Мусулмон, ҳеч кимга зарар бермайди.

Қуръони каримдан сўнгра энг қимматли китоб ҳисобланган “Соҳиҳ” (Имоми Бухорий ҳазратлари саралаган) ҳадис китобининг ”Иймон” бўлимида учинчи ўринда келтирилган ҳадисда, “Мусулмон, қўлидан ва тилидан бошқа мусулмонларга зарар келмайдиган кишидир. Оллоҳ тақиқлаган нарсаларни тарк этган эса, муҳожирдир,” дейилган маъно зикр этилади. Бу ҳадиси шарифда мусулмон кишисининг Исломда эканлигига асосий далилий белгиларидан бири, унинг қўлидан ва тилидан мусулмон( бутун мусулмонлар)га турли зарар ва азиятлар келмаслигига ишонишдан иборатлиги ифода этилади. [Баъзи бир ривоятлар “мусулмонларга“ сўзи ўрнида “инсонларга“ каби умумий сўз келади.] Демак, мусулмон кишисидан ҳеч бир мусулмон қардошига (ҳеч бир инсонга) ҳеч қандай…

Давоми..

Бирон ахлоқ бўлса? …

Жаҳоннинг таниқли сотсиологларидан бири Швециялик Д. Виллий муфтийликка бориб нималар сўзлаганини биласизми? У, мана шуларни сўзлаганди: “Қуръоннинг, исломийликнинг ва Ҳазрати Муҳаммаднинг ошиғиман. Умримнинг жуда кўп қисмини, Ислом оламини ўрганишга бағишладим. Ҳали ҳам уларни ўрганишда давом қилмоқдаман.Овропада қайси бир черковга бормайин, христианликда амалга ошириладиган ислоҳотларда Ислом динидан ўрнак олишларини тавсия қиламан. Қуръони карим, жуда маданиятли билимдонликка хитоб қилади. Тарбия хусусида ҳам у тенгсиз бир китобдир. Бу китобни тушунтира оладиган билимли кишиларни етиштирганимиз кун, дунёда дарҳол Исломийликни ўзиники этишга киришиб кетишадилар. Чунки христиан динига мансубларнинг баъзилари ҳам ўзларини қутқарадиган бир инонч изланишидадирлар.…

Давоми..

Номус нимадир?

Савол: Номус нима деганидир? Жаброил алейҳиссаломга нега номуси акбар деганлар? Жавоб: Номус сўзининг (калимасининг) шараф, тўғрилик, қонун, дин, иффат, адаб, ҳаё, низом, хавфсизлик(ишонч) каби маънолари бор. Келинг, номусни англатадиган бир неча мисоллар келтирайлик: масалан, бирор кишининг маҳрам, яширин сирлари бўлиб, ўз ишларининг ва ҳолларининг ички юзига воқиф бўлишига унинг номуси дейилади. Хайр ишларга оид яширин ҳолларга воқиф бўлишга ҳам номус дейилади. Жаброил алейҳиссалом бошқа фаришталарга маълум бўлмаган ваҳйнинг сирларига воқиф ва маҳрам сифати бўлганлиги учун унга номуси акбар дейилгандир.

Давоми..

Байтал қамчиловчилар …

7 – феврал куни ЎХҲ интернет радиосида ташкил этилган навбатдаги  эшиттириш дастурида қатнашдим.  Ҳаракатимиз фаолиятини кузатиб боришаётган дўстларнинг барчаси ҳам радиони тинглай олмасликларини ҳисобга олиб, ўша суҳбат мазмунини http://www.uzxalqharakati.com/ да ҳам эълон қилишни лозим ҳисобладим. Шундай қилиб, радио тингловчиларни, умуман бизнинг матбуот органимизни кузатиб бораётган ватандошларга мен Ўзбекистон Халқ Ҳаракати тузилишининг сабаблари ва бугун унга ҳар тарафдан нима учун ҳужумлар авжга чиқаётгани ҳақида бир-икки сўз айтишни ният қилгандим, уларни сўзладим. Улар асосан қуйидагалр бўлди: Кўпчилингиз Ҳаракатнинг Низоми ва Дастурини интернет сайтимиздан ўқигансиз, албатта. Шунинг учун Ҳаракатнинг асосий мақсадини майдалаб тушунтириб…

Давоми..

Қуръони карим …

Аввал ва охир унда, Ботил ва зоҳир унда. Унда Фалоқ, Унда Нос, Унда баракат, Ихлос.   Гўзаллик рамзи унда, Ҳақиқат тарзи унда. Унда фазилат, адаб, Унда натижа, сабаб.   У бир юксак, мен жазир* Мен қулиман, у вазир. Ҳамманинг ўлчови унда, Ўлчовнинг ўрнаги унда.   Ахлоқ унда, севги унда, Билим унда, белги унда.

Давоми..

Кўрмайсанми миллатни, умид сенда, кўз сенда …

Ҳадиси шарифда, “Кексаларни ҳурмат қилиш, Оллоҳу таолога  таъзимдандир,” дейилади. Демак, тарихни тўғри ўрганиш, ундан тўғри ибрат олиш, тарихимизни, кесаларимизни, қаҳрамонларимизни ҳурмат қилиш, ахлоқли адабли бўлишдир, яъни ана шу Оллоҳу таолога таъзиммиздир. Оллоҳу таолога таъзим, биз-мусулмонларнинг ахлоқимиз аломатидир. Туркияли шоирлардан бири “Баҳодир” номли бир шеър ёзибди. Уни биз ўзбекчага ағдардик ва ўқувчиларимиз учун таъсирсиз бўлмас деб ҳисобладик. Мана ўша шеър: Кўрмайсанми миллатни, умид сенда, кўз сенда, Сўзлаганлар кўп, аммо қурси сенда, сўз сенда. Уфқда қуёш турсин, замонга бир тугун от, Ахир сенинг остингда Фотиҳда кўрганим от.

Давоми..

“Ҳар ким ўз севгани билан баробар бўлади.“

Бу дунёда инсон зоти Оллоҳу таолонинг қийматини билиб, унга аҳамият берса, унинг ризосига мос яшашга ҳаракат қилса, Оллоҳ ҳам ўша бандасига у қийматни беради. Яъни ким Оллоҳ учун яшаса, Оллоҳ ҳам унинг учун тайёрдир. Пайғамбар ҳазратлари, “Ҳар ким ўз севгани билан баробар бўлади,“ дея марҳамат қиладилар. Демак, ҳар бир киши кимни маъбуд билса, кимга қуллик қилса, ўша билан бирга бўлади. Қулга қул (бандага банда) бўлганлар Жаҳаннамда улар билан бирга қоладилар. Оллоҳу таолога қул (банда) бўлганлар эса, Оллоҳ рози бўлган жойда, Унинг севганлари билан бирга Жаннатда бўладилар. Туркиялик эски шоирларнинг шеърлари:…

Давоми..

Ўзлигимни изларман мен …

Ҳадиси шарифда марҳамат қилинадики, “Эй Оллоҳнинг бандалари! Касал бўлсангиз, даволанинг! Чунки касалликни юборган Оллоҳ, унинг дорисини ҳам юборгандир.” Муаллиф: Аҳмад Гулман. Карвон ўтмас кимсиз тоғда, Меваси бор, яшил боғда, Юриб, елиб солу соғда*, Ўзлигимни изларман мен …

Давоми..

Ҳаждан баитлар …

Бу йилги (2011) Ҳаж ибодатини бажариш муддати ҳам битди, Муборак тунроқларга буюк ҳаж ибадатини қилишга борган мана энди ўз туғилган жойларига қайтишмоқдалар. Шу муносабат билан туркиялик қардошимиз шоир М. Ҳолистин Кукул “Ҳаждан байтлар“ номи билан бир қатор баитлар тузган экан уни биз ҳам ўқувчиларимизга ҳавола қилишни лозим кўрдик. Шеърни тавсия қилишдан олдин бир неча ҳадиси шариф ва буюкларнинг сўзларидан келтиришни ҳам маъқул кўрдик: Ҳадиси шарифда, “Кимки мусулмоннинг бирор қийинчилигини кетказса, Оллоҳу таоло қиёматда унинг бирор қийинчилигини кетказади,“ дея марҳамат қилинади. Бошқа бир ҳадиси шарифда эса, “Бир-бирларингдан қизғанманглар! Савдо – сотиқда…

Давоми..