11.28 – 14.1.5 параграфлар

11.28 Конгресснинг таъсис мажлиси ҳақида биринчи маълумот:   ДЕМОКРАТИК ЎЗБЕКИСТОН КОНГРЕССИ КОНГРЕСС ТАъСИСЧИЛАРИ (Ҳайъат аъзолари): 1. Жаҳонгир Маматов, собиқ Ўзбекистон халқ депутати, сиёсатшунос, Конгресс асосчиси 2. Муҳаммад Бобур Маликов, «Озод Деҳқонлар» партияси лидери 3. Абдуманноб Пўлат, Мустақил Консултант, сиёсатшунос 4.Муҳаммад Солиҳ, ЭРК Демократик партиясининг асосчиси 5. Баҳодир Чориев,  Ўзбекистон «Бирдамлик» ҳаракатининг лидери 6. Фарҳод Иноғомбоев, АҚШ, Колумбия Университети 7. Алибой Йўляхшиев, «Бирлик» Халқ Ҳаракати Самарқанд вилоят ташкилотининг асосчиси 8. Шуҳрат Аҳмаджонов, Инсон ҳуқуқлари фаоли, табиат ҳимоячиси 9. Акрам Маҳмедов, фермерлар ҳаракати фаоли 10. Дадахон Ҳасан, «Бирлик» ҳаракатининг асосчиси, таниқли ҳофиз…

Давоми..

14.2 – 14.4 параграфлар.

Руссияда нашр қилинадиган Известия газетаси “Исломчасига бошқариладиган демократия. Муҳаммад Маҳатҳиранинг дарслари”(муаллиф: Евгений Василев) номли мақола эълон қилди. Қуйида шу мақоланинг ўзбекчага оғдарилган кўриниши келтирилади. 14.2 Малазия собиқ бош вазири ислом демократиясидан дарс беради. (Евгений Василев). Малазиянинг  собиқ бош вазири Маҳатҳир Муҳаммад  бош вазирлик лавозимида узоқ йиллар ишлаган ва ўз  бошқарув даврида етарли даражада  муваффақиятларга эришган ,  “учинчи дунё”  аталмиш мамлакатларнинг сиёсий арбобларидан биридир. У мамлакатни 22 (1981 йилдан 2003 йилгача) йил бошқарди ва у Малазияни юксак технологияли маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган жаҳоннинг илғор мамлакатлари қаторига кўтаришга муваффақ бўлди. Ислом ва либерализмнинг…

Давоми..

14.5 – 14.6.1 параграфлар.

14.5 АКШ матбуoти: Кремлга мунoсабатлар ўзгармoкда. Муаллиф: Владимир Козловский, Би-би-си, Нью-Йорк. Баъзи қисқартиришлар билан рус тилидан таржима.  Худди oлдиндан келишиб oлгандек, АКШнинг учта йўлбoшчи газеталари ўзларининг Якшанба кунги сoнларида америка маъмурияти дoираларида Американинг Кремлга мунoсабати хакидаги тoртишувлар тўғрисида мақoлалар эълoн қилишди.  ` ”Вашингтoн пoст”, ”Лoс-Анжелес таймс”,  ”Бoстoн глoб” каби газеталарнинг ҳар уча -ласи ҳам Oқ Уйнинг Владимир Путиндан айниётганини таъкидлашади. Бирoқ Улардан биринчиси, Бушга Путиннинг ҳали ҳам ёқиб турганини, шу сабаб Кремлга нисбатан АҚШ сиёсатида такдирни ҳал қиладиган ўзгариш юз бермаслиги мумкинлигини алoҳи- да кўрсатиб ўтади. Ҳoзирча, Американинг русларга мунoсабатидаги…

Давоми..

14.7 – 17.4 параграфлар

14.7 Йўлни танлаш. Ислом дунёси қаерга қараб кетмоқда. Муаллиф: Александр Игнатенко (Александр Александрович Игнатенко – фалсафа фанлари доктори, Дин ва сиёсат Институтининг президенти, Руссия Федератсияси Жамоатчилик палатасининг аъзоси). Мақоланинг доимий интернет адреси:  http://www.ng.ru/scenario/2006-06-27/15_choice.html Сиёсий системада дунёвий ва диний принсиплар мавжуддир – Давид Робертс.   Метвалисдаги Масжид интерьери. 1840 й. Ислом дунёси, аслида бундай аталишни шартли бир атама десак тўғрироқ бўларди. Чунки ислом дунёси деб аталаётган ҳудуднинг ичида ривожланишнинг энг камида учта асосий лойиҳаси кўриниб турибди. Ички хилма-хилликка тўлиб тошган, баъзи йўналишларда ҳатто мутлақо қарама-қарши кўринишларга эга бўлган ислом шаклидаги диний…

Давоми..

17.5 – 17.11 параграфлар.

17.5.  Бу нима, мўъжизами, кароматми? Бизнинг авлод, яъни мен билан ёшлари тенг ва мендан 25-15 йил ёшроқ бўлган кишилар Аллоҳнинг чинакамига буюк кароматини, мўъзижасини ўз кўзлари билан кўрдилар. У буюк  мўъжизанинг қатнашчилари бўлдилар. Афсуски, бу буюк кароматни, мўъжизани, бу замонни кўпчилик тушуниб этмадилар ва этолмадилар. Оддий кишиларни қўйинг, ҳатто бизнинг зиёли, олим аталмишларимиз ҳам бу аломатларни, бу кароматни дурустроқ мулоҳаза қилиб, унинг моҳиятига тушуниб этмадилар. Масалан, менинг ақлим кирибдики, бир нарсанинг гувоҳи бўлардим, яъни тўйларда, турли хил маъракаларда, чойхонадаги ўтиришларда, кўнгул етар дўстларнинг бир-бирлари уйларидаги йиғинларда, ҳар ерда ва ҳамиша…

Давоми..

17.12 – 17.13 параграфлар …

17.12 Мунофиқлик шакли қандай бўлади? 1999 йил 31 июл кунги «Озодлик» радиосининг ўзбек тилидаги эшиттиришида «Еврилиш» дастури ҳам ўрин олганди. Бу дастур совет замонида қатоғон этилганлар тарихини ўрганишга боғишланган материаллар асосида тайёрланган экан. Дастур бўйича эшиттиришда уч киши иштироқ этишди: Озод Шарафиддиннов-адабиётшунос олим, Тоҳир Малик- таниқли ёзувчи, учинчи киши ҳам бор эди, аммо унинг исми шарфларини радио овозидан яхши ажрата олмадим. Дарҳақиқат, дастур жуда долзарб муаммолардан бирини тилга олишга жазм қилган. Эшиттириш қатнашчилари ҳам яхши танланган, деса бўлади. Затон, бугун Ўзбекистонда бундай дастурда қатнашадиган бу дўстлардан дурустироқ бошқа кишиларни танлаш…

Давоми..

17.14 Президент “ҳаётига суиқасд” қилиндими?

17.14 Президент “ҳаётига суиқасд” қилиндими? 1999 йил 16 февралда Тошкентда бир вақтда қатор портлашлар юз берганди. Бу воқеага бир йилдан кўпроқ замон кечди. Бу орада ўша воқеаларда гуноҳкор ҳисобланиб, қанчадан қанча бегуноҳ кишилар жазоланди, ҳатто ўлимга ҳукм қилинди. Аммо у воқеа тарихий ҳодиса бўлиб, унинг тафсилотлари ҳали кўп замонлар ёзилади. Мен, 1999 йил феврал ойида содир бўлган Тошкент портлашлари ҳақида ўз вақтида фикрларимни ёзиб қўйгандим. Бироқ имкон бўлмаганлиги сабабли ҳеч бир матбуот органида эълон эта олмагандим. Кавказ – Сентр шу йил (2000) 8-августда “Президент “ҳаётига тажовуз” қилиндими?” сарлавҳа билан ўша,…

Давоми..

18, 19, 20 – параграфлар …

18. Ўзбекистонда сайловлар бўлиши мумкинми? Ўзбекистандан тарқалаётган хабарларга кўра, бу йил сўнггида Ўзбекистон Парламентига ва келаси йил бошида Республика Президентлигига сайловлар ўтказилади. Демократик принсиплар яхши йўлга қўйилган мамлакатларда бундай сайловлар жараёни жуда жонли ва тантанали бўлиши маълум. Уларда айниқса парламент сайловлари даврида қизғин мунозара ва сиёсий курашлар майдонга чиқади. Қатор партиялар бу майдонда, сайловларни ўтказиш майдонида фуқарони ўз партияси номзодлари учун овоз беришга ташвиқот ва тарғибот курашини авж олдиради. Чунки ижроия ҳокимиятининг фаолиятини, унинг иш тартиб-қоидаларини, умуман жамиятдаги бошқа турли хил муносабатларни Парламент аниқлайди ва белгилайди. Шунинг учун Парламентда кимлар…

Давоми..

1-қисм 21-23 ва 2-қисм 1-7 парагарфлар.

 “Демократик Ўзбекистон Конгреси Таъсисчилар Йиғилишининг  БАЁНОТИ Вашингтон, 6-11-2005  Замонимизни XXI  аср, технология асри, деб аташади, ахир. Шу сабаб, бу асрда баъзан воқеалар шу қадар тез содир бўладики, ҳатто хаёл ҳам шошади. Бизда ҳам хаёл шошиш даражасида бўлмаса-да, юқоридаги мақола ёзилган вақтдан бугунга кадар ўтган вақт ичида бизнинг одамларимиз, яъни мухолифчиларимиз орасида ҳам сезиларли жонланишлар бўлди. Масалан, 11-июн куни Вашингтонда Ўзбекистондаги мухолиф партиялар, жамоат ташкилотлари ва ҳеч қандай ташкилот аъзолари бўлмаган ватандошларнинг “Демократик Ўзбекистон Конгреси”ни таъсис этувчилари биринчи йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилиш қуйидаги баёнотни қабул қилди. Уни ҳам бу ерда келтираман:…

Давоми..

2-қисм 8-10 параграфлар.

1995 йили ”Форум” ва ”Бирлик” газеталарининг янги нашри тикланиб, уларнинг бир қанча сонлари чиқарилганди. Ўша газеталарда баъзи қизиқ воқеалар ҳақида ҳам қисқа маълумотлар бериш учун тубандаги каби ҳикоялар тўпланган эди: 8. Америка қитъасида яшаган қадимий одам. Ўтган йили Гандурас чангалзорида топилган қолдиқ суяклар Марказий Америкада ҳозиргача тахмин қилинганидан анча аввал одамизот яшагнлиги ҳақида гувоҳлик беради. Топилмалар бу юртда сивилизатсиянинг ривожланиши ҳақида тасаввурларни бутунлай ўзгартириб юборади. Жумладан, тадқиқот натижалари бу қитъада эрадан 1000 йил илгари маданият бўлганлиги ҳақида маълумот беради. Бу эса энг қадимий ҳисобланган майи маданиятидан кўп қадимийроқдир. Қолдиқлар ёғингарчилик…

Давоми..