Масонлар символининг коди топилди.

Материалнинг рус тилидаги оригинали мана бу адресдадир: http://www.directadvert.ru/news/txt/?id=20931&da_id=3310006 Швед лингвистлари америкалик ҳамкасблари билан биргаликда масонларнинг 18-асрга оид Копиале шифри деб аталадиган кодларини аниқладилар. Статистик усул(метод) ёрдамида жумбоқни очиш мумкин бўлди. 105 саҳифадан иборат бўлган қўлёзма 18-асрда ёзилган бўлиб, собиқ Шарқий Олмония(ГДР – ОДР, Германская Демократическая Республика-Олмон демократик Республикаси) ҳудудида топилганди. Саҳифаларда ҳаммаси бўлиб 75 000 лотин ҳарфлари ва ғарайиб белгилар(символлар) бор.  Биринчи 16 саҳифа ўқилди. Бунда офтальмология билан боғли бўлган сирли жамиятнинг ритуаллари бирма-бир тасвирланган. Оригиналнинг тилини аниқлаш асосий муомма бўлди. Бу тил эса, олмон тили бўлиб чиқди. Саҳифаларда лотин…

Давоми..

Ер шарига илк марта ҳаёт бағишлаган жой аниқланди.

Утро России” агентлиги (28.10.2011) “Ер шарига ҳаёт берган жойнинг номи айтилди” номли хабар тарқатди. Хабарда жумладан, “Олимлар бундан кўплаб миллиард йиллар илгари Ер юзида ҳаёт кўринишлари пайдо бўлган жойни аниқладилар. Мутахассислар, Греландиянинг жанубий-ғарбидаги Исуа кирли вулқонлари энг қадимий ҳаёт шаклининг бешиги бўлганлигига ишонч билдирадилар. 4 миллиард йилга яқин муддат бундан илгари бу вулқонлар ўзларининг кимёвий таркиби ҳисобига энг илк биомолекулаларнинг шаклланиши учун қулай шароитлар вужудга келтирган бўлиши мумкин, дейдилар,” дейилади. Бу хабар бир тарафдан анчагина қизиқарлига ўхшаб кетади. Бироқ илмий хулосалар эса, яна тахмин, фаразлар устига қурилгандир.  Мазкур хабарда билдирилган…

Давоми..

Мактубларнинг мундарижаси.

Ислом оламининг буюк олими, мужтаҳид Валий Имоми Раббонийнинг (раҳматуллоҳи таоло   алейҳ) “Мактубот“ китобидан бир неча мактублар Ҳусайн Ҳилми Ишиқ (раҳматуллоҳи таоло алейҳ) тарафидан таржима қилиниб, уларнинг бир қисми “Саодати абадийя (Тўла илми ҳол)“ (Муаллиф : Ҳусайн Ҳилми Ишиқ) китобининг биринчи қисмида келтирилгандир. Ислом динини тушунишда, эътиқодда оғишмаслик ва ибодатларни тўғри қилишда жуда муҳим билимларни ўз ичига олган ўша мактубларнинг таржималарини блогимизнинг алоҳида бир “Мактублар“ деб номланган бўлимида тўпладик. Блогимиз ўқувчиларининг мактубларни ўқишни танлашлари қулай бўлсин деган мақсадда уларнинг ҳар бирига тубандагича сарлавҳалар [уларнинг ёнида қавслар ичида “Мактубот“ китобининг жилд ва…

Давоми..

Имом-и Раббоний ва унинг “Мактуботи”.

Орифларнинг ишиғи, Валийларнинг илғори, Исломнинг қўрқчиларидан бири ва мусулмонларнинг бош тожи, Имом-и Раббоний Мужаддид-и Алфи Соний1 Аҳмад-и Фаруқий Сарҳандий ҳазратлари, ҳижрий 971 (мелодий 1563) йили Ҳиндистоннинг Сарҳанд шаҳрида дунёга келди ва ҳижрий 1034 (мелодий 1624) йилда ўша ерда вафот қилди. У ниҳоятда чуқур билимли олим, буюк валий ва мужтаҳид2 эди. Силсила-и олийя3нинг йигирма учинчи ҳалқасида туради. Нақшбандия, Қодирийя, Чаштийя, Қубравийя, Суҳравердийя тариқатларида муршид-и комил даражасига кўтарилган устоз эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алейҳи ва саллам бир ҳадиси шарифларида, “Умматимнинг ичида Сийла исмли бири пайдо бўлади. Унинг шафоати билан жуда кўп кишилар жаннатий…

Давоми..

Ислом динининг энг зарурий тушунчалари …

2003 йили Истанбулда ”Ҳақиқат Китобеви Яйыны” томонидан саксон тўққизинчи марта нашр этилган «ТЎЛА ИЛМИҲОЛ(САОДАТ-И АБАДИЙЯ)” китобида таърифлари берилган Жиҳод ва бошқа хил ҳар бир мусулмон кишиси билиши зарур ҳисобланган тушунчаларни қуйида келтирамиз: 1. Мусулмон кишисиниг хусусиятлари: Мусулмонлар, миллий бирлик ва баробарликка жиддий аҳамият бериши, мамлакатларининг ривожланиши учун моддий ва маънавий соҳада самарали ишлаши, дин ва фан билимларини яхши ўрганиши ва ҳаромлардан сақланиши зарур. Улар Оллоҳ, давлат ва Оллоҳ бандалари олдидаги вазифаларини, бурчларини садоқатли адо этмаклари лозим. Мусулмонлар, Исломнинг гўзал ахлоқи билан безаниб, хеч кимга зарар келтирмасликлари керак. Улар фитнага, анархияга йўл…

Давоми..

Исломнинг тарқалишида: қилич ва даъват …

Исломнинг тарқалишида қилич ва даъватнинг аҳамияти. Шундай ном билан бир мақола ислам.ру сайтида босилди. Унинг муаллифи Тимур Юсуповдир. Мақоланинг рус тилидаги оргиналининг адреси: http://www.islam.ru/lib/douknow/meriv/ Мақолада ислом динининг тарқалиш давридаги тарихий ҳақиқатлар ҳақида сўз кетади. Маълумки бизнинг мамлакатимиз (Ўзбекистон)даги ва бошқа юртларда турли хил сабаблар билан яшаётган ўзбек биродарларимизнинг кўпчилиги динимизнинг тарихини, унинг қандай ривожланиб ва дунё бўйлаб қандай тарқалганлигини яхши билишмайдилар ёки уларнинг кўпчилиги исломнинг душманларининг, мусулмонларга нодўстларнинг ёзганларини ўқишганлардир. Руссиялик муаллиф Тимур Юсуповнинг мазкур мақоласида эса, Ислом тарихида, унинг тарқалишида қилич(яъни урушларнинг) ва динга тинч тарғибот йўли билан даъватнинг…

Давоми..

ИЙСО алейҳиссалом ҳақида ҳақиқатлар …

ИЙСОнинг(алейҳиссалом) ТУҒИЛИШИ (РОЖДЕСТВО ХРИСТОВО) Бизнинг жамиятимизда, умуман бутун дунёда ҳам Христнинг туғилишини байрам қилиб турилиши менинг мазкур мақоламнинг юзага келишига сабаб бўлди. Шу муносабат билан энг аввал, Ийсо пайғамбарнинг (алейҳиссалом) (Христиан дунёсида унинг исмини турли миллатлар ўз шеваларида ҳар хил талаффус этадилар. Масалан, русчада Исусдир – таржимон изоҳи.) туғилиш куни хато белгиланганлигини таъкидлаб қўйиш лозим бўлади. Инжилда Ийсо ибн Марямнинг (алейҳиссалом) туғилиш тарихи ҳақида ҳеч қандай кўрсатма учрамайди. Шундай экан, қандай қилиб 25-декабр куни Ийсо пайғамбарнинг (алейҳиссалом) туғилган куни бўлиб тарихга кириб қолди? Бу тарих қаердан олинди?

Давоми..

Мусулмонлар: илмдаги ютуқлари ва маданиятлари …

Муслмонларнинг илму фандаги ютуқлари, уларнинг маданиятлари ҳақида тарихий ҳақиқатлар. Бугунги дунё асосан икки қутбга бўлинади. Унинг бир қутби христиан дунёси ва бошқа қутби эса, Ислом дунёсидир. Ер юзида христиан ва Ислом динидан ташқари бошқа динларга инонадиганлар ва динсиз бўлишган анчагина нуфус яшасалар-да, дунёнинг бутун муаммолари бугун мана шу икки(бириси – бугунги христианлик янглиш ва бошқаси Ислом – Оллоҳ дини, ҳақиқат йўли) дин муносабатларига келиб тақалмоқда. Шу билан бирга, христиан дунёси(буларни Ғарб ҳам деб аташадилар) Ислом дини тарихини, мусулмонлар маданиятини яхши ёки мутлақо билмаслиги, ҳатто ўзларининг тарихини ҳам яхши тушунмаганликлари оқибатида Исломга ва…

Давоми..

Ислом ақидаси ҳақида …

Ислом ақидаси ҳақида Ат-Таҳовий рисоласи. Шундай ном билан <islam.ru> интернет сайти машҳур ислом олими имом Таҳовийнинг ақидавий қарашлари ифодаланган китобини рус тилида чоп қилди. Биз уни рус тилидан ўзбекчалаштирдик ва ўзбек тилида ўқийдиган дин қардошларимизнинг диний билимларига қўшимча маълумот бўлар деган ниятда эълон қилишни жоиз ҳисобладик. Материалнинг русча оргиналининг интернет адреси: http://www.islam.ru/vera/tahawi/ Мараҳамат рисола билан тубанда танишинг. Имом ат-Таҳовий тарафидан тартибга солинган Ислом ақидаси, Аҳл-и ас-Сунна вал-Жамоатнинг дунё қарашини ифодалайди. Унинг бу асари ўз соҳасидаги энг машҳур ва баобрў асарлардан бири ҳисобланади. Имом Абу Жаъфар Аҳмад бин Муҳаммад бин Сулаймон…

Давоми..

Ҳазрати Пайғамбардан ибрат оладиган бўлсангиз …

Агар Сиз … Ҳазрати Пайғамбардан (соллаллоҳу алейҳи ва саллам) ибрат оладиган бўлсангиз. … Қадрли ўқувчи! Сизга бу бобда қуйидаги мундаражини таклиф этамиз: 1. I ва II қисмлар. 2. Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алейҳи ва саллам) хулқу одобидан ибрат олинг! 3.  Пайғамбаримизнинг (соллаллоҳу алейҳи ва саллам) дунёдаги сўнгги хутбаси. 4. Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алейҳи ва саллам) уч насиҳати. I Қисм: Агар Сиз камситилган ва ҳақорат қилинган бўлсангиз, маккалик мушриклар-золимларнинг шафқатсиз ҳокимияти остида яшаган Пайғамбарнинг (соллаллоҳу алейҳи ва саллам) сабр ва чидаму-бардошидан ибрат олинг. Агар сиз буюк зафар қозонсангиз, Бадр ва Хунайнда кучлар батамом тенг бўлмаган…

Давоми..