Ислом дунёсида янгиликми?

Ислом дунёсига жон кираяптими?  Дунё ахборот воситалари 34 Ислам ўлкасининг ҳарбий коалициясини тузиш қарори олганлари ҳақида хабар тарқатди. Буни Ислом дунёсига жон кираяпти каби изоҳласа бўлади. Биз бу ҳақда Рус хабар агентликларининг даракларини рус тилидаги оригиналида эълон қилишни лозим кўрдик. Хабарнинг интернет адреси: https://news.mail.ru/incident/24277765/?frommail=1 Хабар : “Саудовцы объявили о создании Исламской военной коалиции из 34 стран. Саудовская Аравия во вторник, 15 декабря, объявила о создании Исламской военной коалиции по борьбе с терроризмом. Об этом сообщает Reuters. В коалицию войдут 34 страны, в том числе Египет, Катар, ОАЭ, Турция, Малайзия, Пакистан, а также другие страны Персидского залива и Африки. Иран, шиитское государство и главный соперник…

Давоми..

Қотилнинг исми Тожикистон ҳукуматидир …

Қотилнинг исми Тожикистон ҳукуматидир … Истанбул шаҳрининг Фотиҳ маҳалласида 5-марта(2015 й.) кечаси Тожикистон мухолифати раҳбарларидан бири Умарали Қуватов отиб ўлдирилди. Туркияда нашр қилинадиган Сабоҳ (Sabah) газетасининг http://www.sabah.com.tr/yasam/2015/03/06/tacikistanli-muhalif-lidere-infaz адресдаги хабарида, “Тожикистонли мухолифат лидери Қуватов, Фотиҳда кўча ўртасида отиб ўлдирилди. Ҳодисага алоқадорликда гумон билан тожикистонли бир киши қўлга  олинди,” дейилади.  Россиянинг утро.ру  агентлиги эса, http://utro.ru/news/2015/03/06/1236540.shtml – адресда қуйидаги маълумотларни абар қилади: “Туркия хабар агентлиги “Haberler”нинг ёзишича Истанбул яшаётган тожик мухолифати раҳбарларидан бири 47 ёшида бўлган Умарали Қуватов отиб ўлдирилди. Жиноят, 5-март (2015) кечаси кеч вақтларда содир этилди. Сиёсатчи ўз уйида бир тожикистонли…

Давоми..

Дунёнинг энг бахтиёр ўлкалари маълум бўлди ….

Дунёнинг 156 мамлакатида ўтказилган текширув оқибатида уларнинг энг бахтиёри Даниядир деб топилди. Бу тартиблашда биринчи беш ўринни мос равишда, Дания, Норвегия, Швецария, Голландия ва Швецияга беришни лозим кўришди. Энг бахтсиз ўлкалар эса, Африка Қитъасидан топилди. Улар: Руанда, Бурунди ва Ўрта Африка Жумҳурияти (Буларнинг ҳаммаси Африканинг ўрта қисмида жойлашганлардир). Ғарбий Африкадан эса Бенин ва Того ҳам камбағал(бахтсиз)лар ҳисобига киритилди. 2013 йил учун мамлакатларнинг бахтиёрлик ва бахтсизлик даражаларини белгилаш учун тубандагилар ҳисобга олинди: жон бошига тушган йиллик даромод, ўрта умр кўриш ва турли хил жиноятлар кўрсаткичи, эркинлик (барча хиллари, албатта) савияси кабилар.…

Давоми..

Муҳим хабарларнинг кейингилари …

Дунёнинг энг қадимий ва буюк шаҳарларидан бири Истанбулнинг тарихидан қисқа хабарлар(хабар 02.06.2013-да қўйилди):  1. Истанбул 1835 йилгача дунёнинг энг ктта шаҳари ҳсобланарди. 2. Қонуний Султон Сулаймон Хон даврида 1520-1566  йилларда шаҳарда ўртача йилда бир марта жиноят содир бўлиши кузатиларди. 3. 1769 йилда чет эллик меҳмон Сир Жеймас Портер, «Истанбулнинг кўчаларида исёнга ўхшаш бирор кўриниш, ўғирлик, тартибсизлик, интизомсизликни кўрмайсан», деган экан. 4. Истанбулда 14 йил давомли яшаган францияли Де Ла Монтрая(1727 йил), «бирорта ҳам ўғирлик воқеасига дуч келмадим. Истанбулдан ташқарида 6-та румлик йўл тусар қароқчилар ушлаб олиниб жазога тотртилди», деб ёзиб қолдирган экан. 5. Авлиё Чалабий ҳазратлари (17 аср),…

Давоми..

Дунёда мана шунақа мамалкатлар ҳам мавжуд …

Туркияда нашр қилинадиган “Turkiye” газетаси 2013 йил 7-август сонида ўз мухбирининг Анқарадан тубандаги хабарини тарқатди. Хабар, “2,5 миллион киши партия аъзолари бўлишди” деб аталади. Унда асосан шулар  ҳақида дарак берилади: “Маҳкамалар Бошқармаси 2012 йилнинг ҳисоботини эълон қилди. Бу ҳисоботга кўра, фақатгина ўтган 2012 йилда мамлакатда 2 миллион 393 киши партияларга аъзоликка ўтишдилар. Аммо ўша йил ичида 353 минг 603 киши партиялар аъзоликларини ташлаб кетишдилар. Ҳисобот даврида 11-та янги партия ташкил этилган бўлса, 9-тасининг тугатилиши ҳақида қарорлар эълон  қилинди. Жорий вақтда мамлакатда 70-та партия фаолият кўрсатишмоқда. Эслатма: Туркияда Миллат Мажлисига ўтказилган…

Давоми..

Шолни юрита оладиган дармон топилди.

Туркияда нашр этиладиган «Туркия» газетаси 10-январ сонининг  «Тибда инқилоб» рубрикасида «Шолни юритадиган дармон топилди» сарлавҳада бир хабар тарқатди. Унда шулар келтирилади: АҚШ олимлари шол бўлиб қолганларни оёққа турғазадиган дармон кашф этдилар. Бу дармон сичқонлар устида ўтказилган тажрибаларда жуда яхши натижалар берди. Яқин келажакда бу дармон одамларда ҳам қўлланишини билдирадилар. Дармон-дори LMIIA-31 деб аталади. Бу дори Калифорниянинг Станфорд университетида профессор Франк Лонго раҳбарлигида меҳнат қилишган  олимлар жамоаси тарафидан тайёрланди. 40 кун давомида чўлоқ ва шол сичқонларга турли хил миқдорларда LMIIA-31 доридан берилди. Масалан, орқа оёқлари бутунлай ҳаракатсиз бўлган сичқонлар дори еганларидан сўнгра,…

Давоми..

Бермурд учбурчаги сири узил-кесил аниқланди …

Олимлар Бермурд учбурчаги сирини узил-кесил аниқладилар.  Австралиялик олимлар Бермурд учбурчаги сирини аниқлаганларини баён қилдилар ва нима учун у ерларда кемалар, одамлар ва учоқлар йўқ бўлиб кетаётганликларини тушунтириб беришларини даъво қилдилар. Мельнбурн университетининг профессори Монаша Жозеф Монаган ва унинг талабаси Дэвид Мэй Америкада нашр қилинаётган Physics  журналида ўзларининг ҳайрон қолдирувчи тадқиқодлари ҳақида мақола эълон қилишди.  Уларнинг тасдиқлашларига кўра, Бермурд учбурчагида йўқолиб кетаётган кемалар ва учоқларни метан гази ҳалок қилмоқдадир. Улар Бермурдга яқин жойларда бир қатор илмий текширишлар ўтказишдилар ва бу текширишларнинг натижалари эса юқоридадек хулоса қилишга асос бўлди. Текширув ўтказилган жойларда (собиқ сувости…

Давоми..

Мамадали Маҳмудов озодликда!

Хабар, dunyouzbeklari.com (19.04.2013)   саҳифасидан олиниб берилаяпти: Узбекистан: Мамадали Маҳмудов на свободе! Писатель Мамадали МАХМУДОВ (творческий псевдоним – Эврил Турон) родился в 1940 году. Гражданин Узбекистана, бывший председатель Фонда культуры Узбекистана, лидер движения «Туркестан», созданного инициативной группой узбекской интеллигенции и просуществовавшего с 1989 по 1993 годы. Лауреат премии Хеллман – Хэммета, присуждаемой писателям – жертвам преследований по политическим мотивам, и премии «Чолпан», учрежденной в память жертв сталинских репрессий, которую он получил за исторический роман «Бессмертные скалы». В 2008 годуфранцузское издательство “L’AUBE” выпустило этот роман на французском языке в переводе Филиппа Фризона.  …

Давоми..

Ўзбекистон халқи диктаторликдан қандай қутулади …?

  Эски блокдан бу ерга кўчириб қўйилаяпти. Матн сўз 20112 йил ҳақида кетадим. Мана вақт, ўтган йили эски сайтга қўйилиш замонидир:  2012-05-02 15:53:04  Жорий йилнинг 23-апрелида Истанбулда ЎХҲ Туркия бўлими ва Туркияда яшашга мажбур қолаётган ўзбекисонликларнинг “Ўзбекларбирлиги” номидаги жамияти(дарнаги) биргаликда “Ўзбекистон халқи диктаторликдан қандай қутулади ?”шиори остида “Эркин Ўзбекистон халқаро конференцияси”ни ўтказди. Бу ҳақда Туркия мабуот воситалари ва“Озодлик” ҳамда ББС радиолари ўзбекбўлимларининг кунлик дастурларида хабар тарқатилди. Биз мазкур мақолада ўша анжуман ҳақида бир мунча тўлароқ маълумотлар беришни ният қилдик. Конференция, Истанбул шаҳарида жойлашган ва шаҳар ҳокимиятига қарашли Али Амири Қурултойлар Марказий Саройида ўтказилди. Конференцияга таклиф қилинганлардан 170 киши унда қатнашишни…

Давоми..

Норвегия дунённиг энг демократик давлати …

Норвегия дунённиг энг демократик давлати номига сазовор бўлди. Россия ахборот агентликлари хабарига кўра, Economist – Economist Intelligence Unit журналига қарашли нашриёт, дунё бўйлаб 2012 йилда демократиянинг вазияти ҳақида маълумотлар эълон қилди. Уларнинг аниқлашларича ўтган йилда Норвегия энг демократик давлат деб топилган.Ундан кейин навбат билан Швеция, Исландия, Дания ва Янги Зеландия келади. Бошқа бир неча мамлакатларда, уларга Финландия, Англия, Олмания, Уругвай, Испания ва АҚШ ҳам қўшилиб, тўла демократия мавжуд деб ҳисобланган. Италия, Кипр, Эстония, Литва ва Латвия каби мамлакатларда бузуқ демократия мавжуд дейилган. Украина, Греция ва Венесуэла, яна бир қатор мамлакатлар…

Давоми..