темы WordPress скачать; полезные заметки для автомобилистов на avto-robot.ru. Изучайте WordPress API на wp-docs.ru.

1. Фотиҳа сураси

Муаллиф: admin Сана: Tem 26, 2016

Етти оятдан иборат бу сура Маккада нозил бўлган. У «Фотиҳа», яъни «Очувчи сура» деб аталади. Қуръондаги сураларнинг жойлашиш тартибида аввалги ўринда тургани ва қисқа бўлишига қарамасдан Қуръоннинг асосий маъно-моҳиятини ўзида мужассам этгани учун ҳам у Қуръон мазмунини «Очувчи» деб номланган. Бу сурада ягона Аллоҳга бўлган эътиқод, Унинг ўзигагина ибодат қилиш, охират куни борлигига ишониш, ёлгиз […]

Давоми... Рукнлар: Қуръони каримнинг ўзбекча мазмуни.

2. Бақара сураси

Муаллиф: admin Сана: Tem 26, 2016

Бу сура Мадинада нозил қилинган бўлиб, икки юз саксон олти оятдан иборат. У Қуръондаги энг узун сурадир. Бу сурада эътиқод, ибодат, муомала, ахлоқ, никоҳ, талоқ, идда ва бошқа шариат ҳукмлари борасида сўз кетади. Бу суранинг аввалида мўминлар, кофирлар, мунофиқлар ва иймоннинг ҳақиқати, куфр ва нифоқнинг моҳияти баён қилинади. Сўнгра башарият отаси Одам алайҳиссалом қиссаси зикр […]

Давоми... Рукнлар: Қуръони каримнинг ўзбекча мазмуни.

3. Оли Имрон сураси

Муаллиф: admin Сана: Tem 26, 2016

Мадинада нозил бўлган бу сура икки юз оятдан иборат бўлиб, Қуръондаги узун суралардандир. Унда Мадина шаҳридаги мусулмон жамоатнинг ҳижратнинг иккинчи йилида бўлиб ўтган Бадр жанги билан учинчи йилидаги Ухуд жанги мобайнидаги ва ундан кейинги даврдаги ҳаётидан жонли лавҳалар тасвирланади ҳамда бу воқеаларга муносабат билдирилиб, ҳукмлар баён қилинади. «Оли Имрон»да диннинг асосларидан бўлган икки нарса батафсил […]

Давоми... Рукнлар: Қуръони каримнинг ўзбекча мазмуни.

4. Нисо сураси

Муаллиф: admin Сана: Tem 26, 2016

Бу сура ҳам Мадинада нозил бўлган узун суралардан бўлиб, бир юз етмиш олти оятдан ташкил топган. У мусулмонларнинг ички ва ташқи иш фаолиятларига доир шариат аҳкомлари билан тўла бир сурадир. Унда аёл, уй, оила, давлат, жамиятга алоқадор бўлган муҳим масалаларга жавоб берилади ҳамда бировларнинг қарамоғидаги етим-есирлар ва уларнинг ҳақ-ҳуқуқлари тўғрисида сўз боради. Бу сурада шунингдек, […]

Давоми... Рукнлар: Қуръони каримнинг ўзбекча мазмуни.

5. Моида сураси

Муаллиф: admin Сана: Tem 26, 2016

Қуръоннинг энг сўнгги сураларидан саналувчи бу сура Мадинада нозил қилинган бўлиб, бир юз йигирма оятдан иборатдир. Унда шариат аҳкомлари батафсил баён этилиши билан биргаликда, эътиқод мавзуи ва аҳли китоб ҳақида ҳам сўз юритилади. Ушбу сурада кишилар ўртасидаги ақд (битим, келишув) муомалалари; гўшти ҳалол бўлган ҳайвонларни сўйиш масалалари; ов ҳақидаги ҳукмлар: ҳаж ва умра каби ибодатлар […]

Давоми... Рукнлар: Қуръони каримнинг ўзбекча мазмуни.

6. Анъом сураси

Муаллиф: admin Сана: Tem 26, 2016

Маккада нозил қилинган ва бир юз олтмиш беш оятдан иборат бу сурада сўз эътиқод ва иймон моҳияти устида боради. У мавзу эътибори билан Мадинада нозил бўлган Бақара, Ол-и Имрон, Нисо ва Моида сураларидан кескин фарқ қилади. Бу сурада исломий жамиятнинг ўзига хос белгилари — рўза, ҳаж, оилавий масалалар ёки жиҳод ҳукмлари, ёхуд аҳли китоблар ва […]

Давоми... Рукнлар: Қуръони каримнинг ўзбекча мазмуни.

7. Аъроф сураси

Муаллиф: admin Сана: Tem 26, 2016

Маккада нозил бўлган бу сура икки юз олти оятдан ташкил топган, У пайғамбарлар ҳақида батафсил ҳикоя қилган биринчи сурадир, Унда Нуҳ, Ҳуд, Солиҳ, Лут, Шуайб ва Мусо пайғамбарларнинг қиссалари сўзланади. Аввало шайх ул-анбиё – пайғамбарлар оқсоқоли Нуҳ қиссаси ҳикоя қилиниб, у зотга ўз қавмлари тарафидан бўлган қайсарлик ва исёнлар натижасида уларнинг тўфон балосига гирифтор этилганликлари […]

Давоми... Рукнлар: Қуръони каримнинг ўзбекча мазмуни.

8. Анфол сураси

Муаллиф: admin Сана: Tem 14, 2016

Бу сура Мадинада нозил қилинган бўлиб, етмиш беш оятдан иборатдир. Унда сўз, асосан, ғазот — жанг ҳақида бориб, ҳарбий қонун-қоидалар, уруш ва тинчлик холатлари ҳамда асир ва ўлжа олиш хусусидаги Шариати исломийяда бўлган ҳукмлар баён қилинади. Бу суранинг «Анфол» — «Ўлжалар» деб номланишининг сабаби ҳам шудир. У ислом тарихидаги илк жанг — Бадр жангидаги воқеаларни […]

Давоми... Рукнлар: Қуръони каримнинг ўзбекча мазмуни.

9. Тавба сураси

Муаллиф: admin Сана: Tem 14, 2016

Мадинада нозил қилинган бу сура бир юз йигирма тўққиз оятдан иборатдир. У пайғамбар алайҳис-салом саҳобалар билан «Табук» жангидан қайтаётганларида нозил бўла бошлаган. (Табук — Мадина билан Дамашқ орасидаги ҳаж йўли устида жойлашган воҳадир. Ҳижрий тўққизинчи йилда у ерда мусулмонлар билан мушриклар ўртасида жанг бўлган эди). Бу сурада шариати исломийянинг кўпгина қонун-қоидаларини баён қилиш билан бирга, […]

Давоми... Рукнлар: Қуръони каримнинг ўзбекча мазмуни.

10. Юнус сураси

Муаллиф: admin Сана: Tem 14, 2016

Маккада нозил бўлган бу сура бир юз тўққиз оятдан иборат. Унда исломий ақиданинг асл моҳияти: Аллоҳга иймон келтириш, Унинг китобларига, пайғамбарларига, қайта тирилишга ва қиёмат кунидаги жазо-мукофотга ишониш ҳақида сўз боради. У илоҳий китобларга, хусусан Қуръони Каримга иймон келтиришга қизғин даъват қилиши билан бошқа суралардан ажралиб туради. Бу сура бошлаб пайғамбарлик ва пайғамбарлар ҳақида сўзлаб, […]

Давоми... Рукнлар: Қуръони каримнинг ўзбекча мазмуни.