Суҳбат – 23.

Гуноҳларини эслаб хушидан кетишарди. Ислом улуғлари гуноҳдан қаттиқ қўрқишарди. Ҳаттоки тавба қилган гуноҳларини эслаганларида ҳам қўрқувдан ҳушларидан кетишарди. Язид ал-Ҳумайрий баён қилади: “Кунларнинг бирида Атабатул Ғулом дўстлари билан бирга йўлга чиқди. Бир жойдан ўтаётганда уни титроқ тутиб, қаттиқ тер босди. Сабабини сўрашганида “Бу жойда ёшлигимда гуноҳ ишлаган эдим” деб жавоб берди.” Рабиъ бин Ҳайсам ҳайит куни қурбонини сўйганда “Аллоҳим, сенинг розилигинг нафсимни қурбон қилишда эканлигини билсам, иззат ва жалолинг ҳаққи учун уни қурбон қилардим” дерди. Ҳозир сизлар бир тоат қилган вақтда бутун гуноҳларингиз кечирилди деб ҳисоблайсиз. Бу алданишдан бошқа нарса эмас. Абу…

Давоми..

Янги суҳбат 1.

Имаилимизга келганлардан: 1. Муҳаммад алайҳиссаломга тобе бўлиш. Пайғамбарга эргашишнинг, бўйсунишнинг атиги бир зарраси, бутун дунё неъматлари-ю охират саодатларидан ҳам кўпдан кўп устундир. Одамийлик мазияти ва шарафи Ул зотга тобе бўлишдадир. Расулуллоҳга тобе бўлиш учун мусулмонларнинг аҳли суннатнинг тўрт ҳақ мазҳабидан бирида бўлишлари асосий шартдир. Пайғамбаримизга иймон келтириб, олиб келган таълимотларини сидқи дилдан ҳақ деб билиш, Ул ҳазратни севиб, итоат қилиш, насиҳатларини бажонидил қабул қилиш, зотларини ҳурмат ва улуғлаш фарздир. Бу борада Аллоҳу таоло Қуръони каримда мазмунан: “Бас, у ҳолда Аллоҳу таолога ва Унинг уммий набийси бўлмиш Расулига иймон келтиринглар. Унга…

Давоми..

СУҲБАТ 22.

Тўрт турли дарё бор. Ҳазрати Умар айтдики: “Дарёлар тўрттадир. Аллоҳу таолонинг раҳмати, гуноҳлар учун дарёдир. Нафс, шаҳватлар учун дарёдир. Ўлим, умр учун дарёдир. Қабр, надоматлар ва пушаймонлар учун дарёдир.” Ҳазрати Усмон айтдики: “Тўрт нарса борки, зоҳири фазилат ва ботини фарздир: Қуръони азим-уш шоннинг тиловати фазилат. Унга амал қилиш фарздир. Одамларга эҳсон қилиш фазилатдир. Душманларни бир-биридан рози қилдириш фарздир. Солиҳлар билан бирга бўлиш фазилатдир. Уларнинг ишларига эргашиш фарздир. Хасталарнинг ҳол-аҳволини сўраш фазилатдир. Васиятларини қабул қилиш фарздир.” Имоми Раббоний ҳазратлари айтдики: “Раҳмати ғазабидан ортиқ бўлмага- нида эди, бизга ўхшаган гуноҳкорларнинг дунё ва охиратда қутулиш уми-ди…

Давоми..

СУҲБАТ 21

СУҲБАТ 21 Бу суҳбат 2018 йил 18 март куни тартибга келтирилиб интернетга қўйишга тайрланганди, шу сабаб суҳбат матнини 2018 йилининг Ражаб ойи бошланишига аталган хабар билан бошлашни лозим кўрдик. Муборак уч ойлар. Раббимизга шукрлар бўлсинки, эртадан, яъни 2018 йил 19 мартдан бошлаб бу йилнинг муборак уч ойлари бошланади. «Уч ойлар» деб номланадиган мавсумнинг ўзи ҳам қадрли, яна бир қанча қадрли кечани ҳам ўз ичига олган бўлиб, биз уларни “муборак кечалар” деб атаймиз. Ражаб ойи – тавба, ҳурмат ва ибодат ойидир. Бу ой инсонни авфу мағфиратга эриштиради. Шаъбон – муҳаббат ва хизмат ойи…

Давоми..

СУҲБАТ -19.

Суҳбат – 19. Ҳазилда ҳам тўғри сўз эдилар. Шартларига мос ҳажвия, ҳазил жоиз бўлса ҳам, ҳар доим меъёрини сақлаш жуда қийин. Ҳазил-мутойибанинг шартларидан баъзилари: уни аҳён-аҳёнда қилиш, тўғри сўз бўлиш, ҳеч кимни ранжитмаслик, меъёрдан ошмасликдир. Анас бин Молик ҳазратлари айтадики: “Ҳазрати Пайғамбар хонимлари билан бирга бўлган вақтларида одамларнинг энг севимлиси ва энг ҳазилкаши эдилар.” Расулуллоҳ кўп табассум қилардилар. Расулуллоҳ ҳазиллашар, лекин фақат тўғри гапирардилар. Ҳасан Басрий ҳазратлари билдиради: Бир кампир Расулуллоҳ ҳузурига келди.  Пайғамбаримиз унга “Кампирлар жаннатга кира олмайди,” деб марҳамат қилдилар. Шунда ҳалиги кампир қайғуга тушиб, ҳўнграб йиғлай бошлади. Расулуллоҳ кампирга “Сиз хавотирланманг, у куни…

Давоми..

Суҳбат – 18 …

Суҳбат – 18 … Мусулмонга кофир деган… Маккий бин Иброҳим қуйидагича баён қилади: “Биз Ибн Авннинг ёнида ўтиргандик. У ерда бир кимса ҳақида гап очилди ва унга лаънат айтдилар. Унинг бутун ёмонликларини тилга олишди. Ибн Авн эса сукут сақларди. Шунда “Эй Ибн Авн! Биз унинг сизга қилган зулми туфайли унга қарши гапиряпмиз. Сиз нимага сукут сақлаяпсиз?” дейишди. Ибн Авн жавобан “Менинг амал дафтаримдан “Ла илоҳа иллаллоҳ” калмасининг топилиши “Аллоҳ фалончига лаънат этсин” деган гап топилишидан афзалроқдир” деди.” Имоми Ғазолий ҳазратларидан Язидга лаънат ўқиш жоизми деб сўрадилар. Бундай жавоб берди: “Язиднинг ҳазрати Ҳусайнни…

Давоми..

Суҳбат – 17.

Суҳбат – 17. Оллоҳу таолога энг ёқадиган амал … Насъам қабиласидан бир зот, Пайғамбар ҳазратлари билан учрашувини тубандагича баён қилади: Пайғамбар ҳазратлари асҳоби орасида ўтирарди, мен Унинг ёнига бордим ва сўрадим: Пайғамбар сизмисиз? У зот “Ҳа”, дедилар. Мен, ундан “Ё Расулуллоҳ, Оллоҳу таолонинг энг кўп ёқтирадиган нарса нимадир? – дея сўрадим. “Оллоҳу таолога иймон этишни”, дея марҳаматда бўлдилар. “Ундан сўнгра яна нимани”, дедим. “Сўнгра сило-и раҳимни(яқин қариндош уруғ билан хабарлашиб туришни),” дедилар.  “Ё Расулуллоҳ , Оллоҳу таоло ҳеч ҳам ёқтирмайдиган амал нимадир? дедим.” “Оллоҳу таолога ширк келтиришни,” дея марҳамат қилдилар. …

Давоми..

Суҳбат -16

Суҳбат -16  Беш нарсадан аввал, беш нарсанинг қийматини билиш! Бутун тарих давомида Ислом олимлари ўз вақтларини савобли ва фақат ижобий ишлар қилишга сарф этганлардир. Яъни улар вақтларини Қуръони карим ўқиш, зикр этиш, ибодат қилиш, илмларини ортириш ва талаба ўқитиш билан ўтказишга ҳаракатда бўллардир. Оқибатда улар, ўта қимматли асарлар дунёга келтирганлар ва авлодларга мерос қолдирмишлардир. Демак, ҳар бир киши, айниқса мусулмон кишиси замон-вақтни энг аҳамиятли ва инсонларга фойдали ишлар учун сарфлаши шартдир. Чунки ҳаётда ҳар доим қилиниши лозим бўлган бирдан кўп ишлар бор. Бироқ уларнинг ўша замон учун энг аҳамиятли бўлганини…

Давоми..

Суҳбат -13 ва Суҳбат – 14.

Япония Вазиридан мамлакатининг технологик тарақиётининг сабаби сўралганида қуйидагича жавоб қилган экан: “Биз, ўқитувчиларга вазирларнинг маошини, дипломатларнинг даҳлсизлигини ва императорнинг ҳурматини бердик.” Суҳбат -13. Хусумат динни йўқ қилади. Муноқаша, тортишув, бировдан камчилик топишга уриниш хусуматга, адоватга ва душманликка сабаб бўлади. Хусумат, низо ва эътироздан ҳам кучлироқдир. Хусумат пайдо бўлганда таассуб ва ўжарлик олдинга чиқади. Бу ўжарлик баъзан бошида оловланади, баъзан суҳбатдошининг муомала ва ўзини тутишидан ҳосил бўлади. Ҳазрати Оиша волидамиз Расулуллоҳнинг бундай марҳамат қилганликларини нақл этган: “Аллоҳ наздида эркакларнинг энг ёқимсизи муноқашада оёқ тираб туриб оладиганлардир.” Ҳазрати Абу Ҳурайра ривоят қилган бир ҳадиси шарифда…

Давоми..

9, 10, 11, 12 – Суҳбатлар.

Суҳбат – 9. Севилган ва севилмаган. Иймоннинг тамали ва энг муҳим аломати бўлган 6 асосий шартдан бошқа уларни яна мустаҳкамлайдиган яна бир шарт борки, у эса, ҳубби филлоҳ ва буғди филлоҳ, яъни Оллоҳу таоло севганларини севиш ва Унинг севмаганларини севмасликдир. Чунки ҳадиси шарифда марҳамат қилинадики, “Дунёда бир-бирини севганлар, охиратда ҳам бирга бўладилар.” Оллоҳу таолонинг севгили бандаларини севганлар, сўнг нафасда  иймон билан ўладилар. Маҳшар куни ҳам севганлари ёнида ҳашр бўладилар, охират ҳаётида ҳам бирга  бўлишадилар. Шунинг учун кимни севиб, кимни севмасликни жуда яхши ўрганиш лозим бўлади. Бирор киши, ибодатларни қилиш билан бирга,…

Давоми..