Баъзи қимматли ўгутлар …

Баъзи қимматли ўгутлар … “Бомдод намози вақтида ухлаш ризқни камайтиради” ва “Намоз уйқудан хайрлидир” каби ҳадисларни ҳеч замон унутмасдан, бомдод намозини вақтида ўқиш учун зарурий тадбирларни олиш лозимдир. Яъни эрта туриб, қилинадиган ибодатлар ва бажарилади ган ишларни эртароқ бошлаш лозим бўлади. Болалар ва ёшларга жуда муҳим ва зарур бўлган бир қатор ўгуту насиҳатларни диққатингизга ҳавола этамиз: 1. “Бисмилоҳирраҳонирраҳим билан бошланмаган ҳар қандай бир аҳамиятли иш нуқсонли бўлади,” дея марҳамат қилинган ҳадиси шарифга амал қилиб, ҳар қандай ишни Бисмилоҳирраҳонирраҳим сўзи билан бошлаш керакдир. 2. “Ишга эрта борганнинг иши баракали ва мувафаққиятли…

Давоми..

Мен қандай жавоб бераман …?

Мен қандай жавоб бераман …? Бу дунёга келдинг, нима амал қилдинг, Деса Оллоҳ, мен қандай жавоб бераман? Ҳозир ҳузуримга қандай юзла келдинг, Деса Оллоҳ, мен қандай жавоб бераман?   Икки йўл кўрсатдим сенга, ақл ҳам бердим, Иродада мен сени мустақил этдим, Раҳматни олмадинг-да зулматга тушдинг, Деса Оллоҳ, мен қандай жавоб бераман?   Рамазон насиб этдим, рўза тутмадинг, Кечқурун ширин-шакар  ифтор этмадинг, Нимага тўғри йўлларимдан юрмадинг, Деса Оллоҳ, мен қандай жавоб бераман?   Гуноҳдан қочмадинг, қилмадинг амримни, Бехуда жойларда кечирдинг умрингни, Энди эса, ҳузурумга  қандай келдинг? Деса Оллоҳ, мен қандай жавоб…

Давоми..

Насиҳатларга амал қилинг ва ибрат олинг … !

Мана бу еттита нарса бўлмасидан, етти нарса фойда бермайди. Бир ҳикмат соҳиби киши шуларни сўзлаган экан: 1. Гуноҳлардан сақланмаган кишига “Аллоҳу таолонинг азобидан қўрқаман,” дейиши фойда бермайди. 2. Солиҳ амаллар қилиб савоб олмаганларга “Мен Аллоҳу таолодан  савоб умид қиламан,” дейиши фойда бермайди. 3. Ибодат ва хайрли ишлар қилишга ният қилсада, бироқ хайрларли ишларни қилмаса, унинг нияти ҳеч қандай фойда бермайди. 4.   Ўзининг хайрлар қилиш имконига эга бўлишини тилаб Аллоҳга дуо қилса-ю, аммо ишламаса, меҳнат қилмаса, унга у дуолар фойда бермайди. 5. Қилиб қўйган гуноҳларига пушаймон бўлмасидан, қилинган тавба, Астоҳфуруллоҳ дейишлар…

Давоми..

Ибратли бир суҳбат …

Ҳулаконинг қизи ва мусулмон олим. Ривоятларга кўра мўғул–татарларнинг раҳбари Ҳулаконинг қизи Бағдодни айланиб юрар экан, одамларнинг бир одамнинг атрофида тўпланиб турганига кўзи тушди ва ўша одамнинг мусулмн олимлардан бири эканини ўрганди. Уни ҳузурига чақиртириб, у билан қуйидагича савол жавоб қилди. Ҳулақонинг қизи: – Сиз Оллоҳнинг борлигига ишонасизлар, шундай эмасми? – деди. – Ҳа, – деб жавоб қилди олим. – Оллоҳ истаган кишисига зафар беришига ҳам ишонасизлар-а? – Ҳа. – Демак, Оллоҳ сизларнинг устингиздан бизнинг ғалаба қилишимизни хоҳлади, шундай эмасми? – Ҳа, тўғри. – Шундай экан, бундан Оллоҳ, сизлардан кўра бизни…

Давоми..

Яхши киши қандай хусусиятларга эга бўлади?

Умуман яхшилик ва ёмонлик нималардан иборат бўлади-да, уларга эга бўлиш қандай амалга ошади? Бу савол башариятнинг қадимдан бугунимизга қадар давом этиб келаётган энг долзарб, энг ҳаётий ва муҳим саволларидан ва муоммаларидандир. Бу саволга бир қийматли, лўнда жавоб қилиш жуда ҳам жўн иш эмас. Инсоният тарихи давомида олиму фузалолар ким яхши ва ким ёмон ҳисобланиши ҳақида бош қотирганлар ва жуда кўплаб китоблар ёзилгандир. Аммо шунга қарамасдан “яхши” киши ва “ёмон” кишининг бугунгача умумлашган бир лўнда таърифи аниқланмаган. Бу қадимий ва замонавий саволга, дин қардошимиз ва дўстимиз Туркиялик Ислом олими, илоҳиёт илми…

Давоми..

Ибратли бир даъват …

Фейсбуукнинг Дурдон Ўзбекистон адресида тубандаги хабарни ўқидим ва у менга ёқиб қолди. Буни ҳам баъзибир стилистик ўзгаришлар билан юқорида келтирилган шеърга тиркаб, саҳифамиз ўқувчиларига ҳавола қилишни фойдали ҳисобладим. “Бир инсоний гуруҳда билдирилган фикрлар эди. Уни кўчириб олиб. Доим ўқиб юраман ва фойдаланаман. Қимматли юртдошлар. Сизларга ҳам балки фойдали бўлар деган қарорга келиб, уларни сиз азизларга ҳам илиндим. Марҳамат, маърифат олингиз: Инсонлар бор Қуръони карим лаззатини тота олмайдилар, қанча ҳаракат қилсалар ҳам. Инсонлар бор, умуман ўшандай лаззат борлигини ҳам билмайдилар. Инсонлар бор, Қуръони карим варақлагани вақти йўқ, чунки у учун бу…

Давоми..

Махатма Гандининг 10-та маслаҳати …

Дунёни ўзгартириш ҳақида Махатма Гандининг 10-та маслаҳати. Ҳаёт принциплари, мантру сингари ёд олиб ва такрорлаб тургинг келадиган нарсага ўхшайди. 1. Ўзингизни ўзгартинг. “Дунёнинг ўзгаришини истасангиз, энг аввал ўзингиз ўша истаганингиз шаклда ўзгаринг. Агар сиз ўз фикру хаёлларингизни ўзгартирсангиз, сизнинг ҳисларингиз ва қилиқларингиз ҳам ўзгаради. Ана шунинг ҳисобига атрофингиздаги дунё ҳам ўзгаради. Бу атрофингизга янги ҳису туйғуларингиз дарчасидан қараётганлигингиздангина эмас, балки сизнинг чуқур ички ўзгаришларингиз сизни шундай қилишга бошқаради. 2. Ўзингиз ўзингизни назорат қила оладиган бўлинг. “Менинг розилигимсиз, менга ҳеч ким зарар келтира олмайди,” каби қоидага амал қилинг. Сиз нимани сезишингиз…

Давоми..

Бир қатор насиҳатлар …

Катта гуноҳлардан баъзилари … 2012–05–2311:56:34 * Бўллар, бўлмасга қасам ичиш, * Тўнғиз гўштини ейиш, * Ҳаромгаларга қараш,                  * Алкоголли ичимлик ичиш, * Етимнинг молини ейиш, * Гувоҳликдан қочиш, * Фоиз олиш ва бериш,  * Яхшиликни мақтайвериш, * Одам ўлдириш, * Зино ва хуносалиу қилиш, * Қимор ўйнаш,                         * Тарозида ғиромчилик қилиш, * Ўғирлик қилиш,                      * Жонли ҳайвонни ёқиш, * Илм ўрганишдан қочиш,     * Жунуб* юриш,                 * Каъбада гуноҳ қилиш, * рўза тутмаслик,              * Тўйганидан кейн ҳам ейишни давом қилиш, * Фитна чиқариш,              * Закот ва ушур тўламаслик, * Хиёнат қилиш,             …

Давоми..

Қандай бўлиш ва бўлмаслик лозим:

Туркияда нашр этилган 2014 йил тақвимининг 28-феврал жума кунги варағида қуйидаги ўгитлар босилган экан, биз уларни ўзбекчага ағдариб қадрли муштариларимиз диққатига ҳавола қилишни лозим топдик. Азиз ўқувчилар уларни ўқиб, керакли маърифатларни оларсиз, деб ўйлаймиз. Марҳамат, уларни ўқиинг! Қандай бўлиш ва бўлмаслик лозим: Итарил, атил, аммо сотилма! Йиқил, тур, сурул, аммо эгилма! Ўс, улғай, аммо суянма! Таниш, сўзлаш, яқинлаш, аммо узоқлашма! Зулмга қарши бўл, нафсни тий, аммо  йиқитувчи бўлма! Рақибингдан ўт, синфингдан кўч, аммо кулиб ўтувчи бўлма! Уй ол, машина ол, таҳорат ол, аммо қарғиш олма! Ўқишдан зарар келмайди, аммо лаънат…

Давоми..

Насиҳатлардан:

Исломиятнинг асосини билдирган тўрт ҳадис-и шариф. Савол: Исломиятнинг асосини билдирадиган тўрт ҳадис-и шарифлар қайсиларидир? Жавоб: Исломиятнинг тўрт асоси мана шу тўртта ҳадис-и шарифлар билан билдирилгандир: 1. Амаллар ниятларга кўрадир (Бухорий) 2. Ҳалол ва ҳаром майдондадир. (Абу Довуд) 3. Даъвогарнинг гувоҳ кўрсатиши ва даъвога дучор бўлганнинг қасам ичиши лозимдир. (Тирмизий) 4. Ўзига истаганини дин қардошига ҳам истамаганнинг иймони комил бўлмайди. (Абу Довуд). Келтирилган ҳадиси шарифлардан биринчиси, ибодат билимларининг; иккинчиси, муомала билимларининг; учинчиси, адолат билимларининг; тўртинчиси эса ахлоқ билимларининг асосларини кўрсатади. Қуйидаги ҳадис шарифларда айтилган насиҳатларга амал қилинг, кам бўлмайсиз: «Солиҳ бир…

Давоми..