Ўлимни хотирлаш.

Ўлимни хотирлаш. Тингла шу муҳим сўзни! Ўлим ҳақдир унутма! Ҳаромдан сақла кўзни! Ўлим ҳақдир унутма!   Бошлансин ҳозирликлар, Дема яна вақтим бор, Қабрга кирма гуноҳкор, Ўлим ҳақдир унутма!   Нафсга эргашиб озма! Ҳеч дарҳол аччиқланма! Ихлосин доим сақла! Ўлим ҳақдар унутма!   Дунё албатта фоний, Султон Сулаймон қани? Сенда кетасан яъни, Ўлим ҳақдар унутма!   Бу ҳаёт битмас билма! Хаин нафсга алданма! Эрта дўзахда ёнма! Ўлим ҳақдир унутма!   Ёмонга бўлма йўлдош, Нафсинг ила қил кураш! Тайёрлан яваш, яваш*! Ўлим ҳақдир унутма!   Ҳеч нарса ила овунма! Пушаймон  бўлиб урилма!…

Давоми..

Биз кечирган ҳаёт ҳиқояларидан … Тўртинчи китоб.

                                    АЛИБОЙ ЙЎЛЯХШИ МАМАНАЗАРЗОДА                                     БИЗ КЕЧИРГАН ҲАЁТ ҲИҚОЯЛАРИ …                         “Адолат, идорачиларнинг безаги ва кўркидир”                                                        Тўртинчи китоб.          …

Давоми..

Бир қанча шеърлар …

Намоз илоҳиси. Тўкилар бадандан кир, барча гуноҳлар, (Барча гуноҳлар, кир бадандан тўкилар,) Намоз учун таҳорат олганинг замон. Икки фаришта келиб ёнингда турар, Бомдод намозини ўқиганинг замон. Сен яна намозни тарк этма ҳеч, ҳеч ҳам, Истасанг гар бўлишин комил бир иймон. Оллоҳ бандам деса, Расул дер умматим, Пешин намозини ўқиганинг замон. Кўкдан ерга тушар саф-саф фаришталар, Фаришталарга муштоқ бўлар фалаклар, Дарҳол қабул бўлади бутун тилаклар, Кейинги(аср) намозни ўқиганинг замон. Жаннат боғчасини Ҳақнинг ўзи безар, Шоду хуррам мўминлар ичида кезар, Кироман котибин савобларин ёзар, Оқшом намозини ўқиганинг замон. У намозлар мўминларнинг бу…

Давоми..

Тож Маҳал

Дунёда ошиқ номига қурилган энг буюк ва энг чиройли ёдгорлик: Тож Маҳал. Бугун Ҳиндистон деб аталадиган тупроқ(ҳудуд)ларда вужудга келган ва 332 йил (1526–1858 йиллар) ҳукм сурган тимурийлар сулоласига мансуб Бобурийлар (баъзи тарихларда Бобур императорлиги деб келади) давлати у тупроқларда адабиётдан маданиятга, ҳунару санъатдан меъморчиликка қадар жуда кўп жаҳонда тенгги топилмас асарлар қолдирган. Ўша тенгсиз асарлардан ва дунёнинг 7 мўъжизасидан бири ҳисобига киритилган Тож Маҳал масжиди Ҳиндистоннинг энг қимматли символи сифатида 17 асрдан буён мавжуддир ва кўпгина ҳикояларнинг гувоҳи бўлган бир шоҳасардир. Қуйида бу асарнинг дунёга келишига(қурилишига) сабаб бўлган у буюк…

Давоми..

Суюмбека минораси …

Суюмбека Хотун ким ? Суюмбека Хотун Қозон хонларидан охиргиси бўлган Сафо Гирайнинг ҳаёт йўлдоши эди. Сафо гирй ўлими муносабати билан унинг ўғли  Ўтамиш Гирай  Хон этиб эълон қилинади. Бироқ Ўтамиш икки ёшдаги гўдак бўлгани учун хонликни бошқариш унинг онаси Суюмбека қўлида қолади. Ўша замонларда эса турк бейлари орасидаги ихтилофлардан яхши фойдаланган рус босқинчилари ўлкани аста-секин ўз қўл остига олишни бошлаб юборади. Суюмбека Хотун эса рус босқинчиси Иван Грозний учун энг қўрқинчли таҳлика бўлиб туради. Шу сабабли Иван Грознийнинг босқинчи жаллодлари Зия Чойининг Идил(Волга)га қуйилишида бир қалъа қурадилар ва ўлкани бутунлай…

Давоми..

Бир XXI аср муҳожирининг хаёли …

1. М Е Н … Туғилдим, тоғ бағри бир қишлоқда, Ўсдим, дўмалаб чангу тупроқда, Шукрки, ўқидим олий даргоҳда, Ишладим, кимга, нега, қай чоғда? Саволга жавобим фақат салбий, Ё Оллоҳим! Мен қулинг, бир осий! 2. К и м м а н? Эл севган бир ўғул бўлдимми мен? Эл ичида хайрларга толдимми мен? Элда муқим бўлиб қолдимми мен? Элга хизмат недир, билдимми мен? Буларга ҳам жавоб йўқ ижобий, Ё Оллоҳим! Мен қулинг, бир осий! 3. Н е г а …? Элдан, юртдан кетдим узоқларга, Эргашдим қайсидир сайёҳларга, Қисматмиш, ризқ топдим уёқларда, Ёзсам…

Давоми..

Қадимда бизнинг оналар кимлар эди …?

Қадимда бизнинг оналаримиз кимлар эди …? Бундан бир мунча муқаддам замонлардаги бизнинг мушфиқ, меҳрибон ва матонатли оналаримиз, яъни туркистон ва Усмонли халифатига қарашли ҳудудларда яшашадиган мусулмон аёллари кимлар эди …? * Улар, ўта қимматли, чиндан қадрли эдилар … Ипаклар ичида сақланган жавҳарлар каби … Исталган кўз боқмасди, бақолмасди уларга … Чунки кўринмасдилар ёмон кўзларга … Сақланардилар қимматли, нозик, қодрият сингари … Энг буюк бахтиёрлик, фароғатда яшардилар қалбларининг нурли ишқи ва ибодатларининг ҳузури билан … * Раббини зикр этиб турардилар уясида бийларини кутганда … Ва унга хизматини ҳам ибодат  билардилар ……

Давоми..

Шеърлар …

Bibiniso Sattorova August 12, 2013 · Фейсбукдан олинди. Марҳум устозим хотираларига бағишлайман: Уйқу қочди бу тун қанча қароғлардан. Хушуъ кетди намозлардан, сабоғлардан. Ёшлар оқди дарё бўлиб қовоқлардан Қилдингизму узоқ сафар энди устоз. Бу сафарлар маҳшар қадар энди устоз. Шогирдларнинг аҳволи танг бўлди бу кун. Юрак бағри лахта қонга тўлди бу кун. Олим ўлди, бутун олам ўлди бу кун Сизсиз энди аҳволимиз қандоғ устоз Бу кетишлик беамалга сабоғ устоз. Сизда ёғиб турган эди бизга раҳмат. Энди буюк ғам келди бугун, келди заҳмат. Қотиб қолди ҳар чеҳрада бу мусийбат Мусибатда қолдирдингиз энди устоз, Айрилиқда…

Давоми..

Икки шеър:

 Durdona Karimova Дурдона Каримованинг фейсбук ҳисобида қуйидаги шеър берилди: Бизнинг суҳбатимиз ОЯТлар бўлсин, Сухбатлар чўзилиб СОАТлар бўлсин. Юриш-туришимиз ТОАТлар бўлсин, ИСЛОМда дўст бўлган биродарларим. ҚИЁМАТда сизлар ёрдамчи бир дўст, ОТА-ОНАмизга тикилса-да кўз. Ёрдам беролмайди сиз каби чин сўз, ИСЛОМда дўст бўлган биродарларим. Келинг СУННАТларни айлайлик бажо, Бошимиз САЖДАда қилиб илтижо. САЛОВАТлар айтиб РОББИМга сано, ИСЛОМда дўст бўлган биродарларим. ҒИЙБАТга кетмайлик ХАДИСлар қолиб, САВОБ бераркансиз МАХШАРгоҳ бориб. Юринг САВОБ излаб ўйларга толиб. ИСЛОМда дўст бўлган биродарларим. Ғойибдан ДУО қилиб ҳақларимизга, ФАРИШТАлар келар сафларимизга. САВОБ топиб АЪМОЛ дафтаримизга, ИСЛОМда дўст бўлган биродарларим.…

Давоми..

Ўзингга кел Мусулмон!

Ўзингга кел Мусулмон! Сенга “қолоқ” дедилар, “одам бўлмас,” дедилар, Илму фан  – меросинг, сендан ўғирлаб едилар. Уйдурма эртакларла овутдилар наслингни, “Даврдош,” демиш ахлатга ўргатдилар нафсингни. Қалбингга уриб ханжар, пуркади чангу туман, Яна нима кутасан, Ўзингга кел Мусулмон! Қара кўр! Исломга қарши куфр бўлди бир миллат, Бирлашмиш Миллатларнинг қонидадир бу иллат. Адолатни қатл этган, сионист учоқлари, Беш қитъада буғмоқда, у мазлум ушоқларни. Ғафилларни хусронга совурмоқда бу хирмон, Сени ҳам совурмасдан, Ўзинга кел Мусулмон! “Диалог” жонбозлари сени доим алдатдилар, Босняда, Фолостинда, Ватиканда сотдилар, Билки, шараф, хусусият улар учун порадир, Булар яра боғлашмас,…

Давоми..