Бугун Қадр кечаси.

Азиз мусулмон қардошлар Қадр кечаси сизга хайрли бўлсин! Бугун Қадр кечаси. Лайла-тул-қадр (Қадр кечаси) – Рамазони шариф ойи ичидаги энг қийматли кечадир. Баъзи олимларга кўра мавлуд кечасидан кейинги энг қийматли кечадир. Қадр кечаси фақат бу умматга хос. Бошқа пайғамбарларга бундай фазилатли кеча берилмаган. Бир ҳадиси шарифда “Аллоҳу таоло Қадр кечасини умматимга ҳадя қилди, бошқа умматларга бермади” деб марҳамат қилинди. (Дайламий) Расулуллоҳ жанобимиз “Бани Исроил пайғамбарларидан баъзилари 80 йил узлуксиз ибодатда бўлган” деганларида Асҳоби киром ҳайратда қолдилар. Жаброил алайҳиссалом келиб “Ё Расулаллоҳ, умматингиз ўзга пайғамбарнинг (ишлардан ташқари) саксон йил ибодатда бўлганига ҳайрат қилишмоқда.…

Давоми..

Қурбон байрамингиз муборак бўлсин!

Қурбон байрамингиз муборак бўлсин! Бугун – 23 сентябр арафадир. Биринчидан азизлар арафингиз муборак бўлсин! Эртага байрамдир бу муюорак байрамингиз билан ҳам бугуноқ қутлашга ижозат этгайсиз қардошларим. шу муносабат билан почтамизга келган табрик белгиларини сизлар билан шериклашишни лозим кўрдик: Қурбонлик бир қўчқор ё бир инак* бўлсин! Сўйилсин Сиратда бир бинак* бўлсин! Бадавлат ҳам камбағал қувонсин бугун, Қурбон байрамингиз муборак бўлсин! Инак – сигир ёки буюк бош ҳайвон; бинак – миниладиган улов, восита маъносида. Табрик ўрнида почтамизга келган  келган бошқа бир мактубни ҳам сиз азизларнинг диққатига ҳавола қилишни маъқул кўрамиз: Арафа ва…

Давоми..

Рамазон ҳайити муборак бўлсин!

Рамазон ҳайити муборак бўлсин! Намоз Иймонли бўлиш учун намоз, механик тошидир, Ўлим йўқ бўлиш эмас, доимийликнинг бошидир. Рамазон ойининг сўнгги куни ва байрамнинг илк куни орасидаги кечага Рамазон байрами кечаси дейилади. Ҳадиси шарифларда марҳамат қилиндики: “Рамазон ва Қурбон байрамининг кечаларини ибодат билан ўтказган кишининг қалби қалблар ўлган вақтда ўлмайди.” (Ибн Можа, Табароний) “Раҳмат эшиклари тўрт кечада очилади. Бу кечаларда қилинган дуолар рад қилинмайди. Улар: Рамазон ва Қурбон байрамининг биринчи кечалари, Барот ва Арафа кечасидир.” (Исфаҳоний) “Шу беш кечада қилинган дуо қайтарилмайди. Рағоиб кечаси, Барот кечаси, Жума кечаси, Рамазон ва Қурбон байрами кечалари.”(Ибн Асокир)…

Давоми..

Шаҳри Рамазон муборак бўлсин!

Рамазон ойи муборак бўлсин! Муборак Рамазон ойи 18 июнь пайшанба куни бошланади. Бу ой  ҳақида имом Раббоний ҳазратлари айтганларки: “Муборак Рамазон ойи жуда шарафлидир. Бу ойда қилинган нофила намоз, зикр, садақа ва бошқа барча нофила ибодатларга берилган савоб бошқа ойларда фарзга бериладиган савоб кабидир. Бу ойда қилинган бир фарз амал бошқа ойлардаги етмишта фарзга тенг. Бу ойда бир рўзадорга ифтор берганнинг гуноҳлари кечирилади, ўзи жаҳаннамдан озод қилинади. Рўзадорнинг савоби қадар ифторлик берганга ҳам савоб берилади. Рўзадорнинг савоби камаймайди. Бу ойда қўл остидагиларнинг ишларини енгиллаштирган, уларнинг бемалол ибодат қилишларига шароит қилиб берган…

Давоми..