Рамазон муборак!

Қадрли диндошлар! Оллоҳу таолога чексиз ҳамдлар бўлсинки, ойларнинг Султони Рамазони шарифни кутиб олиш сизу бизга шу ҳаёти дунёда такрор насиб бўлди. Шу муносабат билан барчангизни бу муборак ой – рўза ойи  кириб  келиши билан табриклайман ва муборак ойда бутун мусулмонларга, бутун инсониятга яхшиликлар содир бўлишини Оллоҳдан тилаб дуода бўламан. Бу ойда келадиган Қодр кечаси барчангизга ҳақиқатан муборак, хайрларга тўла кеча бўлсин. Тутган ҳар кунги рўзаларингиз Оллоҳу таоло наздида лозим бўлган даражада қабул бўлсин.  Ҳаж ибодатини адо этмаган мусулмон қардошларимизга бу йил, ҳаж қилиш каби бир муборак ибодатни ҳам адо этиш…

Давоми..

Эртага Муҳаррам ойи …

Эртага мусулмонларнинг янги йили бошланади, яъни муборак Муҳаррам ойининг бирничи кунидир. Шу муносабат билан қуйидаги маълумотларни хабар қилиш билан блогимиз ўқувчиларини янги йил билан табриклашни ният қилдик. Азиз қардошлар, марҳамат ўқинг ва маърифат олинг!    Ҳижрий янги йил кечаси муборак бўлсин! Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом милодий 571 йили 20 апрелга тўғри келган Раббиул аввал ойининг ўн иккинчиси душанба куни тонгда Маккада туғилдилар. 622 йили Маккадан Мадинага ҳижрат этдилар. 20 сентябр душанба куни Мадинанинг Куба қишлоғига келди. Бу сана мусулмонларнинг шамсий янги йили бошланди. Шу йили Муҳаррам ойининг биринчи куни ҳам ҳижрий (қамарий)…

Давоми..

Зулҳижжа ойи бошланди …

Зулҳижжа ойи бу ҳаж ибодати адо этиладиган муборак ойдир. Қуйида унинг фазилатлари ҳақида сўзлар юритилади: Зулҳижжа ойининг фазилати Қурбон байрами бўладиган ойга зулҳижжа дейилади. Жорий йил, яъни 2015 йил 15 сентябрдан бошланади. Зулҳижжа ойининг илк ўн кунида қилинган ибодатлар жуда қийматлидир. Ҳадиси шарифларда қуйидагича марҳамат қилинди: “Зулҳижжа ойининг илк кунларида тутилган рўза бир йил рўза тутишга тенг. Унинг бир кечасини иҳё этиш (ибодат била ўтказиш) Қадр кечасини иҳё этиш билан тенг.” (Ибни Можа) “Зулҳижжа ойининг илк ўн кечасида қилинган ибодатлар учун 700 марта кўп савоб берилади.” (Байҳақий) “Тарвия куни (Арафадан аввалги кун) рўза тутиб, гуноҳ сўз…

Давоми..

Меърож кечаси муборак бўлсин!

Эртага 15 май жума кунидан 16 май шанбага ўтадиган кеча муборак Меърож кечасидир. Меърож зинапоя деганидир. Расулуллоҳнинг кўкларга чиқарилиб, биз билмайдиган жойларгача кўтарилган Ражаб ойининг 27-кечаси. Исро сурасининг илк ояти каримасида Меърож ҳақида маълумот берилган. Ҳар бир муборак кеча қийматлидир, лекин Меърож кечасининг алоҳида бир хусусияти бор. У ҳам, изтироб билан севинчнинг бир жойга жамланган кеча бўлишидир. Пайғамбаримиз бир ой Тоифда исломиятни таблиғ қилдилар, лекин ҳеч ким имонга келмади. Аксига олиб масхара қилишди, болаларга тош бериб, оттиришди. Расулуллоҳ ғамгин ва хорғин бир вазиятда у ерни тарк этдилар. Йўлда бир боғ ёнида озгина дам олгани…

Давоми..

Ҳар кунинг байрам бўлсин!

Азиз ва меҳрибон Оналар, опа-сингиллар! Ҳар кунингиз байрам бўлсин! 2009-03-28 18:36:00 Бу 2009 – йил 8-март арафасида рус тилида эълон қилинган мақоланинг ўзбекчага таржима қилинган вариантини http:// samarkanduz .blogcu.com блогида нашр қилгандик. Ўша мақолани бу ерга кўчириб қўйиш зарурати туғилди. Шу сабабдан уни бу ерда қайтадан кўраяпсиз. 8 март арафасида мусулмон биродарларимиздан Иброҳим Маҳтибеков Исломда хотин-қизларнинг ўрни ва уларнинг ҳақу ҳуқуқлари ҳақида рус тилида бир маъруза эълон қилди. Унинг матнини профессор, доктор Тарек Рафей бизга ҳам етказди. Бу учун унга Оллоҳдан ризолик тилаймиз. Қадрли қардошимиз И. Маҳтибековнинг мазкур маърузасини ўзбекчага ағдариб, ўзбек тилида ўқийдиган…

Давоми..

Исломият асослари ва бошқа айрим тушунчалар.

Қуйидаги маълумотларни тўплаган муаллиф: Алибой Йўляхши: Бу ерда қуйидаги мавзуларда хабарлар ўйисиз(< http://samarkanduz.blogcu.com/> исмли блокдан бу ерга кўчириб қўйилаяпти): 1.ИСЛОМИЯТНИНГ АСОСЛАРИ. 2. НАСИҲАТ. 3. ОЛАМЛАР. 4. ЗУД-ҲИЖЖА ОЙИ БИРИНЧИ ЎН КУНИНИНГ АФЗАЛЛИК ва ФАЗИЛАТЛАРИ. 5. ШАРАФ ВА ЖИҲОД НИМА? 6. КЎПЧИЛИК МАЪҚУЛЛАГАНЛАР ҲАМИША ТЎҒРИ БЎЛАДИМИ? 7. ОЗ БЎЛГАН ҚИММАТЛИ БЎЛАДИМИ? 8. ҲИКМАТ АҲЛИ ЗОТЛАР дейдиларки. 9. ЭНГ ФАЗИЛАТЛИ НАРСАЛАР. 1. Islomiyatning asoslari. 2009-07-20 06:01:00 Савол: Исломиятнинг асосини билдирадиган тўрт ҳадис-и шарифлар қайсиларидир? Жавоб: Исломиятнинг тўрт асоси мана шу тўртта ҳадис-и шарифлар билан билдирилгандир: 1. Амаллар ниятларга кўрадир (Бухорий) 2. Ҳалол ва ҳаром майдондадир. (Абу Довуд) 3. Даъвогарнинг…

Давоми..

Ашура кунингиз муборак бўлсин азизлар!

Раббимиз бизни дор қолдирма! Қалбимизни қорартма! Зотингдан бошқасига бу ғам учун ёлвортма! Бугун Ашура куни Муҳаррам ойининг ўнинчи куни, яъни 13 ноябрь Ашура куни. Муҳаррам ойи Қуръони каримда қиймат берилган тўрт ойдан бири. Муҳаррам ойининг биринчи куни рўза тутиш бутун бир йил рўза тутгандек фазилатлидир. Ҳадиси шарифда: “Рамазон ойидан кейин энг фазилатли рўза Муҳаррам ойида тутилган рўзадир” деб марҳамат қилинди. (Муслим)Бу ойнинг энг қийматли кечаси Ашура кечасидир. Аллоҳу таоло кўплаган дуоларни Ашура кечаси қабул этган. Ҳазрати Одамнинг тавбаси, ҳазрати Нуҳнинг тўфондан қутулиши, ҳазрати Юнуснинг балиқнинг қорнидан чиқиши, ҳазрати Иброҳимнинг гулхандан омон қолиши,…

Давоми..

Қурбон байрамингиз қутлуғ бўлсин азизлар!

Агар имконинг бўлса, Оллоҳ учун қурбонлик қил! Сиротдан қулай ўтарсан, у сенга кўринмас қил. Азиз дўстлар, қариндошу кўнгул етарлар ва барча мусулмон қардошлар! Сизни Қурбон ҳайити билан қутлаймиз ва Оллоҳдан сизга яхшиликлар тилаб дуода бўламиз. Сизлардан ҳам дуоларингизни кутамиз. Ҳажда бўлганларингизнинг ҳажлари муносиб бўлгани каби қабул бўлсин. Сизларга байрам билан бирга Ҳожилик ҳам қутлуғ бўлсин. Омон бўлинг, бутун ибодтларингиз қабул бўлсин! Омин.

Давоми..

Эртага Қурбон ҳайити …

Бугун мусулмонлар учун Арафа кунидир. ҳадиси шарифларда, «Арафа кунини ҳурмат қилинглар! Чунки Арафа Оллоҳу таоло юксак қиймат берган кундир.» «Арафа куни рўза тутганларнинг икки йиллик гуноҳлари кечирилади. Яъни ўтган йилнинг ва келадиган йилнинг гуноҳлари афв бўлади.» «Арафа куни 1000 марта Ихлос сурасини ўқиганнинг барча гуноҳлари кечирилади ва дуоси қабул бўлади.» (Ихлосни ҳар сафар басмала билан ўқиш лозим). Арафа куни, яъни  бу2013-  санаси 14.10.2013 душанба куни бомдод намозидан бошлаб Қурбон байрамининг тўртинчи куни аср намозининг охиригача (23 марта фарз намозларидан сўнгра) ташрик такбирлари ўқилади. фарзлар битирилганидан сўнгра «Аллоҳумма антассалом …» дейилмасдан…

Давоми..

Ийди Рамазон муборак бўлсин!

Бисмиллоҳир Роҳмонир Роҳим Оллоҳу таолога ҳамд бўлсин.  У бизни Муҳаммад Мустофанинг (адейҳиссалоту вассалом) тўғри йўлидан юриш билан шарафлантирсин. Омин. Азиз ва қадрли дин қардошларим! Оллоҳга чексиз ҳамдлар бўлсинки, бу йил ҳам ойларнинг султони, савобларнинг макони Муборак Рамазон келди ва кетди. Барчангиз баҳоли қудрат бу ойда яхши ниятлар билан ибодатлар, тавба-тазаррулар қилдингиз, қилишга уриндингиз. Жумладан мен ва оилам ҳам шундай қилишга ҳаракатда бўлдик. Демак, ҳаммамизнинг ниятларимиз Оллоҳу таоло даргоҳида муносиб қабул этилмиш бўлсин. Ҳаётингизда доим яхшиликлар сизга ёр бўлсин. Келгуси Рамазонни ҳам саломатликда кутиб олиш ва бу йилгидек яхшиликлар билан ўтказиш…

Давоми..