темы WordPress скачать; полезные заметки для автомобилистов на avto-robot.ru. Изучайте WordPress API на wp-docs.ru.

Тубсиз олам…

Муаллиф: admin Сана: Tem 30, 2012

Буюк юлдузлар портлаш оқибатида ҳаётларини битирадилар. Бироқ уларнинг портлашларининг акс садоси минглар йиллардан сўнгра кузатиш мумкин бўлади. Расмда ўша портлашлардан кўриниш ифодаланган. Тубандаги линкда коинотда бўлган портлашларнинг расмларини кўрасиз: http://www.geo.ru/photo/gallery/feierverk-dlya-vsei-galaktiki?page=8     Ўта янги  E0102-72 юлдузи бизнинг галактикамиздан ташқарида бўлган қўшниси Кичик Маргеллан туманлари ҳудудида портлади.  

Давоми... Рукнлар: Фан янгиликлари

Хуш келдинг Рамазон!

Муаллиф: admin Сана: Tem 30, 2012

Муаллиф, шоир Фазлиўғли Жамол Ўғиз Ўжал.   Тарқалди қоранғулик, нурга ғарқ бўлди жаҳон, Марҳабо, хуш келибсан эй муборак Рамазон! Марҳабо, эй ойларнинг шаҳоншоҳи, султони, Марҳабо, эй Оллоҳнинг тенгсиз лутфу эҳсони. Кўп шукрлар Раббимизга, етишдик сенга такрор, Энди ҳаммаси бизнинг, бахтиёрмиз, бахтиёр. Чиқиб бир қуёш каби юртимизнинг бахтига, Хуш келдинг, сафо келдинг, кўнглимизнинг тахтига.

Давоми... Рукнлар: Муборак ой-ю кунлар., Туркия дафтари.

Бир қатор илмий янгиликлар :

Муаллиф: admin Сана: Tem 24, 2012

Коинотда “буюк портлаш” бўлармиш. Чин олимлари дунёнинг тугаш вақтини ҳисоблаб чиқишибдилар. Лидия Градова исмли муаллиф мана шу адресда: http://www.utro.ru/articles/2012/07/22/1060457.shtml бу ҳақда хабар беради.

Давоми... Рукнлар: Туркия дафтари., Фан янгиликлари

Балки Ўрта Осиё баҳори тайёрланаётгандир…

Муаллиф: admin Сана: Tem 22, 2012

Нега Ўрта Осиёда “араб баҳори” содир бўлмайди.? Балки бу минтақада Ўрта Осиё баҳори тайёрланаётгандир… Яқинда италиялик шарҳловчи Фабио Индео, Ўрта Осиёда  Араб баҳори бошланмаслиги ҳақида ўз хулосаларини эълон қилди. Унинг фикрларини “Араб баҳори” Ўрта осиёда бошланиши амримаҳол” сарлавҳаси билан сайтимизда эълон қилдик. Қадрли ўқувчиларимиз уни ўқишганларига ишонгим келади. Ўша мақолада муаллиф, минтақада “араб баҳори”нинг бошланмаслиги […]

Давоми... Рукнлар: Жамият ва сиёсат., Туркия дафтари.

Муборак Рамазонингиз хайрли бўлсин!

Муаллиф: admin Сана: Tem 19, 2012

Оллоҳга ҳамдлар бўлсин, “Ўн бир ойнинг султони” бу йилнинг муборак Рамазонига ҳам етишдик …   Қадрли дўстлар ва дин қардошларим! Муборак Рамазон ойи сизнинг барчангизга баракали ва хайрли бўлсин. дейман! Бу ойда қиладиган ибодатларингизни Оллоҳу таоло муносиб даражада қабул қилишини Яратганга сиғиниб дуода бўламан.   Бу йилгача ҳаж ибодатини бажара олмаганларга бу йил ҳаж қилиш […]

Давоми... Рукнлар: Муборак ой-ю кунлар., Туркия дафтари.

Араб баҳори Ўрта Осиёда бошланиши амримаҳол.

Муаллиф: admin Сана: Tem 16, 2012

Ўрта осиёдаги собиқ совет республикаларининг ҳукуматлари Яқин Шарқдаги инқилоб юқумли касаллигидан ажалдан қўрққан сингари қўрқадилар. Шу сабабдан ҳам бу ерлардаги диктатор золимлар ислоҳотга ўхшаш кўринишлар ясаш ва мамлакат дарвозасига, ҳукумат мансабдорларининг идоралари остоналарига демократик шиорлар осиб қўйиш билан ўзларининг умрларини узайтиришни гарантиялашга жон куйдириб уринишмоқдалар.

Давоми... Рукнлар: Жамият ва сиёсат.

Туркистонда миллиятчилик фаолиятлари.

Муаллиф: admin Сана: Tem 12, 2012

Истанбул университетининг адабиёт факултети қошидаги Турк ўчоқларининг юз йиллигига бағишланган ва 2012 йил май ойи 07-09 кунларида ўтказилган симпозиумда Истанбул Ойдин университети Фан ва адабиёт факултетининг декани, профессор, доктор Шуойиб Қорақош “Туркистонда миллиятчилик фаолиятлари” мавзусида нутқ сўзлади. Унинг ўша нутқини ўқувчиларимиз диққатига ҳавола қилиш фойдадан ҳоли бўлмас деб ўйладик. Марҳамат уни ўқиб кўринг! Туркистонда миллиятчилик […]

Давоми... Рукнлар: Адабиёт ва санъат., Туркия дафтари.