Тўла илмиҳол (Саодати абадия).

Сўз боши Мана шудир, мифтоҳи ганжи* қодим, Бисмиллоҳирраҳмонирроҳим. * мифтоҳи ганжи — масалаларнинг ҳал этилиш шаклларини кўрсатган китоб маъносини беради. “Саодати абадийя” китобини ёзишни Аъузу ва басмала ўқиш билан бошламоқдаман. Аъузу ўқиш, “Аъузу биллоҳиминашшайтонирражим” жумласини такрорлашдир. Басмала ўқиш эса, “Бисмиллоҳиррамонирроҳим” сўзини айтишдир. Абдуллоҳ ибни Аббос дейдики, “Расулуллоҳ(соллаллоҳу алейҳи ва саллам), “Қуръони каримга ҳурмат кўрсатиш, уни Аъузу ўқишдан бошлаш билан бажарилади. Қуръони каримнинг калити эса, Басмаладир” дея марҳамат қилдилар”. Шунинг учун бу китобни ўқишни бошлайдиганларга шу икки жумлани ўқиш билан бошлашларини таклиф қиламан. Шундай қилинганда, бу китобни шу икки зийнат ила…

Давоми..

Биринчи қисм (Матннинг 2-дан 20-гача бўлаги)

2 – Жаноби Ҳақ Қуръони каримда, Нисо сурасининг, саккизинчи оятида Муҳаммад алейҳиссаломга итоат этиш, Унинг Ўзига итоат этиш эканлиги ҳақида билдиргандир. Шундай экан, Оллоҳу таолонинг Расулига (соллаллоҳу алейҳи ва саллам) итоат этилмагунича Унга итоат этган бўлмайди. Бу ҳолнинг жуда қатъи қувватли бўлишини кўрсатиш учун оят-и кариймада “Албатта шундайдир” буюрилди ва бу билан баъзи тўғри тушунмаганларнинг бу икки итоатни бир-биридан ажратиб қарашларига ўрин қолдирилмади. Оллоҳу таоло яна Нисо сурасининг бир юз эллигинчи ва бир юз эллик биринчи оят-и кариймалари мазмунида, “Кофирлар, Оллоҳу таолонинг ва Унинг Пайғамбарларининг амрларини бир-биридан ажратишни истайдилар. Уларнинг…

Давоми..

Биринчи қисм (20 – дан охиригача)

20 – Кофирлар, Исломийятга қарши турли хил йўлларда бўлиб, бир қанча бўлакларга ажралсалар-да, улар асосан икки қисмдан иборатдир. Уларнинг биринчилари, дунё ишларини ва ибодатларини қиладилар-да, бироқ мусулмонларга ҳужум қилмайдилар. Улар исломнинг буюклиги қаршисида ўзларининг кичикликларини тушуниб, жизя беришни қабул қилиб, исломнинг ҳокимияти ва адолатига сиғингандирлар. Бундай кофирларга (Аҳл-и зиммат) ёки (Зиммий), дейдилар. Буларни ҳам севмаслик ва душман билиш керак бўлса-да, уларга аззият бериш, уларни ранжитиш ҳаромдир. “Фатово-и Хайрийя”нинг (Сияр) қисмида айтиладики, “Мусулмоннинг қилиши тақиқланган нарса, зиммийга ҳам қилиши тақиқлангандир. Фақат уларга ички ичиш ва тўнғиз гўшти ейиш тақиқланган эмас. Уларнинг…

Давоми..

Биринчи қисм (31 – параграф)

31- ИККИНЧИ ЖИЛД, 67-чи МАКТУБ Бу мактуб, Хон-и Хонон-и Жаҳонга ёзилган бўлиб, Аҳл-и суннат эътиқодини ва исломнинг беш шартини билдиришга ҳамда гуноҳлардан тавба қилишни тушунтиришга боғишлангандир. Мактубимни басмала ила бошламоқдаман. [Яъни дунёда барча инсонларга фойдали нарсаларни яратиб, уларга юбориши ила марҳамат қилган ва охиратда Жаҳаннамни ҳақ этган, мўминларни афв буюрган, бутун махлуқотни яратган ва ҳар он борлиқда тўхтатган ва ҳар қандай қўрқув ҳамда даҳшатдан муҳофаза қилган Оллоҳу таолонинг исм-и шарифи билан ушбу мактубни ёзишни бошламоқдаман.] У танлаган, ёқтирган яхши кишиларга саломатликлар бўлсин! [Ибни Обидийн, биринчи жилд, олтинчи саҳифада марҳамат қиладики,…

Давоми..

Биринчи қисм (32 – 35 параграфлар)

32 – УЧИНЧИ ЖИЛД, 38-чи МАКТУБ Бу мактуб, Мулла Иброҳим учун ёзилгандир. Бу ерда умматнинг етмиш уч фирқага ажралиши билдирилган ҳадис-и шариф тушунтирилади. Ҳадис-и шарифда бу умматнинг етмиш уч фирқага бўлиниши, улардан етмиш иккиси Жаҳаннамга киришлари билдирилди. Ҳадис-и шариф етмиш икки фирқанинг Жаҳаннам оташида азоб кўришларини билдирмоқда. Аммо уларнинг Жаҳаннамда сўнгсиз қолишларини билдирмайди. Фақат иймонсизларгина Жаҳаннамда сўнгсиз қоладилар. Яъни кофирларгина Жаҳаннамда сўнгсиз қоладилар. Етмиш икки фирқа, эътиқодлари бузуқлигидан Жаҳаннамга юбориладилар ва ўша бузуқликлар миқдори қадар Жаҳаннамда қоладилар, яъни у ерда ёнадилар. Етмиш учинчи фирқанинг эътиқоди бузуқ бўлмагани учун улар Жаҳаннам…

Давоми..

Биринчи қисм (36 – 40 параграфлар)

36 – БИР УНИВЕРСИТЕТ ТАЛАБАСИГА ЖАВОБ Абдулҳаким афандининг, Истанбулдаги Султон Салим Жоме-и шарифи боғчасидаги (Мадраса-тул-мутахассисийн)да тасаввуф мударриси [Яъни илоҳиёт факултетида, тасаввуф курси ординатор профессори] эканлиги вақтида бир университет талабасининг саволига жавоб шаклида ёзган мактубининг сўзларини бироз соддалаштириб қуйида ёзмоқдамиз: Бор қувватингиз билан Оллоҳу таолонинг қудрати соҳасидан чиқа олиш ихтиёрига эгасиз, чиқиб кўринг! Фақат чиқа олмайсиз. У соҳанинг ташқариси одам диёридир. У одам [яъни йўқлик] диёрида, Унинг қудрати ичидадир. Иброҳим-и Адҳамдан (қуддиса сирруҳ), бириси насиҳат истади. У марҳамат қилиб, олти нарсани қабул қилсанг, ҳеч бир ишинг сенга зарар келтирмайди, деди. У…

Давоми..

Биринчи қисм (41 – 45 параграфлар)

41 – ТЎРТИНЧИ ЖИЛД, 29-чи МАКТУБ Бу мактуб Муҳаммад Маъсум (қуддиса сирруҳ) тарафидан мирзо Убайдуллоҳ- бекка ёзилгандир. Унда насиҳатнинг кераклиги, жиҳоднинг қийммати билдирилмоқдадир. Баъзилар, тасаввуф, ўз ҳолига қараб, бошқасига аралашмаслик, ҳеч кимга боғланмасликдан иборатдир, деб ўйлайдилар. Бу тўғри бўлмай, у динда яра чиқаришга сабаб бўлади. Ундай сўзлаганлар, билмадим, тасаввуф одами ва тасаввуфчи сўзи, деганда кимларни хотирлайди? Агар Абу Бакр-и Сиддиққа (радиёллоҳу анҳ) боғланган буюкларни демак истаётган бўлсалар, у буюкларнинг йўли, суннат-и санияга ёпишиш ва бидъатлардан қочиш бўлганлиги уларнинг китобларида ёзиб қўйилгандир. Ҳолбуки, (Амр-и маъруф), (Наҳй-и мункар), (Буғд-и филлоҳ) ва (Жиҳод-и…

Давоми..

Биринчи қисм (46 – 49 параграфлар)

46 – УЧИНЧИ ЖИЛД, 17-чи МАКТУБ Бу мактуб, динига маҳкам боғли бўлган бир хонимга ёзилган бўлиб, унда эътиқодлар билдирилиб, ибодатларга ташвиқот қилингандир. Кўринган, кўринмаган, билинган, билинмаган бутун неъматларни юборган, бизни қутилиш йўлига бошқарган ва Ўзи жуда кўп севгани Муҳаммад алейҳиссаломнинг уммати этиш билан шарафлантирган Оллоҳу таолога ҳамд-у санолар бўлсин! Бутун махлуқларга ҳар турли неъматларни, яхшиликларни берган фақат Оллоҳу таолодир. Ҳар бир нарсани бор қилган, бор бўлиш неъматини берган Удир. Уларни ҳар он борлиқда турдирган Удир. Инсонларга, комил, яхши сифатлар Унинг раҳмати, Унинг ачиниши ила берилди. Ҳаёт, илм, самъ160 (эшитиш, шу…

Давоми..

Намознинг аҳамияти(50 – 52 параграфлар).

 50 – ҚАЙЮМ-И РАББОНИЙ, МУҲАММАД МАЪСУМ ФОРУҚИЙНИНГ БИРИНЧИ (4-чи) ЖИЛД, 14-чи МАКТУБИ Бу мактубда Оллоҳу таолонинг амрларига сўзсиз амал қилиш ва намознинг аҳамияти билдирилмоқдадир. Гадой топмас ерларда унутилган бизни хотирлаб, қардошим мавлоно Муҳаммад Ҳаниф Қобулий билан юборган мактубингиз менга етиб келди. Уни ўқишим мени кўп севинтирди. Шериги, ўхшаши бўлмаган жаноб-и Ҳаққа боғлигингизни ва Унинг муҳаббати оташи билан ёнганингизни тушуниб етганимиздан сўнг эса, севинчимиз янада ортди. Бу охир замон фитнаси ва зулмати ичида Оллоҳу таоло бир бандасининг қалбига ўз севгисини жойлаштириб ва ўз ҳижрони, айрилиғи ила уни ёқиш даражасига келтирган бўлса,…

Давоми..

Биринчи қисм (53 ва 54 – праграфдан 1- Саволгача)

 53– МАСТ УСТИГА МАСҲ, УЗРЛИ БЎЛИШ  МАСТ УСТИГА МАСҲ – Таҳоратланганда оёқларни ювиш ўрнига ҳеч бир заруратсиз маст устига бир марта масҳ қилиш эркак ва хотин-қизлар учун жоиздир. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алейҳи ва салам) муборак оёқларига маст кийиб, уларнинг устига масҳ қилдилар ва унинг жоиз бўлганини ҳам сўзлади. Ғусл таҳорати олинганда маст устига масҳ қилинмайди. Таяммум қилинганда оёқларни масҳ қилиш фарз эмас. Маст, оёқнинг ювилиши фарз бўлган жойларини бекитиб турган ва сув ўтказмас пойабзалдир(масалан, маҳси ва шунга ўхшашлар). Маст буюк бўлиб, бармоқлар мастнинг учига етмаса ва масҳ бўш жойга бўладиган бўлса, у…

Давоми..