Туркистонни биламизми …?

Саҳифамизнинг азиз ва қадрли муштарилари Сардор Жахонгир дўстимиз Буюк Туркистон тарихидан бир кичик лавҳа тайёрлаб Ютубга юклагандир. Биз уни буерда линк шаклдида келтиришни лозим топдик. Қуйидни линкларни турдинг ва Сардор Жаҳонгирнинг тарихий ҳикоясини тингла: https://www.youtube.com/watch?v=IzU0FNZnBHc – бу линкни туртсангиз эуда қизиқарли тарихий  ҳикояни турк тилида тинглайсиз; https://www.youtube.com/watch?v=EZdtOLtL8CY – буниси туртсангиз ўша қизиқарли ва жуда ибратли тарихий  ҳиқояни ўзбек тилидан тинглайсиз.

Давоми..

Ислом тарихидан баъзи дараклар …

 Пайғабар(соллаллоҳу алейҳи ва саллам) Ўзидан кейин кимни ишорат этган эди? Туркия интернет агентликларининг мана шу адресида ( http://www.msn.com/tr-tr/haber/turkiye/peygamber-kendisinden-sonra-kimi-i%C5%9Faret-etmi%C5%9Fti/ar-AA9RlHb#page=1 ) “Пайғабар(соллаллоҳу алейҳи ва саддам) Ўзидан кейин кимни ишорат этган эди?” сарлавҳа остида  Ислом тарихининг муаммоли масалаларидан  баъзи маълумотларни хабар қилди. Биз уни ўзбекчалаштириб ўқувчиларимизга хавола қилишни лозим кўрдик. [Шуни ҳам таъкидлаш лозимки, бу ерда келтирилаётган маълумотлар кўпроқ шиалар нуқтаи назаридан берилаётганга ўхшайди. Шу сабабдан уларнинг қанчалик ҳақиқатларни ифодалашини тасдиқлашдан узоқмиз. Шунга қарамасдан, бу маълумтоларни тафаккур қилиш ва ўша узоқ тарихий моментларни тасаввур этиш учун фойдали деб қараш керакдир, деб ўйлаймиз.] I…

Давоми..

Тарихдан бир парча …

Володя Улянов бошлиқ большивекларнинг ўзлари ўзларига беришган таърифлари билан танишинг (Михаил Бакунин исмли бирисининг ифодаси): Инқилобчи(революционер)да қариндошлик, туғишганлик, севги-муҳаббат, дўстлик, миннатдорчилик туйғулари батамом эзиб ташланган бўлиши шарт. Ҳатто унда шараф деган нарса ҳам бўлмаслиги лозим. Революционерман деган киши, бу дунёда бирон нарсага ачинадиган бўлса, у революционер эмасдир. У фақат битта илмни – бузиш, тугатиш, вайронагарчилик илмини билади.” Михаил Бакунин таърининг рус тилидаги  оригинали: “В революционере должны быть задавлены чувства родства, любви, дружбы, благодарно­сти и даже самой чести. Он не революционер, если ему чего-либо жалко в этом мире. Он знает только…

Давоми..

Турк тилида тош устига ёзилган қадимий ёдгорлик.

Япония Осака университети, Мўғилтонда ўтказган қозишмаларида турк тилида ёзилган иккита ёдгорлик тоши топишга муяссар бўлди. У тошларнинг бири 4 метр узунлигида, иккинчиси уч метр узунлигида бўлиб, улар мамлакат пайтахти Ўлонботирнинг жанубий-ғарбида, ундан 400 км узоқликда топилди. Ёдгорликларнинг устида турк тилида 2832 –та босма ҳарфлардан иборат бўлган ёзувлар сақланган. Ёзувлар 20 қаторни ташкил этади. Тубандаги адресларда инглиз тилида тўлақроқ маълумотлар келтирилган: <http://www.infomongolia.com/ct/ci/6162 >  <http://goo.gl/maps/IFzqS >

Давоми..

Тарихга оид баъзи маълумотлар …

Бир замонлар тубандаги каби маълумотлар тўплагандим. Улардан топганларимни тўплаб интернет блокда эълон қилиш зарар бўлмас деб ўйладим. Марҳамат улар билан ташиниг: Бугун душанба, 2004 йилнинг 17 январи,  йилнинг 17 куни ўтди. Бу йилдан  348 кун колди. Куннинг хикмати: ”Номусли, Иззатли, Хурматли кишиларнинг Ватани буюк, ўзлари бадавлатдирлар” – Туркиялик олим Ахмад Хакки Пичокзода. Тарихнинг мухим вокеалари 1700: 305 йил мукаддам русларнинг тентак подшохи Петр I ўз фукароларидан соколларини кириб ташлаб ва овропача куйлак кийишларини талаб килди. 1893:  АКШнинг 19-чи президенти 70 ёшида вафот килди. 1945: Совет кўшинлари II жахон урушида Полша…

Давоми..

Тарихдан ибратлар. Бошлиқ ва Раҳбар(Лидер).

Аҳилик* принциплари (* аҳллик эмас, балки “аҳилик”дир. Унинг маъноси пастдаги матнда келтирилаяпти.) Аҳилик, 13-асрда Туркистон, Онадўли ва Болқарларда яшашган туркларнинг санъат ва маслак соҳасида юқори даражаларга етишишлари учун, юксак ахлоқий аосларга қурилган ижтимоий бир ташкилотдир. Қуйида Аҳиликнинг баъзи бир ҳислату принциплари келтирилади: 1. Ёлғон сўзламаслик. 2. Ҳаммага яхшилик қилиш. 3. Урф, одат ва анъаналарга уйғун бўлиш. 4. Сир сақлаш, тартибсизлик, очиқ-сочиқликка ўрин бермаслик. 5. Ҳақу ҳуқуққа риоя қилиш. 6. Икром ва жумардлик соҳиби бўлиш. 7. Қилинган яхшиликларни миннат қилмаслик. 8. Яхши хулқу ахлоқли, адабли бўлиш. 9. Озга қаноат, кўпга шукр этиш.…

Давоми..

Бутун оламга ҳоким бўлган тўрт киши …

Бутун оламга ҳоким бўлган тўрт киши кимлар эди? Инсоният тарихи давомида оламга ҳоким бўлишни истаган кишлар бўлганлар ва уларнинг бир қисми бунга муваффақ ҳам бўлишганлардир. Тарихнинг гувоҳлик беришига кўра, бутун оламга ҳоким бўлишган тўрт киши бор … Тарихда бутун оламга ҳоким бўлишган тўрт киши бўлиб, уларнинг иккитаси мўмин, қолган иккитаси эса кофир эдилар … Бу масалага қаратилган бир ҳадиси шарифнинг мазмуни шундайдир: “Исмларини эшитган кишилардан тўрттаси ер юзига молик(подшоҳ) бўлдилар. Уларнинг иккитаси мўмин, бошқа иккитаси кофир эди. Мўмин бўлган икки киши, Зул-Қарнайн ва Сулаймон (алейҳимас-салом) эди. Кофир бўлгганлари, Намрут ва…

Давоми..

Тимурийлар давлати ҳақида қисқа тарихий маълумот.

Тимурийлар Ўрта Осиё ва Эронда буюк бир Ислом давлат қурган хонадондир. Бу давлат жаҳоннинг энг буюк ҳакмдорларидан ҳисобланган Тимурхон тарафидан 1370 йилда ташкил этилган деб ҳисобланади. Тимурийлар, Мовароуннаҳр ва Эронни ҳам ўз ичига олган бўлиб, Чин ва Деҳлигача бориб етган Осиёнинг кўп қисмига Ироқни, Сурияни қўшиб, Измиргача бўлган Анодулига ҳам ҳоким бўлгандилар. Уларнинг ҳукмронлиги Москва ва Астрахонгача бориб етди.   Тимурхон ҳарбий юришлар қилиш билан бирга Ислом олимларига ҳурмат кўрсатиб ва уларнинг муборак мақомларини ўз ўрнида тутиб, ҳокимиятини жуда кенгайтирди. У жуда кўп урушлар олиб борди ва ҳаммасида ғолиб чиқди.…

Давоми..