Ўзбекистон олтинлари ҳақида.

Россия интернет хабар сайтларидан ( http://slon.ru/economics/u_kogo_bolshe_vsego_zolota_13_stran_liderov–712867.xhtml#56237256 ) бирида “Кимда энг кўп олитин бор?” номли сарлавҳа билан дунё мамлакатларининг бир нечаларида сақланаётган олтинларнинг умумий миқдори ҳақида маълумот тарқатди. Бу хабарда 13–та мамлакат исмлари ва уларнинг олтин запаслари кўрсатилгандир. Рўйхатнинг биринчи ўрнида АҚШ келтирилиб, бу мамлакатда шу кунларда 8 минг бир юз ўттиз уч ярим (8 133,5) тонна сақланаётгани айтилади. Бундан ташқари яна ўн иккита мамлакат, уларда сақланаётган олтин запасларининг миқдори тартибида қуйидагича саналади:

Давоми..

Халифалик ёки Исломий сиёсат ўзаги …

Ҳайдар Жамол: Халифалик ёки сўнгги тарихий босқичида Исломий сиёсатнинг ўзаги нимада бўлиши лозим.  Ислом тарихидаги сўнгги халифалик – Усмонлилар халифалиги 1924 йилда тугатилди. Абдулмажид II, бироз аввал султонликдан воз кечган бўлиб, бироз муддат халифа мақомини сақлаб турди ва турк жумҳуриятчи(лаикчи)лари босими оқибатида бу мақомдан ҳам воз кечди ва сургунга кетишга мажбур этилди. Ўз тарихининг сўнгги асрларида ҳуқуқий жиҳатдан  Усмонлилар империяси деб тан олинган ҳудудлар тузланган тери каби торайиб бораётганди. Унинг таркибидан бирин-кетин Шарқий Европа ўлкалари чиқа бошлади (бир вақтлар империя таркибига Руминия ва Венгрия! ҳам кирарди ахир). Аммо фақат  буларгина…

Давоми..