Рамазон табриги.

Ватанда ва унинг ташқарисида яшашаётган ва Рамазон ойи ибодатини бажаришган азиз ва қадрон ўзбекистонликлар, барчангизни, муборак Рамазон ҳайити билан қутлашни ва чин қалбимдан яхшиликлар, сиҳат – саломатлик, бутун фаолиятларингизда ютуқлар тилашни истайман. Рамазонда қилган ибодатларингиз Оллоҳу таоло рози бўлган шаклда қабул бўлсин. Ҳаж қилмаганларингизга бу йил буюк ҳаж ибодатини ҳам бажариш насиб этсин, омин. Алибой Йўляхши

Давоми..

Ватан – Ўзбекистон, Мустақиллик байрами сенинг!

Ватан – Ўзбекистон, Байрам – Мустақиллик байрами сенингдир! (Ёки   Ватаннинг мустақиллик куни ва уни истамаганларнинг ўйини – “байрами”). Қимматли ва қадрдон ўзбекистонликлар! Бирнеча кунлардан сўнгра барчамиз учун муқаддас тупроқ Ўзбекистонда – Ватанда “Мустақиллик байрами” номи билан бир ўйин кўрсатилади. Ҳа, ўша кунларда Ватанимиз ўз сиёсий мустақиллигига эришганига 20 йил тўлади. Бу ҳақиқатан нишонладиган, байрам қилинадиган бир қутлуғ кундир. Аслида бу -Ватаннинг мустақиллиги ҳақиқий умумхалқ хурсандчилигини ифодалайдиган ўйин-кулги байрами бўлиши керак ва шартдир. Ватаннинг бутун ватандошлари эса, бу буюк байрам билан бир-бирларини шоду-хуррам  қутлашлари, жумладан каминаи фақир ҳам бу ўқиётганингиз…

Давоми..

Маданийликнинг юксак кўрсаткичи …

Она тилини мукаммал билиш, маданийликнинг юксак кўрсаткичидир.  Ўзбекистон Халқ Ҳаракати интернет саҳифаси (uzxalqharakati.com) қадрли   ўқувчилари, 20-асрнинг сўнгги йилларида Ўзбекистоннинг (умумийроқ қараганда бутун Туркистоннинг) Россия империяси мустамлакаси вазиятига қарши курашнинг янгидан кўзга кўриниши, ўзлигимизни, яъни урф одатларимиз, маданиятимиз, руҳий кимлигимиз (яъни динимиз)ни, тарихий обидаларимизни, айниқса кимлигимиз асоси (ҳужжати) бўлган она тилимизни йўқотиб қўяётганимизга норозилик сифатида майдонга чиққан эди. У замон ҳам курашнинг исми “Халқ ҳаракати,” дейиларди, бироқ унинг исмига “Бирлик” сўзи ҳам қўшилиб айтилган эди. Ҳа, у ҳаркатимиз бугун тарихга айланди. Унинг ютуқлари ва қусурлари ҳақида анчагина сўзлар ёзилди. Бугунги Ҳаракатимизда ҳам…

Давоми..

Муборак Рамазон қутли бўлсин!

Барча орзуларла сени кутамиз, Турли хил гуноҳни силкиб отамиз, Таравиҳни ўқиб завқла ётамиз, Хуш келдинг муборак рамазон ойи … Азиз ва қадрдон Ўзбекистонликлар! Мана бу йилнинг муборак Рамазони ҳам келди. Оллоҳу таоло бу ойнинг баракатларини сизларга мўл-кўл этсин. Бутун ибодатларингиз Оллоҳу таоло рози бўладиган даражада қабул бўлсин! Барчангизга бардамлик, соғлик-сиҳатлик, барча ишларингизда ютуқлар тилаб қоламиз. Саҳифа таҳририяти

Давоми..