темы WordPress скачать; полезные заметки для автомобилистов на avto-robot.ru. Изучайте WordPress API на wp-docs.ru.

Саккизинчи бўлим(21-22 параграфлар).

Муаллиф: admin Сана: Mar 24, 2012

21. Ўзларини Ўзбекистон демократик мухолифати(ЎзДМ) атаб юрганлар ҳаракатида бирор кўзга ташланадиган воқеалар содир бўлмади.   Янги асрнинг иккинчи йили ҳам бошланганди. Аммо бизнинг кишиларимиз(мухолифат номини кўтариб юрганлар)да бирлашибми ёки бошқа бир шаклда бирон самарали сиёсий фаолият бошланганини билдирадиган уринишлар кўринмади ва кўринмасди. Бизнинг ҳикоямизда бир қанча марта сўзлангани сингари, ўтган замон ичида бирлашишга, биргалашиб ҳаракат […]

Давоми... Рукнлар: Ўзбекистон ва мухолиф ҳаракат.

(19 –20) Янги асрнинг бошида ҳам Бирлашишга уринишлар

Муаллиф: admin Сана: Oca 20, 2011

Еттинчи бўлимнинг давоми: (19 –20) Янги асрнинг бошида ҳам Бирлашишга уринишлар ҳақида. 19. Янги асрнинг бошида ҳам Ўзбекистон бирлашган мухолифатини юзага келтиришга уринишлар бўлган эди. Ўзбекистонда мустақил бўлганидан эътиборан мамлакатнинг ярим коммунистик, ярим феадал режимига қарши самарали кураш олиб бора оладиган, замонавий дастур ва режага эга бўлган бирлашган мухолиф ҳаракат вужудга келтиришга бир неча марта […]

Давоми... Рукнлар: Ўзбекистон ва мухолиф ҳаракат.

18 – Ватан атрофида номуносиб ҳаракатлар.

Муаллиф: admin Сана: Oca 18, 2011

Еттинчи бўлимнинг давоми: 18 – Ватан атрофида номуносиб ҳаракатлар. 18. Ватанда вужудга келган номуносиб ҳаракатларга муносабатларим ҳақида. Маълумки, август ойининг (2000 й.) бошида дунё ахборот агентликлари Ўзбекистон жанубида ҳарбий тўқнашувлар бошлангани ҳақида хабарлар тарқатганди. Бу хабарларни мен ўша замон “Ватанда ташвишли вазият юзага келди” деб номладим. Чунки бу мен учун (балки барча инсофли кишилар учун […]

Давоми... Рукнлар: Ўзбекистон ва мухолиф ҳаракат.

Еттинчи бўлим. Янги асрнинг бошида ғурбатдаги ҳаёт.

Муаллиф: admin Сана: Oca 18, 2011

Еттинчи бўлим. Янги асрнинг бошида ғурбатдаги ҳаёт(фоалият). 17. Норвегияда иккинчи йил ёки янги асрнинг бошланиши. Бу замонга келиб, менинг Норвегияда сиёсий муҳожир мақомида яшай бошлаганимга ҳам бир йилдан ошиб, иккинчи йили ҳам бошланаётганди. Аммо бу ерда биринчи марта янги йилни кутиб олаётгандим. Бу сафарги янги йил, янги асрнинг, янги юз йилликнинг бошланишини белгилаётгани учун ҳам янада […]

Давоми... Рукнлар: Ўзбекистон ва мухолиф ҳаракат.

16 – XX аср сўнгги йилининг хулосалари.

Муаллиф: admin Сана: Oca 17, 2011

Олтинчи бўлимнинг давоми : 16 – XX аср сўнгги йилининг хулосалари. 16.1999 йилга оид баъзи бир бошқа воқеалар ҳақида. Бу йил давомида ўзбекистонлик сиёсий муҳожирлардан баъзиларининг чет эллардаги яшаш ўринлари алмашинишини ҳисобга олмаганда, уларнинг таркибида бирор сезиларли ўзгариш (кўпайиш ёки озайиш каби) бўлмади десам бўлади. Демак, 21 аср бўсағасида Ўзбекистондан ташқарида яшаётган муҳожирларнинг сони бундан […]

Давоми... Рукнлар: Ўзбекистон ва мухолиф ҳаракат.

15 – Муҳожирликнинг Норвегия давридан ҳикоялар.

Муаллиф: admin Сана: Oca 12, 2011

Олтинчи бўлимнинг давоми: 15 – Муҳожирликнинг Норвегия давридан ҳикоялар. 15. Муҳожирликнинг Норвегия даври бошланди. Оллоҳга шукрлар бўлсинким, узоқ сарсонликлардан сўнгра, 1999 йилнинг бошларидан бошлаб, нисбатан сокин ҳаёт кечириш мумкин бўлган имкониятга эришдим. Норвегия қироллиги мамлакатида доимий яшаш учун ўрнашиб олишга муваффақ бўлдим. Бироқ, Ўзбекистон ҳукуматига мухолиф ҳаракатимиз янги кўриниш олиб, самарали фаолиятда бўлиши лозимлиги ҳақидаги […]

Давоми... Рукнлар: Ўзбекистон ва мухолиф ҳаракат.

13 – 1999 йил Тошкент портлашлари ҳақида.

Муаллиф: admin Сана: Oca 12, 2011

Олтинчи бўлимнинг давоми: 13 – 1999 йил Тошкент портлашлари ҳақида. 13. 1999 йил Тошкент портлашларига тегишли бўлган баъзи бир бошқа тафсилотлар. Бу қисмда келтириладиган фикрлар Тошкентда 1999 йилнинг бошида содир бўлган портлашлар воқеаси бўйича биринчи маҳкама (чунки бу муносабат билан қатор маҳкамалар ўтказилса керак) ҳукми эълон этилгандан сўнг пайдо бўлди. Тубанда келтириладиган ёзувлар тахминан 1999 […]

Давоми... Рукнлар: Ўзбекистон ва мухолиф ҳаракат.

Мусофирлик(ғурбат)да яшаш ва сиёсий фаолиятлар.

Муаллиф: admin Сана: Oca 11, 2011

Олтинчи бўлим: Мусофирлик(ғурбат)да яшаш ва сиёсий фаолиятлар. Ўзбекларда “Мусофир бўлмай мусулмон бўлмас” деган нақл бор. Ҳа, ҳақиқатан биз мусулмонлигимизни ҳам унутаёзгандик. Шунинг учун руслар истибдодидан қутулишим ҳамон биз Исломий асосимизга қайтишимиз ҳам зарур  эди. Шукрки, баъзи бирларимизнинг ҳаётида шундай ҳам бўлди. Масалан, ароқсиз дастурхонни тасаввур қила олмайдиган ўзбекларимиздан кўплари, Оллоҳга ҳамд бўлсин, бугун дурустгина ҳалол […]

Давоми... Рукнлар: Ўзбекистон ва мухолиф ҳаракат.

Бешинчи бўлимнинг давоми:11 – 1998 – йилдаги воқеалар.

Муаллиф: admin Сана: Oca 9, 2011

11. 1998 йил ва бизнинг (менинг оила аъзоларимнинг) муҳожирлик мақомига эга бўлишимиз ҳақида. Шундай қилиб, 1998 йил бошидан бошлаб биз неваралар билан биргаликда одам боши ўн бир киши Истанбулда яшай бошладик. Бундан кўринадики, уй кирамиздан ташқари ўн бир кишининг еб-ичиши ҳам бир мунча маблағ талаб қиларди. Кийниш бор, юришларимиз (ҳар доим бўлмаса-да), баъзан-баъзан бўлса-да шаҳар […]

Давоми... Рукнлар: Ўзбекистон ва мухолиф ҳаракат.

Бешинчи бўлим: Оилавий муҳожир(мусофир)лик.

Муаллиф: admin Сана: Oca 7, 2011

10. 1997 йил, менинг ва мен сингари мухолифат вакиллари аталмиш бошқаларнинг фаолиятлари ҳақида. 1996 йилнинг сарсонликлари билан янги 1997 йилнинг бошига келинган бир замонда, биринчидан,  иқтисодий-моддий аҳволим ёмонлашиб, кун кўришим чиндан ҳам иложсиз ҳолга келиб тақалганди. Шу сабабдан фақат кун кўришни эплаш учун ҳам бирор натижали ҳаракатга киришишга мажбур бўлиб қолгандим. Бунинг учун эса, Туркияга […]

Давоми... Рукнлар: Ўзбекистон ва мухолиф ҳаракат.