Аҳли суннат: эътиқод, беш асос, гуноҳларга тавба.

Аҳли суннат эътиқоди, исломнинг беш асоси ва гуноҳлардан тавба қилиш ҳақида. Саодати абадийя биринчи қисмининг 31 – параграфи : ИККИНЧИ ЖИЛД, 67-чи МАКТУБ Бу мактуб, Хон-и Хонон-и Жаҳонга ёзилган бўлиб, Аҳл-и суннат эътиқодини ва исломнинг беш шартини билдиришга ҳамда гуноҳлардан тавба қилишни тушунтиришга боғишлангандир. Мактубимни басмала ила бошламоқдаман. [Яъни дунёда барча инсонларга фойдали нарсаларни яратиб, уларга юбориши ила марҳамат қилган ва охиратда Жаҳаннамни ҳақ этган, мўминларни афв буюрган, бутун махлуқотни яратган ва ҳар он борлиқда тўхтатган ва ҳар қандай қўрқув ҳамда даҳшатдан муҳофаза қилган Оллоҳу таолонинг исм-и шарифи билан ушбу…

Давоми..

Умматнинг етмиш уч фирқага ажралиши ҳақида …

Умматнинг етмиш уч фирқага ажралиши ҳақида ҳадиси шариф. Саодати абадийя биринчи қисмининг 32 – параграфи : УЧИНЧИ ЖИЛД, 38-чи МАКТУБ Бу мактуб, МуллаИброҳим учун ёзилгандир. Бу ерда умматнинг етмиш уч фирқага ажралиши билдирилган ҳадис-и шариф тушунтирилади. Ҳадис-и шарифда бу умматнинг етмиш уч фирқага бўлиниши, улардан етмиш иккиси Жаҳаннамга киришлари билдирилди. Ҳадис-и шариф етмиш икки фирқанинг Жаҳаннам оташида азоб кўришларини билдирмоқда. Аммо уларнинг Жаҳаннамда сўнгсиз қолишларини билдирмайди. Фақат иймонсизларгина Жаҳаннамда сўнгсиз қоладилар. Яъни кофирларгина Жаҳаннамда сўнгсиз қоладилар. Етмиш икки фирқа, эътиқодлари бузуқлигидан Жаҳаннамга юбориладилар ва ўша бузуқликлар миқдори қадар Жаҳаннамда қоладилар,…

Давоми..

Қуръони каримни тафсир ва таъвил қилиш…?

Қуръони каримни файласуфларга кўра тафсир ва таъвил қилиш жоиз эмаслиги ҳақида. Саодати абадийя биринчи қисмининг 33 – параграфи: УЧИРЧИ ЖИЛД, 101-чи МАКТУБ. Бу мактуб шайх Абдуллоҳга ёзилгандир.Бунда Қуръон-и карим оятларини философлар тушунтиришларига кўра тафсир ва таъвил15қилиш жоиз бўлмаганлиги билдирилмоқдадир. Оллоҳу таоло сизга саломатлик берсин ва балолардан қўрисин! “Табсийр-ур-раҳмон” номли китобни юборибсиз. Баъзи жойларини ўқидим. Қайтариб юбораяпман. [“Табсийр-ул-раҳмон” ва “Табсийр-ул-манон” тафсир китобларидир. Ҳанбалий олимларидан Зайн-уд-дин Алий бин Аҳмад Арнавий (раҳматуллоҳи таоло алейҳ) ёзгандир. Етти юз ўнинчи (710) йилда вафот қилгандир.]

Давоми..

Суннатга уйғун бўлиш ва бидъатлардан сақланиш.

Суннат-и санийяга уйғун бўлиш ва бидъатлардан сақланиш ҳақида. Саодати абадийя биринчи қисмининг 34 – параграфи: ИККИНЧИ ЖИЛД, 19-чи МАКТУБ Бу мактуб, Мир Муҳиббуллоҳга ёзилгандир. Бунда Суннат-и санийяга ёпишиш ва бидъатлардан сақланиш билдирилмоқда: Оллоҳу таолога ҳамдлар бўлсин! Унинг Пайғамбарларига салот ва сизга дуолар этаман. Қимматли қардошим, саййид Мир Муҳиббуллоҳ! Бу ердаги фақирларнинг аҳволлари, юриш-туришлари жуда яхши. Бунинг учун Оллоҳу таолога чексиз кўп ҳамд айтмоқ лозимдир. Сизнинг ҳам саломатлигингиз ва аҳволингизнинг ёмон тарафга ўзгармаслиги ҳамда тўғри йўлда янада илгарига кетишингиз учун Оллоҳу таолога дуо қиламан. Шу кунларда қандай ҳолу-аҳволда эканлигингизни билдирмадингиз. Орамиздаги…

Давоми..

Мушрикларнинг нотоза ва тозаликлари ҳақида.

Саодати абадийя биринчи қисм 35 – параграфи: УЧИНЧИ ЖИЛД, 22-чи МАКТУБ Бу мактуб, мулла Мақсуд Алий Табрийзийга ёзилган бўлиб, мушрикларнинг нотоза-ифлос бўлиши, уларнинг руҳларининг, ибодатларининг ҳам нотоза-ифлос бўлиши ҳақидадир. Ундан ташқари бу мактуб, мушриклар баданларининг, тана аъзоларининг ифлос бўлмаслиги мумкинлигини ҳам билдирмоқдадир.

Давоми..

Бир университет талабасига жавоб мактуби.

Саодати абадийя биринчи қисм 36 – параграфи: БИР УНИВЕРСИТЕТ ТАЛАБАСИГА ЖАВОБ Абдулҳаким афандининг, Истанбулдаги Султон Салим Жоме-и шарифи боғчасидаги (Мадраса-тул-мутахассисийн)да тасаввуф мударриси [Яъни илоҳиёт факултетида, тасаввуф курси ординатор профессори] эканлиги вақтида бир университет талабасининг саволига жавоб шаклида ёзган мактубининг сўзларини бироз соддалаштириб қуйида ёзмоқдамиз: Бор қувватингиз билан Оллоҳу таолонинг қудрати соҳасидан чиқа олиш ихтиёрига эгасиз, чиқиб кўринг! Фақат чиқа олмайсиз. У соҳанинг ташқариси одам диёридир. У одам [яъни йўқлик] диёри ҳам, Унинг қудрати ичидадир. Иброҳим-и Адҳамдан (қуддиса сирруҳ), бириси насиҳат истади. У марҳамат қилиб, олти нарсани қабул қилсанг, ҳеч бир…

Давоми..

Яна бир карра насиҳат ҳақида.

Саодати абадийя биринчи қисм 37 – параграфи: ИККИНЧИ ЖИЛД, 31-чи МАКТУБ Бу мактуб хожа Шарафуддин Ҳусайнга ёзилгандир. Насиҳат қилинмоқдадир. Оллоҳу таолога ҳамд бўлсин! У танлаган бандаларига салом бўлсин! Севимли ўғлим! Фурсат ғаниматдир. Яъни вақт кўп қимматлидир. Бу қимматли вақтларни фойдасиз нарсаларга харжламаслик лозим. Уни Оллоҳу таоло рози бўладиган ва ёқтирадиган нарсаларни қилиш билан ўтказиш керакдир. Беш вақт намозни, дунё ишларини ўйламасдан ва жамоат билан ўқиш лозимдир. (Таъдийл-и арқон) ила ўқишга диққат қилиш шартдир. Таҳажжуд намозини қолдирмаслик лозим. [Таҳажжуд, кечалари нофила намоз ўқиш, демакдир. Фарз намоз қарзи бўлган киши кечалари ҳам…

Давоми..

Бу дунёда охиратга яроқли амал қилиш ҳақида.

Саодати абадийя биринчи қисм 38 – параграфи: ИККИНЧИ ЖИЛД, 89-чи МАКТУБ Бу мактуб, саййид Мир Муҳиббуллоҳга ёзилгандир. Унда дунёда охиратга ярайдиган иш кўриш лозимлиги билдирилади. Оллоҳу таолога ҳамд бўлсин! Оллоҳу таоло бизнинг ва сизнинг айтганларимизни Ўзининг тўғри йўлида бўлишини лозим кўрсин! Дуомизни, Инсонларнинг энг устуни, севгили Пайғамбарининг (алейҳиссалоту вассалом) садақаси шаклида қабул айласин! Бу ердаги фақирларнинг ҳоли ва ишлари кўп яхшидир. Оллоҳу таолога доимо ҳамд ва миннатдорчилик билдирамиз ва Унинг Пайғамбарига чексиз салот ва саломлар айтамиз. Саломатликда ва офият(бу ерда соғлик, саломатлик маъноси)да бўлишингиз ва тўғри йўлда бўлиб, илгариламангиз учун…

Давоми..

Олами мисол ва таносуҳ, қумун, буруз тушунчалари.

Олами мисол ва таносуҳ, қумун, буруз каби диний тушунчалар ҳақида. Саодати абадийя биринчи қисм 39 – параграфи: ИККИНЧИ ЖИЛД, 58-чи МАКТУБ Бу мактуб, Муҳаммад Тақийга жавоб шаклида ёзилган бўлиб, олам-и мисол ҳақида маълумот бериш, таносуҳ106 бўлмаганлигини билдириш ва инсон руҳларининг нақл этилмаганлигини ҳамда қумун107 ва буруз108 нима, дегани эканлигини билдирмоқдадир. Бутун оламларнинг рабби, эгаси Оллоҳу таолога ҳамд бўлсин ва Пайғамбарларнинг энг юксаги Муҳаммад алейҳиссаломга ва топ-тоза қардошларининг ва Асҳобининг ҳаммасига саломлар бўлсин! Гўзал ахлоқингизнинг ва улвий109 фитратингизнинг110 асари бўлган қимматли мактубингизни олиш ила шарафландик. Оллоҳу таоло сизни барча айб ва…

Давоми..

Олам-и арвоҳ, олам-и мисол, олам-и ажсод ва қабр азоби.

Олам-и арвоҳ, олам-и мисол, олам-и ажсод ва қабр азоби ҳақида. Саодати абадийя биринчи қисм 40 – параграфи: УЧИНЧИ ЖИЛД, 31-чи МАКТУБ Бу мактуб, Мулла Бадраддийнга ёзилгандир. Унда Олам-и арвоҳ ва олам-и мисол ҳамда олам-и ажсод ҳақида маълумот бериб, қабр азоби тушунтирилади. Оллоҳу таолога ҳамд бўлсин. У саралаган, севган кишиларга салом бўлсин! Руҳ баданга боғланмасдан аввал алом-и мисолда эди, дейсиз. Бадандан ажралгандан сўнг ҳам олам-и мисолга кетади. Шунинг учун қабр азоби олам-и мисолда бўлади. Олам-и мисолдаги алам, аччиқликлар, тушда эшитган каби бўлади. Сўнгра, бу маълумотнинг турли хил тармоқлари бордир, деган гаплар…

Давоми..