Ҳижрий янги йилингиз муборак!

Ҳижрий янги йил кечаси муборак бўлсин!   Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом милодий 571 йили 20 апр Бу кечани ибодат билан ўтказиб, унга ҳурмат кўрсатиш керак. Ҳурмат кўрсатиш гуноҳ ишламаслик билан амалга ошади. Зулҳижжа ойининг сўнгги куни ва Муҳаррам ойининг биринчи куни рўза тутган одам бутун йил рўза тутгандек савобга эришади. Бир ҳадиси шарифда “Рамазондан кейин энг фазилатли рўза Муҳаррам ойида тутилган рўзадир” деб марҳамат қилинди.елга тўғри келган Раббиул аввал ойининг ўн иккинчиси душанба куни тонгда Маккада туғилдилар. 622 йили Маккадан Мадинага ҳижрат этдилар. 20 сентябрь душанба куни Мадинанинг Қубо қишлоғига келди. Бу сана мусулмонларнинг…

Давоми..

Жумангиз муборак бўлсин қардошлар!

Азиз мусулмон қардошлар, навбатдаги Жума байрамингиз муборак ва қиладиган ибодатларингиз лозим бўлган шаклда Оллоҳу таоло ҳузурида қабул бўлсин. Жума байрами муносабати билан дўстлардан келган бир мактубни ҳам сизлар билан шериклашишни лозим кўрдим. У мактубнинг сарлавҳаси «Ҳазилда ҳам ёлғон аралаштирманг» деб аталади. Мусулмонлар учун ёлғон қўллаш оддий муомалаларда ҳам мумкин эмас. Марҳамат мактуб билан танишинг! «Ҳазилга ҳам ёлғон аралаштирманг Имоми Ғазолий ҳазратлари айтдики: Жаноби Пайғамбаримиз ҳам ҳазиллашардилар. “Мен ҳам ҳазил қиламан, лекин тўғри гапираман” деб марҳамат қилардилар. Таниш-нотанишлар, ёш болалар, кекса ва маҳрам аёллар билан ҳазиллашардилар. Оиласи билан муносабатда ҳам инсонларнинг энг назокатлиси эдилар.…

Давоми..

Ibratlar …

Alloh do`stlari: Фойдасиз савол беришмасди  Биз аксарият-ла ҳамма нарсани сўраб-суриштирсак кўпроқ нафини кўрамиз деб ўйлаймиз. Аслида-чи? Масалан, сен бировнинг ибодати ҳақида қизиқасан ва “Бугун рўза тутдингми?” деб сўрайсан. Агар “Ҳа” деса, ибодатини ошкор қилган бўлади ва бу ибодатга риё аралашган бўлади. Риё аралашмаган тақдирда ҳам ибодати яширинча қилинган ибодатлар дафтаридан ўчирилади. Ҳолбуки, яширинча қилинган ибодатнинг ҳаммага кўрсатиб ишланган ибодатдан бир қанча устунликлари бор. Агар “Йўқ” деса ёлғончи бўлади. Агар “ҳа” ҳам, “йўқ” ҳам демай сукут сақласа, сенга жавоб бермаслик орқали сени менсинмаган бўлади. Бундан кўнглинг оғрийди. Агар жавобнинг мудофааси учун…

Давоми..

Жума табриги ўрнида …

Азиз дин қардошларим Жумангиз муборак бўлсин. Бир неча хафталардан буён Жума табриги ўрнида почтамизга келган мактубларни ҳам шу ерга илова қилишни лозим кўрдик: Мавлуд кечаси муборак бўлсин! Мавлуд – таваллуд чоғи, туғилган пайт демакдир. Мавлуд кечаси Рабиул аввал ойининг 11 ва 12 кунлари орасидаги кеча. Бу (2015) йил 22 декабрдан 23 декабрга ўтар кечасига тўғри келади. Сарвари оламнинг (алайҳиссалом) туғилган кунлари, барча мусулмонларнинг байрамидир.Расулуллоҳ дунёга келганида амакиси Абу Лаҳабнинг жорияси Сувайба “Укангиз Абдуллоҳ ўғиллик бўлди” деб хушхабар келтирганида хурсанд бўлганидан “Унга сут бериш шарти билан сени озод қилдим” деган эди. Шу сабабдан Абу Лаҳабнинг…

Давоми..

Путиннинг йўл танлаши …

А.Йўляхши: Маълумингиз, Ўрта Шарқда АҚШ бошлиғидаги Овропа Бирлиги(ОБ) давлатлари ва Россия, Эроннинг барча тур замонавий ҳарбий қуроллари билан таъминланган қўшин қисмлари қизғин жанглар олиб боришаяпти. Оллоҳнинг насиб етган ҳар куни юзлаб, балки минглаб гуноҳсиз гўдаклар, хотин-қизлар ва қарияларни қурбон қилишаяптилар. Энг қизиғи шундаки, жанглар кетаяпти, бегуноҳ бечоралар қурбон бўлаяпти. Аммо оддий кўз билан қаралганда жангчиларнинг мақсадлари ҳеч аниққа ўхшамайди. Душман тарафни ҳам белгилаб бўлмайди. Масалан, АҚШ ёки Россия, жангларнинг бошқа четэллик қатнашчилари ҳам бу ерда нима учун, қандай мақсадда урушга қатнашаяпти? Бундай бир саволга жавоб топиш ҳам жуда енгил бир…

Давоми..

Жумангиз муборак азизлар!

Жума табриги ўрнида дўстлардан кедган бир неча мактубларни сиз азизларнинг диққатига ҳавола қилишни лозим кўрдик. Марҳамат улардан маъруфат олинг: Энг фойдали иш – сукутдир. Авлиёнинг улуғларидан Молик бин Динор фойдасиз сўзнинг зарари ҳақида “Қулнинг кераксиз ва бекорчи сўзлар билан вақт ўтказиши қалбни қорайтиради, баданни заифлатади, кун кўришни қийинлаштиради” деган. Ироқлик улуғ авлиёлардан Мажид ал-Курдий кам гапиришнинг фазилатини тушунтириб “Сукут сақлаш чарчамай, қийналмай бажо келтириладиган ибодатдир. Безанмай қўлга киритиладиган зийнатдир. Инсонни узр сўраш зиллатига тушишдан сақлайдиган бойликдир. Кироман котибин фаришталарига роҳатликдир” деб айтган. Муъаз бин Жабал ҳазратлари: “Эй Аллоҳнинг Расули! Менга насиҳат қилинг!” деди. Ҳазрати пайғамбар: “Аллоҳга…

Давоми..

Жумангиз муборак бўлсин азизлар!

Жумангиз муборак бўлсин азизлар. Жума табриги ўрнида почтамизга келган бир табрикни ҳам сизнинг эътиборингиз тақдим қиламиз: Калака қилиш … Калака балки кулдирар, аммо қалбни ўлдиради, Нафратга сабаб бўлиб, уни парчалаб бўлдиради. Дўстлардан келган бошқа бир мактубни ҳам илова қилмоқдамиз:  Қалб ва тил тузалмагунча… Имоми Ғазолий ҳазратлари айтдики: Сўзламоқ тўрт қисмдан иборатдир. Бири фақат зарарли; иккинчиси фақат фойдали; учинчиси ҳам фойдали, ҳам зарарли; тўртинчи қисми эса, на зарарли, на фойдалидир. Булардан фақат зарарли бўлган қисмида мутлақо сукут сақламоқ лозим. Чунки унинг фойдаси зарарини қоплай олмайди. Ичида на фойда, на зарар бўлган гапларга…

Давоми..

Жумангиз муборак бўлсин азизлар!

Жумангиз муборак бўлсин азизлар. Жума табриги ўрнида почтамизга келган бир табрикни ҳам сизнинг эътиборингиз тақдим қиламиз:         Золимнинг охири … На халққа ҳузур берди, на ўзи роҳат этди, Зулмини ортираркан, йиқил-да кетди.  Дўстлардан келган бошқа бир мактубни ҳам илова қилмоқдамиз:  Кўп гапириш ибодатларни йўқ қилади. Мавлоно Жалолиддин Румий ҳазратларининг олдига бир гуруҳ инсонлар келиб “Баъзи кишилар масжидда ўтириб, дунё сўзини сўзлашмоқда,” деб шикоят қилди. Шунда Мавлоно ҳазратлари, “Кимки олти жойда дунё сўзи билан машғул бўлса, ўттиз йиллик пок ва қабул бўлган ибодати рад этилади ҳамда бекор кетади. Бу олти…

Давоми..

Жумангиз муборак бўлсин азизлар!

Расмда шу сўзлар ёзилгандир: Ифлосликда ҳам ибрат бор, уни этма ранжида, Инжу каби кўринади оппоқ тишлари зинжида. Жума табргимизни вақтида давомли бажара олмаганимиз сабабли Қадрли ўқувчиларимиздан чуқур узр сўраймиз. Кейинги Жумаларда бизнинг адресимизга келган Жума табриги мактубларини қуйидаги эълон қилишни фойдали деб ҳисобладик. Кам гапирардилар Тил Аллоҳу таоло эҳсон қилган катта неъматлардан бири. Тилнинг ўзи кичкина, лекин ибодати ёки исёни жуда катта. Чунки куфр ва имон фақат тилнинг шаҳодати билан маълум бўлади. Тилнинг ишлатилиш соҳаси жуда кенг. Уни тутиб қоладиган бир тўсиқ йўқ. Унинг фаолиятининг на чеки, на чегараси бор.…

Давоми..

Жумангиз муборак бўлсин қардошлар!

Жумангиз муборак бўлмин! Бугун 28.08.2015 – Жума кунидир. Жумангиз муборак бўлсин азизлар. Жума табриги ўрнида почтамизга келган бир табрикни ҳам сизнинг эътиборингиз тақдим қиламиз: Дўстнинг алами … Қанчалар инжитса ҳам воз кечмасман ундан яна, Чидаш ҳам ширин бўлар, дўстнинг барча аламига.         Дўстлардан келган бошқа бир мактубни ҳам илова қилмоқдамиз: 21.08.2015 Жуму куни: Жумангиз муборак бўлсин азизлар. Жума табриги ўрнида почтамизга келган бир табрикни ҳам сизнинг эътиборингиз тақдим қиламиз: Рост кетса ишинг, тошни кесар тишинг, Терс кетса ишинг, Сутда пишган гуруч, Синдирар тишинг.  Жума байрамини табриклаш муносабати…

Давоми..