4 – бўлимнинг давоми:7 – Сарсону саргардонликлар.

7. Москва ва Киев шаҳарларидаги сарсону  саргардонликлар ҳақида. Шундай қилиб, мен бир ҳафталик Вашингтон сафарини тугатиб, Москвага қайтдим. Энди янги ишларни, яъни газета тайёрлаш ва унинг нашри билан боғли ишларни яхши йўлга қўйиш керак эди. Москвага келиб, ана шу ишлар билан фаол шуғулланишга киришиб кетдим. Газета тайёрлаш ва уни нашр этиш каби ишлар муҳожирликда мен дуруст бажара олишим мумкин бўлган бир фойдали иш эди. Буни мен ўзим учун, нормал иш фаолияти, лозим бўлган жойда бир сиёсий муҳожирнинг бажариши лозим бўлган иши деб билардим. Чиндан ҳам 1995 йил тўла ва 1996…

Давоми..

4-бўлимнинг давоми : 6.4 – Вашингитон учрашуви.

6.4 Ўзбекистон расмий ҳукумати ва мухолифат вакилларининг Вашингитон учрашуви. 1994 йилнинг сўнгги ойлари мен учун анча ташвишли ўтди. Чиндан ҳам бу вақтга келиб майда, аммо вақтни кўп оладиган ёз-чиз каби ишлар анчагина бўлди. Бу замон ичида Абм. Пўлатов ва М. Нарзиқуловга бўлган муносабатларим ҳам деярли аниқ, хулосавий кўриниш олди, яъни мен улар ҳақида ўз сўнгги фикрларим ва хулосаларимни бир нуқтага келтирдим десам бўлади. Ҳали Америкага жўнамасимдан Ҳ. Расулев билан ўтказилган бир суҳбатда мен унга, «Ҳамид ака, Абдуманноб ва Мадамин, деганлари Каримов ва унинг гуруҳидан ҳеч тарафи билан фарқ қилмайдиган махлуқлар…

Давоми..

4-бўлим: муҳожирлик ёки сарсону саргардонлик.

Давоми(боши олдинги бўлимларда): 6. Қочқинлик(муҳожирлик) шароитида сиёсий фаолият ва унинг шакллари. Айтилганлардан кўринадики, 1992-1995 йиллар орасида Ўзбекистондан ташқарига чиқишиб, ўзларини сиёсий қочқин ҳисобланганлар Москва(Россия) ва Истанбул(Туркия)да вақтинча макон қурдилар. Улардан факат мен 1993 йилнинг сўнггидан бошлаб бир йилга яқин вақт Киевда қолдим. Чунки мен аслида (1993) Самарқанд университетидан Украина фанлар академиясининг Механика институтига (Киев) бир йиллик муддат билан докторлик диссертациясини ёзиб тугатиш учун илмий сафарга жўнатилгандим. Шу сабаб 1993 йилнинг декабрида Ўзбекистондан Киевга ўтишда бироз вақт Москвада ҳам тўхтаб, ундан сўнгра Киевда Украина Фанлар академиясининг механика институтига бир йиллик муддат…

Давоми..

3-бўлим: Тазйиқлар ва муҳожирликнинг бошланиши.

Давоми (1 ва 2 бўлимларда): 4. ”Бирлик” ҳаракати фаол аъзоларига қарши тазйиқлар ва сиёсий муҳожирликнинг (қочқинликнинг) бошланиши. Шундай бир ҳақиқатни ҳам алоҳида кўрсатиш лозимки, 1989-1991 йилларда, яъни СССР тарқалиб кетиш арафасида Республиканинг барча районларини қўйиб турайликда, унинг барча вилоятлари марказий шаҳарларида ҳам “Бирлик” халқ ҳаракатининг маҳаллий ташкилотлари тузила олинмаганди. Демак, ўша СССР тарқаб кетиши арафасида “Бирлик” халқ ҳаракати бутун  Республика бўйлаб чинакамига умуммиллат ҳаракатига айланмаганди дейиш ҳақиқатни тан олиш бўлади. Ҳаракатнинг фақат Самарқанд, Андижон ва Тошкент вилоятлари ташкилотларини ўша даврдаги маҳаллий ташкилотлар эди деса бўларди. Республиканинг бошқа вилоятларида эса “Бирлик”…

Давоми..

2-бўлим: «Бирлик» ҳаракатининг хато ва камчиликлари.

Давоми(Боши 1 –  бўлимда): 3 – “Бирлик” халқ ҳаракатининг мухолифатлик фаолиятида йўл  қўйилган хато ва камчиликлар. Айтилганлардан, бизнинг Ватанимизда ҳам расмий ҳукуматга қарши нормал бир мухолиф ҳаракат тузишга тўла имконлар, вазият, муҳит ҳам мавжуд бўлганлиги кўринади. Аммо расмий ҳукуматга мухолиф ташкилот ўзининг тартибга солинган бутун бир тизимий системасига эга бўлиб, мамлакатда мавжуд қонунларга уйғун бўлган аниқ низомий интизомга риоя қиладиган аъзолари бўлишлиги шартлигига қарамасдан, ўзбекистонлик ўзларини мухолифат аъзолари ҳисоблашадиган кишилар негадир бугунга қадар ўта тарқоқ, ҳеч бир шаклда уюшмаган ҳолатда қолаётибдилар. Ўзбекистондаги ҳукуматга қарши реал мухолиф ҳаракат қила оладиган ёки шундай ҳаракат қила олишини кўрсатган афсуски бирон…

Давоми..

Миллий озодлик ҳаркатининг қайта шаклланиши.

Сўзбоши Ўзбекистонда миллий озодлик ҳаракатининг қайта тикланши. Жаҳон жуғрофиясида Ўзбекистон Республикаси (ЎзР) аталмиш давлат ўрни кўрсатила бошлаганига ҳам йигирма йилга яқин замон тарихга-ўтмишга айланди. ЎзР ва шунга ўхшаш бошқа бир неча мустақил давлатларнинг ҳам дунё харитасида пайдо бўлиши 20-асрнинг сўнггида майдонга келган улкан бир янгилик  бўлгани маълум. Бундай янгилик Совет иттифоқи аталмиш буюк империянинг битиши оқибатида содир бўлди. Бу янгиликнинг арафасидаги тарихни, жумладан ЎзР мустақил давлатга айланиши арафасидаги тарихни жиддий бир шаклда ўрганиш тарихий нуқтаи назардан ҳам, собиқ советлар мамлакатидаги миллий озодлик ҳаракатини таҳлил қилиш, улардан тарихий хулосалар чиқариш жиҳатидан…

Давоми..