СУҲБАТ 21

СУҲБАТ 21 Бу суҳбат 2018 йил 18 март куни тартибга келтирилиб интернетга қўйишга тайрланганди, шу сабаб суҳбат матнини 2018 йилининг Ражаб ойи бошланишига аталган хабар билан бошлашни лозим кўрдик. Муборак уч ойлар. Раббимизга шукрлар бўлсинки, эртадан, яъни 2018 йил 19 мартдан бошлаб бу йилнинг муборак уч ойлари бошланади. «Уч ойлар» деб номланадиган мавсумнинг ўзи ҳам қадрли, яна бир қанча қадрли кечани ҳам ўз ичига олган бўлиб, биз уларни “муборак кечалар” деб атаймиз. Ражаб ойи – тавба, ҳурмат ва ибодат ойидир. Бу ой инсонни авфу мағфиратга эриштиради. Шаъбон – муҳаббат ва хизмат ойи…

Давоми..

Суҳбат – 18 …

Суҳбат – 18 … Мусулмонга кофир деган… Маккий бин Иброҳим қуйидагича баён қилади: “Биз Ибн Авннинг ёнида ўтиргандик. У ерда бир кимса ҳақида гап очилди ва унга лаънат айтдилар. Унинг бутун ёмонликларини тилга олишди. Ибн Авн эса сукут сақларди. Шунда “Эй Ибн Авн! Биз унинг сизга қилган зулми туфайли унга қарши гапиряпмиз. Сиз нимага сукут сақлаяпсиз?” дейишди. Ибн Авн жавобан “Менинг амал дафтаримдан “Ла илоҳа иллаллоҳ” калмасининг топилиши “Аллоҳ фалончига лаънат этсин” деган гап топилишидан афзалроқдир” деди.” Имоми Ғазолий ҳазратларидан Язидга лаънат ўқиш жоизми деб сўрадилар. Бундай жавоб берди: “Язиднинг ҳазрати Ҳусайнни…

Давоми..

Яхши оиланинг асоси қандай бўлади?

Яхши бир оиланинг асоси қандай бўлади? Дуруст, яхши бир оила, мана шундай тўртта асос-фундаментга ўрнатилган бир муқаддас муассасадир. Улар: Оила аталмиш муассасанинг буюк “ходимлари”  ҳисобланган эр-хотин орасидаги чинакам Иззат-ҳурматга асосланган севги; бир-бирига тўла ишонч; ўзаро фидокорлик ва бир-бирига хушчақчақ муомаладир. Бу саналганларнинг бирортасининг озгина бўлса-да издан чиқиши, оилада нормал муомаланинг издан чиқа бошлашига сабаб бўлади. Бу футдаментнинг доим соғлом-маҳкам бўлиши учун эса, “ходимлар” бир-бирларини Оллоҳ ризоси учун (Унинг ризосига эришиш умидида) иззат-ҳурмат қилишлари, айниқса бир-бирларига тўла ишониш-лари лозим бўлади. Улар бир-бирларидан хато-камчилик, қусур изламасликлари керак.  Чунки Расулуллоҳ (соллаллоҳи алайҳи ва…

Давоми..

Бир қатор саволларга жавоблар.

Ўзбекистонлик ватандошларга саволлар? Ўзбек диктатори ўлимидан сўнг Ўзбекистонда янги бошқарув ички ва ташқи сиёсат қандай бўлади? Бу савол бугун ҳамма Ўзбекистонлик ватандошларни қизиқтиради. Шу сабабли «Ислом ва Сиёсат» саҳифаси қатор ватандошларга бир қатор саволлар билан мурожаат қилди. Ўша саволларни қуйида келтираман: 1. Ўзбек диктатори вафотидан кейинги келадиган давлат раҳбари ИАК сиёсатини давом эттирадими ёки, бошқа тараққиёт йўлини танлайдими? 2. Сизнингча, янги ҳукумат ИАК режимига мухолиф бўлган хориждаги сиёсий фаолларни ва кўп сонли ватандошларимизни ватанга қайтишига имконият ва шароит берадими? 3. Бугунги ўзгаришлар даврида, узоқ йиллар қувғинда юрган сиёсий мухолиф гуруҳлар…

Давоми..

Суҳбат -16

Суҳбат -16  Беш нарсадан аввал, беш нарсанинг қийматини билиш! Бутун тарих давомида Ислом олимлари ўз вақтларини савобли ва фақат ижобий ишлар қилишга сарф этганлардир. Яъни улар вақтларини Қуръони карим ўқиш, зикр этиш, ибодат қилиш, илмларини ортириш ва талаба ўқитиш билан ўтказишга ҳаракатда бўллардир. Оқибатда улар, ўта қимматли асарлар дунёга келтирганлар ва авлодларга мерос қолдирмишлардир. Демак, ҳар бир киши, айниқса мусулмон кишиси замон-вақтни энг аҳамиятли ва инсонларга фойдали ишлар учун сарфлаши шартдир. Чунки ҳаётда ҳар доим қилиниши лозим бўлган бирдан кўп ишлар бор. Бироқ уларнинг ўша замон учун энг аҳамиятли бўлганини…

Давоми..

Суҳбат – 15

Суҳбат – 15 Барча узвлар тилга ёлворадилар. Бировни ҳақорат қилиш, сўкиш, тубан сўзлар ишлатиш, жинсий маҳрам  нарсаларни ўз номлари билан аташ, беҳаё, жирканч сўзларни ишлатиш – ҳаммаси фоҳиш, чирик сўзларга киради. Бундай сўзлару гаплар динимизда тақиқланган. Расулуллоҳ шундай марҳамат қилганлар: “Ҳар куни эрталаб бадандаги барча узвлар тилга ёлвориб “Бизнинг ҳақимизга риоя қилишда Аллоҳдан қўрққил. Ёмон сўз айтмагил. Бизни оташда ёқмагил. Бизнинг динга амал қилиш-қилмаслигимиз сенга боғлиқ. Сен тўғри бўлсанг, биз ҳам тўғри бўламиз. Сен эгри бўлсанг, биз ҳам эгри бўламиз” дейишади.” “Ҳаж ибодатини қилиб, ёмон гап гапирмаган ва тўғриликдан айрилмаган…

Давоми..

Рамазон ойи ва рўза ибодати.

Рамазон ҳақида Марҳабо Ё Рамазон! Раҳматини, зиёсини икром қилдинг бизларга, Марҳабо, марҳабо ё шаҳри Рамазон, марҳабо! Шукрлар бўлсин, зиёнг ила нурландирдинг юзларни, Марҳабо, марҳабо эй шаҳри Рамазон марҳабо! Сўнган кўнгул қуёшисан, қора қалблар моҳисан, Мўминларнинг Ҳаққа борган ҳақиқатли роҳи*сан, Оманнаки, бир санада ўн бир ойнинг шоҳисан, Марҳабо, марҳабо эй шаҳри Рамазон марҳабо! Мўминларнинг сийнасига тўлди исминг мисраси, Сенинг ила юра юра фалоҳ** топмиш нечаси, Очилар раҳмат эшиги сенда қодир кечаси, Марҳабо, марҳабо эй шаҳри Рамазон марҳабо! Лозимича била олсак қадру қийматинг сенинг, Сен жонисан, жонидан ҳам қийматлисан сен жоннинг, Минг…

Давоми..

Бир қанча шеърлар …

Намоз илоҳиси. Тўкилар бадандан кир, барча гуноҳлар, (Барча гуноҳлар, кир бадандан тўкилар,) Намоз учун таҳорат олганинг замон. Икки фаришта келиб ёнингда турар, Бомдод намозини ўқиганинг замон. Сен яна намозни тарк этма ҳеч, ҳеч ҳам, Истасанг гар бўлишин комил бир иймон. Оллоҳ бандам деса, Расул дер умматим, Пешин намозини ўқиганинг замон. Кўкдан ерга тушар саф-саф фаришталар, Фаришталарга муштоқ бўлар фалаклар, Дарҳол қабул бўлади бутун тилаклар, Кейинги(аср) намозни ўқиганинг замон. Жаннат боғчасини Ҳақнинг ўзи безар, Шоду хуррам мўминлар ичида кезар, Кироман котибин савобларин ёзар, Оқшом намозини ўқиганинг замон. У намозлар мўминларнинг бу…

Давоми..

Радио суҳбатлар:

Бир зкамонлар Машҳадда ташкил этилган Эрон радиосининг ўзбек тилидаги эшиттиришларида радио мухбирлари каминаи фақир билан бир қатор сухбатлар ўтказишгандилар. Улардан сақланиб қолганларини интернет саҳифамизга жойлаштириб қўйишни лозим кўрдик.  2009 йилга бир назар: Ислом дунёсининг ютуқлари ва муваффақиятсизликлари: Бу масалада, яъни 2009 йил ҳақида сўз кетар экан, энг аввал бутун жаҳон иқтисодий бўҳронининг асоратларини кўрсатиб ўтиш лозим кўринади. Бу иқтисодий кризис, бу танглик ислом дунёси деб аталадиган мумлакатларда, мусулмон аталмаган мамлакатлардаги сингари оғир кўринишда кечмаган бўлса-да, унинг салбий таъсири бўлмади дейишга асос йўқ. Масалан, ўтган йилнинг сўнггида  ислом мамлакатларидан бири Дубайда…

Давоми..

Тилни тийган бой бўлар …(Мақол)

Тубандаги интернет адресда тилни тийиш ва сукут ҳақида Пайғамбаримиз ҳазратларининг ибратли ҳадиси шарифлари келтирилади. Биз уларни ўзбекчалаштириб, ўқувчиларимиз диққатига ҳавола қилишни лозим топдик ва уни “Тилни тийган бой бўлар” каби ўзбек мақоли исми билан атадик: http://www.yeniakit.com.tr/haber/insanlari-cehenneme-surukleyen-dilleridir-iste-dil-hakkinda-bilmemiz-gerekenler-262121.html “Кишиларни тиллари жаҳаннамга судурайди.” Шу сабаб тил ҳақида билмишимиз зарур бўлганларни тубанда келтирамиз: Ҳазрати Пайғамбар соллаллоҳи алейҳи ва саллам марҳамат этадиларки, “Одамзоти эрталаб уйқудан турганида, унинг вужудидагт тилдан бошқа барча органлари(қўл, оёқ, қулоқ, кўз ва бошқалари) тилга шундай дейдилар: Эй тил, бизнинг бошимизга келадиган барча балолар сен сабабли келади. Шундай экан сен ҳам Оллоҳдан…

Давоми..