Т а к б и р м и ё т а в а к к а л м и? Муаллиф: Илоҳиёт фанлари доктори проф. Ҳилми Демир

Кимки, касалликларга, эпидемияларга қарши тадбир олмасликни дин номидан айтаётган- ҳимоя қилаётган ва олинган тадбирларни эътиборсиз қолдираётган бўлса, у Аҳл-и суннат эътиқодининг душманидир. Олимларнинг деганлари каби улар Аллоҳга қарши исён кўтарган бўладилар.               Таржимон: Физика-математика фанлари нозоди проф. Алибой Йўляхши. Т а к б и р м и ё т а в а к к а л м и? Муаллиф: Илоҳиёт фанлари доктори проф. Ҳилми Демир. Ислом эътиқодида қадар, сабр ва таваккал тушунчалари бугунги кулгили шаклга келтирилгани каби тадбирни эътиборга олмаслик англамига келмайди. Исломнинг ҳужжати номини олган буюк олим Ғазолий Ҳазратлари,…

Давоми..

Исломда тўрт мазҳаб мактаби ва уларнинг асосида ётган умумий хусусийликлари.

Исломда тўрт мазҳаб мактаби ва уларнинг асосида ётган умумий хусусийликлари. Муалиф:Фан доктори Ж.Аҳмад Оқишиқ. Мақола, Туркия газетаси 14 март 2020 сонида эълон қилинган матнидан Туркия туркчасидан ўзбек туркчасигаағдарилди. Тилмоч: Алибой Йўляхши. Ислом уламоси, иймон ва ақоид асосида майдонга чиққан тўрт мазҳабнинг йўлини Аҳл-и суннат номи билан ўртага қўйганлардир. Бошқача айтганда, Пайғамбар алейҳиссалом таблиғ қилган, Саҳоба-и киром ва Тобиийн нақл этган  Ислом, асрлар давомида тўрт мазҳаб имоми ва уларга боғли олимлар тарафидан давом қилдирилгандир. Буюк Аллоҳ, охирги дин Исломни таблиғ қилиши учун Муҳаммад алейҳиссаломни ўзининг вакили – Пайғамбар этиб юборгандир. Унга…

Давоми..

Бадан суннатга уйғун қандай тозаланади?

Бадан суннатга уйғун қандай тозаланади? Дунёни ваҳимага солган Короно вирус эпидемияси одамизот бадани тозалиги масаласининг аҳамиятини жиддий бир шарт ила кун тартибига келтирди. Ваҳоланки, бу масалани, яъни бадан тозалиги масаласини муқаддас динимиз Ислом бундан асрлар муқаддам ўртага чиқарганди … Мана қаранг! Пайғамбар ҳазратлари тилидан бадан тозалиги қандай кўрсатилади? 1. Айшо радиёллоҳу анҳадан ривоят қилинишига кўра, Расулуллоҳ саллаллоҳу алейҳи ва саллам шундай марҳамат қилдилар: “Ўн нарса фитрат-яратилишдандир: муйлов ва тирноқларни олдириш, бармоқ ораларини тозалаш, қўлдиқ ости ва бутлар ораси каби жойлардаги қилларни олиб(тозалаб) туриш, сақол қўйиш, мисвоқ қўлланиш, бурунга сув олиш,…

Давоми..

Адабнинг динимиздаги ўрни … Исломнинг асоси хушахлоқлиликдир.

Адабнингдинимиздаги ўрни … Биламизки динимиз, тўласинча адабдан иборатдир. Адаб эса, бандаси ўзини Жаноби Ҳақнинг иродасига топшириб, хушахлоқ бўлишдан иборатдир. “Адаб” луғавий маънода яхши тарбия, яхши муомала, хушахлоқ, ҳаё, назокат, ўзини камтарин кўрсатиш каби маъноларни ифодалайди. Бир ҳадиси шарифда, “Фарзандингизни  адабли, тарбияли етишдиринг” каби марҳаматда бўлинади. Айтганимиздек динимиз тўласинча адабдир. Адаб эса, бандаси ўзини Жаноби Ҳақнинг иродасига топшириб, хушахлоқ бўлишдан иборатдир. Ҳадиси шарифда, “Сизнинг энг яхши бўлганингиз, хушахлоқ бўлганингиздир” каби буюрилади. Бошқача “адаб”, ҳаддини билиш, чегарадан чиқиб кетмасликдир. Динимизда бандасининг ҳадди чегарасини билдиргандир. Ҳар бир ишда, ҳар бир хусусда динимиз нимани…

Давоми..

Ота-онага ҳурмат нима деганидир? Ота-онанинг ҳақлари…

Ота-онага ҳурмат нима деганидир? Солиҳ мусулмон ота-онани рози қилишганлар, Аллоҳу таолони рози қилишган бўладилар. Аллоҳу таолонинг ризоси-розилиги, солиҳ ота-онанинг ризосидандир. Аллоҳу таоло Муқаддас китобимиз Қуръони каримда мазмунан, “Парвардигорингиз, ёлғиз Унинг Ўзига ибодат қилишларингизни ҳамда ота-онага яхшилик қилишларингизни амр этди. Агар уларнинг (ота-онангизнинг) бирови ёки уларнинг ҳар иккиси сенинг қўл остингда кексалик ёшига етсалар, уларга қараб “уф” тортма ва уларнинг (сўзларини) қайтарма! Уларга (доимо) яхши сўз айт! Улар учун меҳрибонлик билан, хорлик қанотини паст тут-хокисор бўл ва: “Парвардигорим, мени (улар) гўдаклик чоғимдан тарбиялаб-ўстирганларидек, сен ҳам уларга раҳм -шафқат қилгин”, деб (ҳақларига…

Давоми..

“Салот” калимасининг маънолари. “Салот” фақат “дуо” эмас …

“Салот” калимасининг маънолари. “Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарларга дуою салавот айтурлар. Эй мўминлар, сизлар ҳам у зотга салавот ва салом айтинглар!” (Аҳзоб, 56).   “ал-Муъжамуъл-Муфаҳрас Ли-Алфозиъл-Қуръониъл-Карим “ исмли “Муъжам”дан, Қуръони каримда кечган “Салот” калимаси [67 марта учрамоқдадир] билан ундан келиб чиққан калималарни ( 15 – та калимани) ҳам санадим; “Салот”га яқин ҳисобланган калималар 32-та чиқди. Бу ҳолда салот ва ундан ясалган калималар бўлиб, муқаддас китобимизда ҳаммасини ҳисоблаганимизда улар 99 марта учрамоқдадир. Бошқа калималарни фақат исм ва сон ўлоқ зикр этиб, асли “салот” калимасининг маъноси ҳақида тўхталамиз: “салло”-3, “тусалли”-1, “юсаллю”-2, “юсаллун”-1,…

Давоми..

Расулуллоҳни севишнинг ва унга эргашишнинг аҳамияти ҳақида.

Расулуллоҳни севишнинг ва унга эргашишниг аҳамияти ҳақида. Дўзахдан қутулиш, фақат Муҳаммад алейҳиссаломга эргашганларга махсусдир.Унга эргашмаганларнинг  ҳар қандай бир яхшилиги бу дунёда қолади. Севимли Пайғамбаримиз Муҳаммад алейҳиссаломга тўла ва батамом эргашиш учун Уни тўла ва қусурсиз севиш лозимдир. Бунинг аломати эса, У севганларини севиш ва душманларини душман билиш, Уни ёқтирмаганларни севмасликдир. Иккита бир-бири зид нарсаларнинг муҳаббати, бир жойда бўла олмайди. Расулуллоҳни севиш барча мусулмонларга фарз-и айндир. Бундай севги икки жаҳоннинг муҳтарамига тўла эргашишга сабабдир.    Бундай севги билан мусулмон кишиси, Аллоҳу таолонинг ҳабибига икром қилган чексиз ва таърифга сиғмас неъматлар ва…

Давоми..

Ислом тушунчаларига оид бир таҳлил “Раҳмоннинг бандалари” ва уларнинг хусусиятлари Муаллиф фан доктори Ж. Аҳмад Оқишқ

Ислом тушунчаларига  оид бир таҳлил “Раҳмоннинг бандалари” ва уларнинг хусусиятлари Муаллиф фан доктори Ж. Аҳмад Оқишқ Раҳмоннинг бандалари; пайғамбарлар, фаришталар ва солиҳ мўминлардир. Солиҳ мўминлар дейилганда, Асҳоби киромдан бошлаб, мазҳаб имомлари, мужтаҳидлар, олимлар, шаҳидлар, мутасаввуфлар ва мужаддидлар тушуниладилар. Уларнинг ҳаммаси ҳазрати Пайғамбар ва Асҳоби киромга тўла ва батамом боғли бўлган жамоат ва Савод-и Аъзам(улуғ-буюклар) дея аталадиган Аҳли суннат мусулмонларидирлар. “Раҳмоннинг бандалари” ифодаси, масалан, ояти каримада (Фурқон, 63) келади. Мазкур суранинг 63-75 калималарида эса бу муборак кишиларнинг сифатлари баён этилгандир. Ислом олимлари уларнинг кимлар бўлганликларини ўзларининг кўпгина асарларида очиқ изоҳлаганлардир. Раҳмон,…

Давоми..

Ишингизда, ҳаётингизда сизга муваффақиятлар ёр бўлиши учун нималар қилмоқ керак?

Алибой Йўляхши: Камина,  турк тилидаги “динимизислом” интернет нашрининг аъзоси бўлганлигидан менинг и-маил манзилимга  улардан кунлик почта келиб туради. Мазкур нашр, Туркияда нашр этиладиган ”Turkiye” газетасининг суҳбат бўлимини олиб борадиган Меҳмет Али Демирбошнинг (ўзбекчада Маҳмуд Али Темирбош дейиш мумкин) кунлик суҳбатларининг матнини “динимизислом” сайтининг бутун аъзоларига тарқатади, жумладан у матнларни менга ҳам юборишади. Ўша интернет нашрга туркчани билганлар ушбу адресда: http://www.dinimizislam.com/mailgrubu.asp аъзо бўлишлари мумкин. Қадрли қардошимиз Меҳмет Али Демирбош шу кунларда “Ишингизда, ҳаётингизда сизга муваффақиятлар ёр бўлиши учун нималар қилмоқ керак?” номли мавзуда газетада суҳбат олиб бормоқда. Бу мавзу бизнинг ўқувчиларимиз учун ҳам фойдали ва аҳмиятли бўлар деган хулосага келдим ва уларни ўзбекчага ағдариб ўзбек тилида ўқийдиганларга етказишни…

Давоми..

Аллоҳу таолонинг сифатлари.

Аллоҳу таолонинг сифатлари. “Аллоҳу таолонинг макони йўқдир; У замонли эмас, бирор жойга кирган ёки жойлашган эмасдир. Унинг ҳудуди йўқ, бирор нарса билан ўралган, қопланган бўлмайди.” Аллоҳу таолонинг сифатлари, “Сифат-и Зотийя”(Унинг зотида бўлган сифатлари) ва “Сифат-и Субутийя” бўлиб икки қисмдир. Мавлоно  Ҳолид-и Бағдодий ҳазратлари марҳамат этгани каби Аллоҳу таолонинг “Сифат-и Зотийя”си олти донадир. Улар: “Вужуд”(мавжуд-бор бўлишлиги), “Қидам”(Унинг борлигининг бошланғичи бўлмаслиги), “Бақо”(Унинг борлигининг охири-сўнгги бўлмаслиги), “Воҳданийят” (У зотида, сифатларида ва ишларида ягоналиги, Унинг шериги-ўртоғи ва ўхшаши бўлмаслиги), “Мухолафатун Лил-ҳаводис” (ҳеч бир махлуққа, яратилганга ҳеч бир шаклда, ҳеч бир тарафи билан  ўхшамаслиги), “Қиём…

Давоми..