ҚУЛ ва МАДДОҲ.

Толиб ЁҚУБ ҚУЛ ва МАДДОҲ Қул ва маддоҳларгина тахтга яқин турса, бундай мамлакатнинг ҳолига вой. А.С.Пушкин НАС БОСГАН САРОЙЛАРНИ МАДДОҲЛАР ИШҒОЛ ЭТМИШ Қул – одам қиёфали, мол-мулки йўқ, на эркинлик ва на ҳуқуқи бор инсон. Қулнинг эгаси бор, эгаси хоҳласа уни мол каби сотади, хоҳласа дайди итни ўлдиргандай ўлдиради, бир коса овқат учун эрталабдан кечгача ишлатади, ўзига ўхшаган қул бўладиган болалар туғилиши учун уни ўзига ўхшаган қул аёлга уйлантиради. Қуллик –инсон томонидан инсон зотини таҳқирлашнинг энг баланд чўққиси ҳисобланади. Барча таҳқирлашларга қарамай, қул эгасига содиқ бўлади. Унинг зеҳнияти (менталитети) шундай.…

Давоми..

Қонун ва мафия …

Муаллиф: Толиб ЁҚУБОВ.  ҚОНУН  ВА  МАФИЯ: Ўзбекистонда қайси бири зўр?  Мана бу хабарни мен “Озодлик” Радиоси сайтида ўқидим: (Парча): “Бу иш юзасидан бораётган терговга яқин Озодлик манбасига кўра, ўлдирилган Жаҳондор Марғилонда ўз тенгқурлари орасида “кўча боласи” сифатида танилган, қамоқдан жорий йил бошроғида чиққан. Бу манбанинг айтишича, 30 ёшли бу йигит бир неча йил аввал ҳам “криминал жанжалда” қатнашган, натижада фарғоналик бир йигит ҳалок бўлган. Жаҳондорга ўша ишда 19 йиллик қамоқ беришди. Уч-тўрт йил ўтириб, шу йил озодликка чиққан эди. Унинг ўлдирилишига сабаб бўлган жанжал Жаҳондор билан “Ўрам” чойхонаси эгасининг ўғли ўртасида…

Давоми..

ИСЛАМУ КАРИМОВУ ПОСВЯЩАЕТСЯ

Автор: Толиб Якубов ЧАСТЬ I  ИСЛАМУ  КАРИМОВУ  ПОСВЯЩАЕТСЯ  1 сентября 2015 года Узбекистан празднует 24-летие своей независимости. Узбекская пропаганда связывает эту дату с именем Ислама Каримова, первого и нынешнего президента страны, который 5 мая 1991 года, то есть за 3 (три) месяца до объявления независимости Узбекистана, давая интервью корреспонденту газеты “Известия”, он, то ли от страха перед Генеральным секретарем ЦК КПСС М.Горбачевым, то ли из-за любви к СССР, сказал: “Мы останемся в СССР, мы этот союз выстрадали”. Немало узбекистанцев абсолютно уверено, что Ислам Каримов страдал бы до сих пор от…

Давоми..

ЛИТВИНЕНКОНИНГ ЎЛДИРИЛИШИ …

ЛИТВИНЕНКОНИНГ  ЎЛДИРИЛИШИ Адвокат Эммерсон нутқи Александр Литвиненконинг ўлдирилиши бўйича жамоатчилик тергови очилишида Марина Литвиненконинг адвокати Бен Эммерсон нутқининг тўлиқ матни.  Лондон, 27 январь 2015 йил. Инглиз тилидан рус тилига “Литвиненко Фонди” таржима қилган.       Бен Эммерсон             Сэр, маълумингизким, Литвиненко хоним кўп йиллар давомида бугунги кун – эрига нисбатан 2006 йил 23 ноябрь куни Лондонда амалга оширилган сиёсий қотиллик бўйича жамоатчилик терговининг очилиш куни келиши учун астойдил курашди – чунки кўз кўриб-қулоқ эшитмаган ёвузлик актини, яъни Александр Литвиненконинг аста-секин, бироқ оғриқли ўлимидан даҳшатлироқ…

Давоми..

Толиб ЁҚУБОВдан – 3.

ВАТАНГА  МУҲАББАТ  ВА  МАМЛАКАТДАН МАҒРУРЛАНИШ  ҲАҚИДА. Антон  ОРЕХЪ. 6 ноябрь 2014 й. 400 йилдан кейин бизни мисли кўрилмаган даражада бирлаштираётган, поляклар устидан қозонган ғалабамизнинг ажойиб байрами муносабати билан бизда мамлакат учун мағрурланиш пайдо бўлиши лозимлиги ҳақида кўпчилик аллақачон гапириб ўтди. Ҳа, шундай, мажбурмиз, вассалом —  мағрурланишдан бошқа бизда ҳечам бошқа вариант йўқ. Тингловчилар фаоллик билан бизга, “Эхо” эфирига, қўнғироқ қилишар ва айблагандай яна ўша ҳақида гапиришарди: ғурурланмай бўладими? Инсон ўз мамлакатини севиши керак-ку! Мана шу формула мени жуда қувонтирди. Чунки, штамп учун кечирим сўрайман, тушунчаларни алмаштиришнинг моҳиятини тўла-тўкис аниқлаб беради. Биз…

Давоми..

Толиб Ёыубовдан хабарлар-2 …

МУЛЛА  РАЙИМ. Мулла Райимнинг ҳовлиси бизнинг уйдан кўриниб турарди ғ оралиқ нари борса юз метр келарди. Мулла Райим қишлоғимиз мактабида географиядан дарс берарди, тожик тилини қишлоғимизда ҳеч ким билмаса-да, у мукаммал биларди. Мулла Райим диний билимга ҳеч қандай алоқаси бўлмаса ҳам, унинг зукколиги, билимдонлиги, моҳир ўқитувчилиги учун одамлар олдида ‘Райим ака’ ёки ‘Райим’, орқасидан эса ‘мулла Райим’ дейишарди. Мулла Райимнинг хотини Невара ая тожик бўлиб, кўриниши, қадди-қомади ва гапириши бобида қишлоғимизда ягона эди. Дадам (раҳматлик) юмшоқ феълли, хушқомад қиз ҳақида бирор нарса айтмоқчи бўлсалар “фалончанинг хамирдай қизи бор” деган жумладан…

Давоми..

Толиб Яқубовдан хабарлар -1 …

ПУТИН  НОМЛИ  БОШИБЕРК  КЎЧА  29 октябрь, 2014 йил, Алексей  КОНДАУРОВ Мухолифат сафида Қримни “қайтиб бериш-қайтиб бермаслик” ҳақидаги кейинги кунларда бўлиб ўтган баҳс, президент Маъмурияти бошлиғининг ўринбосари Володиннинг Россия Путинсиз тамом бўлишининг муқаррар эканлиги ҳақида очиқ айтгани ва, ниҳоят, Россия президентининг “Валдай клуби” мажлисидаги нутқи Россия боши берк кўчада турганлигини, бу кўчадан осон чиқиш йўли йўқлигини очиқ-тиниқ намойиш этди. Ҳақиқатан, Қримни Украинага қайтариш — россияликлар психикаси учун ёмон, қайтармаслик эса — халқаро ҳуқуқни бузишни давом эттириш бўлиб, ўша россияликларнинг ахлоқий соғлиғи, украин халқи ва Ғарб демократиялари билан муносабатлар учун ёмон. Путин ўзининг…

Давоми..

ПУТИН ЎН ТЎҚҚИЗИНЧИ АСРДА ЯШАЯПТИ.

Бу материалдан – Марат Гельманнинг мақолаларидан сўнгра Герман Обуховнинг мақоласини ўқийсиз. ПУТИН  ЎН  ТЎҚҚИЗИНЧИ  АСРДА ЯШАЯПТИ. Марат ГЕЛЬМАН. 20.11.2014 Галерист, арт-менежер ва сиёсий технолог Марат Гельман Россия учун G20 саммити натижалари, совуқ уруш ва РФ президентининг иллюзиясини шарҳлаб берди. Бир неча йил илгари Украинада уни Виктор Медведчукка жуда яқин деб ҳисоблашар ва 2004 йилда Виктор Януковичнинг  сайловолди штабида ишлаганини айтишарди. Ўша пайтда россиялик сиёсий технологлар командаси уч хил украинцлар ҳақида маълум бир ролик ишлаб чиқдилар ва уни шарқ-ғарб айирмачилик мавзусини фаол тиқиштирган ҳолда Украинада тарқатдилар. Ролик иш берди. Унинг ўзи бир…

Давоми..

НЕГА ПУТИН АҚШга ҚАРШИ КУРАШМОҚДА?

  НЕГА ПУТИН АҚШга ҚАРШИ  КУРАШМОҚДА. Муаллиф: Олег КОЗИРЕВ . Таржимон: Еолиб Яыубов 19 ноябрь 2014 йил Ботир Путин яна АҚШ билан кураша бошлади. Ҳужумни қайтарди, таҳдидларни англаб етди ва маневрни амалга оширди. АҚШ – қулай душман. Бебаҳо. Биринчидан, у улкан ва кучли. Тан бер, агар сен ҳақиқатан таъсири кучли ким биландир курашаётган бўлсанг ўзингга ўзинг берган баҳонг ҳам юқори бўлади. Гана, Ливия, Лихтенштейн билан курашиш жудаям марднинг иши эмас. Мард бўлсанг «Мен – қарши – АҚШ» яккама-якка олишувинг олдидан сен осонгина бутун шаҳарга ўзингнинг афиша (эълон)ларингни елимлаб осиб чиқишинг мумкин. Ва…

Давоми..

ТИРИК ҚОЛИШ БУЮРИЛГАН(Иккита мақола) …

ТИРИК  ҚОЛИШ  БУЮРИЛГАН. Россияда бахт ҳақида қўшиқлар нечта? Муаллиф: Вячеслав КОСТИКОВ. Таржимон: Толиб Яқубов. Биринчи мақола: ҲУКУМАТ  ҚАЧОН  АМЕРИКА  ҲАҚИДА  ЎЙЛАШНИ  ТЎХТАТАДИ  ВА РОССИЯЛИКЛАРНИ  ЭСЛАЙ  БОШЛАЙДИ? “Аргументы и факты” редакциясига Нижний Новгородлик кекса ўқитувчи аёлдан хат келди. “Советлар давридан бошлаб мамлакатда нималар содир бўлаётганини кузатишга ўрганганман. Ҳозир ҳам кузатиб тураман. Бир нарса одамни қайғуга солади: телевизорга қарасанг – барча гаплар биз қаёққа қараб кетаяпмиз – Европагами ёки Осиёгами? Америка билан ярашамизми ёки уруш бўладими? Россия Путинсиз яшай оладими ёки ҳаммамиз яқинда асфаласофилинга кетамизми?” Хат муаллифи ўзини ҳам, қўни-қўшниларини ҳам бу…

Давоми..