Фосид сотиш ва олиш(савдо-сотиқ). Сотиладиган мол(нарса)нинг асли динга уйғун бўлиб, бироқ сифати динга уйғун бўлмаган савдо-сотиқлар фосид сотиш ва олиш бўлади. Бундай савдо-сотиқ жоиз эмас, ҳаромдир, катта гуноҳдир. Сотиладиган ёки сотиб олинадиган молнинг асли ҳам, сифати ҳам динга уйғун бўлмаса, бундай савдо ботил бўлади, яъни бундай савдо –сотиқ мумкин эмас. Фосид савдо-сотиққа бир неча мисоллар келтирамиз: 1. Масалан, бирор кишида оладигани бўлиб, унга уйини берса-да, “Бунда ҳақ тўламасдан ўтиравер” дейилса, бу фосид бўлади. Чунки берилаётган уй динга уйғун бўлиб, унинг у кишидан оладиганини олмасдан уйнинг ҳақсиз беришлиши динга уйғун эмасдир.…
Давоми..Bo'lim: Исломиятда совда-сотиқ.
Исломиятда савдо-сотиқнинг, яъни олиб сотишнинг саҳиҳ ва ҳалол бўлиши жуда муҳим масала бўлиб, унга ниҳоятда аҳамиятли ўрин берилади. Шу сабаб биз блогимизда бу масалага алоҳида бўлим ажратдик. Бу бўлимда савдо-сотиқ масалалрига исломий ҳуқуқий фатволарни қўйиб борамиз.