Фаразандларнинг ота-онага иззату ҳурмати…

Ота-онага иззату ҳурмат, фаразандлар учун фарздир! 2011-10-05 18:03:00  –  Эски блокка қўйилган замон. Динимизда ота-она ҳақи жуда муҳим бир масаладир. Ота-онага яхшилик ва эҳсон қилиш фарзандлар зиммасига юкланган фарздир. Ҳеч бир вақт ва ҳеч қандай бир сабаб билан уларга терс сўзлаш жоиз эмасдир. Масалан, Оллоҳу таоло Қуръони каримнинг Исро сураси 23-ояти калимаси мазмунида шундай марҳамат қилади, “Ота-онага яхшилик қилинглар. Агар уларнинг (ота-онангизнинг) бирови ёки ҳар иккиси сизнинг қўл остингизда кексалик ёшига етсалар, уларга қараб “уф” тортманг ва уларнинг (сўзларини) қайтарманг! Уларга (доимо) яхши, ширин сўз сўзланглар.” Ҳадиси шарифда эса, “Уч турли кишига жаҳаннам…

Давоми..

Ота-она ҳақларидан баъзилари …

Кишиларнинг бир-бирлари билан муносабатларда ота-оналар ва фаразандлар орасидаги ҳақлар ва уларни кузатиш жуда аҳамиятли инсоний ва турмуший муносабатдир. Масалан, ота-она ҳақларидан баъзилари шулардир: 1. Уларни рози қилиш. 2. Уларга нисбат марҳаматли бўлиш. 3. Лозим бўлганида уларни даволатиш. 4. Ҳар доим уларга ҳурмат ва севги билдириш. 5. Улар хафа бўлганларида хафа бўлиш. 6. Улар билан бирга овқатланиш. 7. Уларни инжитишдан қўрқиш. 8. Нозларини кўтариш. 9. Улар учун ҳар доим дуода бўлиш. 10. Пул ва бошқа хил нарсалар бериш. 11. Зиёфатга таклиф қилиб туриш. 12. Уларга қарши ҳатто “уф” ҳам демаслик. 13. Истаганларини дарҳол бажо келтириш. 14. Уларнинг ҳолу аҳволидан хабар олиб туришни канда қилмаслик. 15. Уйларини ва кийим-кечакларини…

Давоми..

Ота-онага иззату ҳурмат …

“Ота-онасини рози қилган киши, мени рози этган бўлади“, дея мараҳамат этади Оллоҳу таоло. Шунга кўра тузилган бўлса керак, ўзбекларда ҳам “Ота (яъни ота-она) рози худо рози“ каби мақол бор. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алейҳи ва саллам, “Жаннат ота-онанинг оёғи остидадир“ дея марҳамат этганлардир. Оллоҳу таоло Мусо алейҳиссаломга буюрдики, “Ё Мусо, гуноҳлар орасида шундай бир гуноҳ борки, у наздимда жуда каттадир. У эса, ота-она фарзандини чақирганида унинг уларни тингламаслигидир.“ Ота-она бирор сабаб билан аччиқланиб бирор сўз сўзласа, фарзанд уларга қарши келмаслиги лозим. Аксинча уларнинг амрларини бажариб, дуоларини олиши керак. Ота-онанинг хафа бўлиб қарғашларидан жуда қўрқиш керак. Фарзандлар адашиб,…

Давоми..