Муваффақиятга эришишнинг йўллари…

Камина,  турк тилидаги “динимизислом” интернет нашрининг аъзоси бўлганлигидан менинг имаил манзилимга  улардан кунлик почта келиб туради. Мазкур нашр, Туркияда нашр этиладиган ”Turkiye” газетасининг суҳбат бўлимини олиб борадиган Меҳмет Али Демирбошнинг (ўзбекчада Маҳмуд Али Темирбош дейиш мумкин) кунлик суҳбатларининг матнини “динимизислом” сайтининг бутун аъзоларига тарқатади, жумладан у матнларни менга ҳам юборишади. Ўша интернет нашрга туркчани билганлар ушбу адресда: http://www.dinimizislam.com/mailgrubu.asp аъзо бўлишлари мумкин. Қадрли қардошимиз Меҳмет Али Демирбош шу кунларда “Ишингизда, ҳаётингизда сизга муваффақиятлар ёр бўлиши учун нималар қилмоқ керак?” номли мавзуда газетада суҳбат олиб бормоқда. Бу мавзу бизнинг ўқувчиларимиз учун ҳам фойдали ва аҳмиятли бўлар деган хулосага келдим ва уларни ўзбекчага ағдариб ўзбек тилида ўқийдиганларга етказишни ният қилдим.…

Давоми..

Эскидан табриклар …

ҚУРБОН ҲАЙИТИ МУБОРАК БЎЛСИН! 2008-12-08 00:08:00 Қадрли мусулмон қардошларим Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва варакатуҳ! Азиз дин қардошларим, бу кунлар биз мусулмонлар учун буюк ва муборакдир. Чунки бу кунлар бизнинг улуғ байрамиздир. Бутун мусулмонлар ҳайит кунларида дунёнинг энг бахтиёр кишиларига айланадилар. Дин биродаримларим, барчангизни ушбу буюк айём билан чин қалбдан қутлаймиз.  Шу билан бир пайтдабундан аввал қилган ва келажакда қиладиган амалу-ибодатларингизни Оллоҳу таоло қабул қилисин деядуода бўламиз. Юзингиздан байрам табассуми ҳеч кетмасин Амин, дея дуода қоламиз. Бугунга қадар ҳаж қилолмаганларга келаси Зул-Ҳижжаларда бу буюк ибодатни қилиш насиб бўлсин, Амин деймиз. Қурбон ҳайитингиз (Еид Ал-Адҳа) муборак бўлсин қадрдон биродарларим! ЙИД АЛ-АДҲА … 2008-12-05 23:00:00 Қадрли мусулмон қардошларимиздан Тарек Рафей исмли бир дўстимиз рус тилида ёзилган бир мактуб…

Давоми..

Доимий тортилишадиган масала …

I Доимий тортилишадиган масала … 2009-02-11 23:38:00 Ислом маърифатининг ёйилишида самарали иш олиб бораётган дин қардошимиз доктор Тарак Рафей  (унинг имаил адреси: (dr_tarekrafei@yahoo.com)) яқинда электрон адрес (е-маил) орқали рус тилига таржима қилинган Абдуллоҳ Муҳсиннинг“Инсоният тарихида доим тортишилиб келаётган абадий мунозара” номли мақоласинитарқатди. Уни биз ўзбекчага ағдариб ўқучиларимизга тақдим этишни лозим кўрдик. Мазкур мақоланинг ўзбекчага таржимасини ўқишган ўзбек тилини тушунадиган мўмин ва мўмина дин қардршларимизнинг диний билимини тўлдиришда сезиларли самара берар деб умид қиламиз. Ана ўша мақоланинг таржимаси билан қуйида танишасиз:  Муаллиф: Абдуллоҳ Муҳсин Инсоният тарихида доим тортишилиб келаётган абадий мунозара: Эр ва хотиндан (ёки умумий ҳолда…

Давоми..

Бир қатор насиҳатлар …

Катта гуноҳлардан баъзилари … 2012–05–2311:56:34 * Бўллар, бўлмасга қасам ичиш, * Тўнғиз гўштини ейиш, * Ҳаромгаларга қараш,                  * Алкоголли ичимлик ичиш, * Етимнинг молини ейиш, * Гувоҳликдан қочиш, * Фоиз олиш ва бериш,  * Яхшиликни мақтайвериш, * Одам ўлдириш, * Зино ва хуносалиу қилиш, * Қимор ўйнаш,                         * Тарозида ғиромчилик қилиш, * Ўғирлик қилиш,                      * Жонли ҳайвонни ёқиш, * Илм ўрганишдан қочиш,     * Жунуб* юриш,                 * Каъбада гуноҳ қилиш, * рўза тутмаслик,              * Тўйганидан кейн ҳам ейишни давом қилиш, * Фитна чиқариш,              * Закот ва ушур тўламаслик, * Хиёнат қилиш,             …

Давоми..

Насиҳатлардан:

Исломиятнинг асосини билдирган тўрт ҳадис-и шариф. Савол: Исломиятнинг асосини билдирадиган тўрт ҳадис-и шарифлар қайсиларидир? Жавоб: Исломиятнинг тўрт асоси мана шу тўртта ҳадис-и шарифлар билан билдирилгандир: 1. Амаллар ниятларга кўрадир (Бухорий) 2. Ҳалол ва ҳаром майдондадир. (Абу Довуд) 3. Даъвогарнинг гувоҳ кўрсатиши ва даъвога дучор бўлганнинг қасам ичиши лозимдир. (Тирмизий) 4. Ўзига истаганини дин қардошига ҳам истамаганнинг иймони комил бўлмайди. (Абу Довуд). Келтирилган ҳадиси шарифлардан биринчиси, ибодат билимларининг; иккинчиси, муомала билимларининг; учинчиси, адолат билимларининг; тўртинчиси эса ахлоқ билимларининг асосларини кўрсатади. Қуйидаги ҳадис шарифларда айтилган насиҳатларга амал қилинг, кам бўлмайсиз: «Солиҳ бир…

Давоми..

Имоми Раббоний (раҳматуллоҳи алейҳ): “Мактубот”-дан.

Имоми Раббоний (раҳматуллоҳи алейҳ) ҳазратларининг “Мактубот” китоби 1-жилд, 73-Мактуб. Бу мактуб, Қилинч хоннинг ўғли Қиличуллоҳга ёзилгандир. Унда нималардан сақланиш (қочиш) ва нималарни қилиш(бажариш) лозимлиги билдирилмоқдадир. Оллоҳу таоло, Муҳаммад Мустафонинг (олейҳиссалоту вассалом) ёруғ йўлида юриш билан шарафлантирсин! Эй болам! Бу дунё имтиҳон қилинадиган жойдир. Дунё(бу дунё)нинг кўриниши ёлғончи (алдовчи) олтин рангли қоғозлар билан безатилгандир. У ёмон хотинга ўхшайди. Унинг юзи ясама сочлар, қошлар ва холлар билан бўёлгандир. Унинг кўриниши буёқлар оқибатида ёқимли, чиройли, ёшгинадек туюлади. Бироқ, аслида у ёқимли ҳид сепилган бир ўликнинг ўзидир. У худди лаш(ўлимтик)га ўхшашдир, у ҳашоратлар, чаёнлар…

Давоми..

Ибратли сўзлар ва афоризмлардан 19 – термалар …

Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алейҳи ва салом)дан ибрат олинг(Ҳадиси шарифлар) : «Хотинларингизга азият берманглар! Чунки улар Оллоҳу таолонинг сизларга омонатидир. Уларга нисбатан юмшоқ бўлинглар ва яхшилик қилинглар.» «Меҳмонга зиёфат қўйиш; ўлганни дафн этиш; қиз болани эрга бериш; қарздан қутилиш ва гуноҳга тавба қилиш каби беш нарсани бажаришда шошилиш лозим ва уларни ҳеч кечиктирмаслик керак.» «Икки дўстдан Оллоҳу таоло ҳузурида яхши ҳисобланадигани, дўстига кўпроқ яхшиликда бўлганидир.» «Ёшлигини Оллоҳу таоло йўлида ўтказган ёшларни Оллоҳу таоло яхши кўради.»  «Мусулмонликда оқарган сочу қиллар қиёмат куни нурга айланадилар.» «Ота-онасининг ёки иккаласидан бирининг қабрини ҳар жума куни зиёрат…

Давоми..

Динга хизмат қилиш …

Хизмат учун учта асосий шарт. Ҳикмат аҳли зотлар марҳамат қиладиларки: Исломиятга хизмат қилишга бел боғлаган киши тубандаги учта шартни зиммасига олиши зарурдир. Биринчиси, ёқимли бўлиш, яъни доим табассумли, ширин сўзли бўлиш. Чунки табассум ва ширин сўз асирнинг жиҳоди, ютуқнинг калитидир. Ҳамма ёқдирганини тинглайди, аммо ёқтирмаганини ҳеч тингларми? Демакки, агар сен ёқимсиз бири бўлсанг, инжу маржон тарқатсанг-да, сендан қочадилар. Оллоҳу таоло Расулига, «Эй Ҳабибим, сен асҳобингга қўполлик кўрсатганингда эди, ёнингда ҳеч кимни топа олмасдинг. Ҳамма тарқалиб кетишган бўларди», дея марҳаматда бўлади. Кимки хулқсиз, ахлоқи ёмон бўлса, у якка-ю ёлғиз қолишга маҳкумдир. Бирор…

Давоми..

Адолат, идорачиларнинг безаги ва кўркидир.

* Ўткинчи лаззатларга, тезда битиб, тугалнадиган дунёвийликларга алданмаслик лозимдир. * Бандалик, ҳар доим Оллоҳу таолонинг марҳаматига муҳтож эканлигини билиш ва Унинг Расулига тўла эргашишдир. * Қуръони карим ўқиладиган уйга баракат ва яхшиликлар келиб туради. У уйда фаришталар йиғилишади, шайтонлар эса, у ердан қочади. * Фарз ибодатлар олдида нофила ибодатларнинг қиммати, океан олдида бир томчи сув каби ҳам эмасдир. * Молу мулк тўплаш ҳирси бўлган кишилар, ҳамиша нотинч ва ташвишлар ичидадирлар. * Ихлос, дунёвий фойдаларни ўйламасдан фақат Оллоҳу таолонинг ризосига лойиқ бўлиш учун амал қилишдир. * Дуо, мўминнинг қуроли ва диннинг…

Давоми..

Адам Смит қарашларидан парчалар …

Капитализмнинг отаси, Ғарбнинг машҳур иқтисод олими Адам Смит (1723-1790) солиқлар ва ҳукуматларнинг роли масаласида ниҳоятда қизиқарли кўришларни олға суради. Унинг ўшандай қарашларидан бир қаторини Туркияда нашр қилинадиган “Türkiye”газетаси (01.08.2011) фаол хабарлар рубрикасида эълон қилди. Улар бизнинг ўқувчиларимиз учун ҳам аҳамиятга эгадир деган фикрда уларни ўзбекчага ағдариб саҳифамизда эълон этишни лозим топдик. 1. Ҳукуматларнинг асосий мақсади нимадан иборат? – Ҳукумат, мулк хавфсизлиги учун тузилгандир. Аслида эса ҳукумат, бойларни камбағаллардан ёки бир мунча мулки борларни, ҳеч қандай нарсаси йўқлардан қўриш учун тузилгандир … 2. Сизга кўра ҳукумат, бу айтганларингиздан бошқа яна нималар қилиши…

Давоми..