«Президентга мурожаат»

«Президентга мурожаат» Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга Муҳтарам президент жаноблари! Муҳтарам Президент жаноблари! Ўтган асрнинг кейинги йилларида СССР аталмиш буюк давлатнинг бўлиниб кетиши кўзга кўриниб қолган бир даврда Ўзбекистонда ҳам Республиканинг мустақиллигини истаган бир қатор идеалистлар, майдонга чиқишганди. Улар мамлакат иқтисодини модернизация қилиш, унга янги куч-салоҳиёт бериш, халқнинг турмуш даражасини кўтариш, мамлакат бўйлаб ишлабчиқарилаётган энергияни биринчи навбатда халқ эътиёжи учун сарфлаш, замонавий, рақобатбардош товарлар ишлабчиқаришни йўлга қўйиш ва шу сингари бошқа турли хил масалаларни ўйлар эдилар. Ватан(Ўзбекистон)нинг мустақиллиги эса, ватанимизга ана ўшандай ижобий ишларни амалга оширишни чиндан истайдиган, халқи(ватан фуқароси)ни…

Давоми..

Имоми Раббоний (раҳматуллоҳи алейҳ): “Мактубот”-дан.

Имоми Раббоний (раҳматуллоҳи алейҳ) ҳазратларининг “Мактубот” китоби 1-жилд, 73-Мактуб. Бу мактуб, Қилинч хоннинг ўғли Қиличуллоҳга ёзилгандир. Унда нималардан сақланиш (қочиш) ва нималарни қилиш(бажариш) лозимлиги билдирилмоқдадир. Оллоҳу таоло, Муҳаммад Мустафонинг (олейҳиссалоту вассалом) ёруғ йўлида юриш билан шарафлантирсин! Эй болам! Бу дунё имтиҳон қилинадиган жойдир. Дунё(бу дунё)нинг кўриниши ёлғончи (алдовчи) олтин рангли қоғозлар билан безатилгандир. У ёмон хотинга ўхшайди. Унинг юзи ясама сочлар, қошлар ва холлар билан бўёлгандир. Унинг кўриниши буёқлар оқибатида ёқимли, чиройли, ёшгинадек туюлади. Бироқ, аслида у ёқимли ҳид сепилган бир ўликнинг ўзидир. У худди лаш(ўлимтик)га ўхшашдир, у ҳашоратлар, чаёнлар…

Давоми..

Мактубларнинг мундарижаси.

Ислом оламининг буюк олими, мужтаҳид Валий Имоми Раббонийнинг (раҳматуллоҳи таоло   алейҳ) “Мактубот“ китобидан бир неча мактублар Ҳусайн Ҳилми Ишиқ (раҳматуллоҳи таоло алейҳ) тарафидан таржима қилиниб, уларнинг бир қисми “Саодати абадийя (Тўла илми ҳол)“ (Муаллиф : Ҳусайн Ҳилми Ишиқ) китобининг биринчи қисмида келтирилгандир. Ислом динини тушунишда, эътиқодда оғишмаслик ва ибодатларни тўғри қилишда жуда муҳим билимларни ўз ичига олган ўша мактубларнинг таржималарини блогимизнинг алоҳида бир “Мактублар“ деб номланган бўлимида тўпладик. Блогимиз ўқувчиларининг мактубларни ўқишни танлашлари қулай бўлсин деган мақсадда уларнинг ҳар бирига тубандагича сарлавҳалар [уларнинг ёнида қавслар ичида “Мактубот“ китобининг жилд ва…

Давоми..

Имом-и Раббоний ва унинг “Мактуботи”.

Орифларнинг ишиғи, Валийларнинг илғори, Исломнинг қўрқчиларидан бири ва мусулмонларнинг бош тожи, Имом-и Раббоний Мужаддид-и Алфи Соний1 Аҳмад-и Фаруқий Сарҳандий ҳазратлари, ҳижрий 971 (мелодий 1563) йили Ҳиндистоннинг Сарҳанд шаҳрида дунёга келди ва ҳижрий 1034 (мелодий 1624) йилда ўша ерда вафот қилди. У ниҳоятда чуқур билимли олим, буюк валий ва мужтаҳид2 эди. Силсила-и олийя3нинг йигирма учинчи ҳалқасида туради. Нақшбандия, Қодирийя, Чаштийя, Қубравийя, Суҳравердийя тариқатларида муршид-и комил даражасига кўтарилган устоз эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алейҳи ва саллам бир ҳадиси шарифларида, “Умматимнинг ичида Сийла исмли бири пайдо бўлади. Унинг шафоати билан жуда кўп кишилар жаннатий…

Давоми..

Юмшоқ ва мулойим муомалада бўлиш ҳақида …

Кишиларнинг бир-бирлари билан юмшоқ ва мулойим муомалада бўлишлари: «Мактубот», 98-мактуб. Бу мактуб, шайх Закарийёнинг ўғли Абдулқодирга ёзилган бўлиб, унда кишиларга нисбатан қўпол-қурс бўлиш эмас, балки юмшоқ, мулойим бўлиш лозимлиги бир қатор ҳадис шарифларни келтириш орқали кўрсатилади. Оллоҳу таоло ҳаммамизнинг батамом ўрта йўлда бўлишимизни насиб этсин! Ваъз, насиҳат қилишда ва Оллоҳнинг бандаларига мусулмонликни ўргатишда кузатилиши лозим бўлган нарсалар билдирилган бир неча ҳадиси шарифларни ёзмоқдаман. Ҳақ таоло уларга уйғун ҳаракат қилишимизни насиб айласин! Имоми Муслимнинг (раҳматуллоҳи алейҳ) “Саҳиҳ”ида келтирилган бир ҳадиси шарифда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алейҳи ва саллам) марҳамат қиладики, “Оллоҳу таоло рафиқдир.…

Давоми..

Нимани қилиб, нимани қилмаслик лозим …

Нимани қилиб, нимани қилмаслик лозим : «Мактубот», 73 – Мактуб. Имоми Раббоний (раҳматуллоҳи алейҳ) ҳазратларининг “Мактубот” китоби 1-жилд, 73-Мактуб. Бу мактуб, Қилинч хоннинг ўғли Қиличуллоҳга ёзилгандир. Унда нималардан сақланиш (қочиш) ва нималарни қилиш(бажариш) лозимлиги билдирилмоқдадир. Оллоҳу таоло, Муҳаммад Мустафонинг (олаейҳиссалоту вассалом) ёруғ йўлида юриш билан шарафлантирсин! Эй болам! Бу дунё имтиҳон қилинадиган жойдир. Дунёнинг кўриниши ёлғончи (алдовчи) олтин рангли қоғозлар билан безатилгандир. У ёмон хотинга ўхшайди. Унинг юзи ясама сочлар, қошлар ва холлар билан бўялгандир. Унинг кўриниши ёқимли, чиройли, ёшгинадек туюлади. Бироқ у аслида ёқимли ҳид сепилган бир ўликнинг ўзидир.…

Давоми..

Дунёни (нафснинг орзуларини) тарк этиш …

Имом-и Раббоний ҳазратларининг «Мактубот»и 1-жилд, 72 – Мактуб. Бу мактуб, хожа Жиҳонга ёзилган бўлиб, унда охиратни истаган дунёга тушкун бўлмаслиги лозимлигини ва дунёни тарк этиш қандай бўлишлик билдирилмоқдадир. Оллоҳу таоло саломатлик ва офият берсин! Дин ва дунёни (бу ер юзидаги ҳаётнинг барча хилдаги неъматлари, лавозимлар, мансаблар ва ҳ.к) биргаликда қознишнинг имкони йўқ. Охиратни қозонишни истаган, дунёдан воз кечиши лозимдир. Аммо бу замонда дунёни тамоман тарк этиш ҳам жуда енгил эмас. Шунинг учун ҳеч қурса, ҳукман тарк этиш, яъни тарк этган ҳисобланиш лозимдир. Бу эса, бутун ишларда Исломиятга мослашиш, унга уйғун…

Давоми..

“Мактубот”да суннатга уйғун бўлиш масаласи.

Имом-и Раббоний ҳазратларининг “Мактубот”ида суннатга уйғун бўлиш масаласи. Буюк олим ва валий Имом-и Раббоний Аҳмад Форуқий  Сарҳандий ҳазратлари, Муҳаммад Чатрий исмли бир зотга йўллаган мактубида, “Суннатга уйғун бўлиш лозимлиги”ни билдириб, «Тасаввуфни мадҳ» этади: “… Оллоҳу таоло бу йўлнинг (яъни тариқатнинг) буюклари баракати, фойдаси билан сизга чексиз юксалишлар насиб бўлсин. Уларнинг йўли, бошқа ҳамма нарсадан қимматлидир. У йўл, суннати санийяга уйғун бўлиш, унга эргашишдир (ало соҳибиҳас-салоту вассалом). Бу йўл соясида кўп йиллардан буён илмларни, маърифатларни, ҳолларни, мақомларни мен фақирга баҳор ёмғири каби ёғдириб турилди. Оллоҳу таолонинг эҳсони билан қилиниши мумкин бўлганларнинг…

Давоми..

«Мактубот»да Расулуллоҳ (сав) мавзуси …

Имом-и Раббоний «Мактубот»ида Расулуллоҳ (соллаллоҳу алейҳи ва саллам) мавзуси … Дин қардошимиз Аҳмад Тўғрисўзли, Туркияда нашр қилинаётган “Туркия” (12, 18-19 март 2011 йил сонлари) газетасида буюк олим Имом-и Рабонийнинг “Мактубот” китобида буюк пайғамбаримиз, икки жаҳон сарвари Муҳаммад Мустафо (соллаллоҳу алкйҳи ва саллам) мадҳ этилган бир қатор мактублардан баъзиларининг мазмунларини турк тилида чоп қилди. Биз уни ўзбекчалаштирдик ва ўқувчиларимизнинг маърифати учун фойдали бўлар деган умидда эълон қилишни лозим кўрдик.

Давоми..

Аҳли суннат: эътиқод, беш асос, гуноҳларга тавба.

Аҳли суннат эътиқоди, исломнинг беш асоси ва гуноҳлардан тавба қилиш ҳақида. Саодати абадийя биринчи қисмининг 31 – параграфи : ИККИНЧИ ЖИЛД, 67-чи МАКТУБ Бу мактуб, Хон-и Хонон-и Жаҳонга ёзилган бўлиб, Аҳл-и суннат эътиқодини ва исломнинг беш шартини билдиришга ҳамда гуноҳлардан тавба қилишни тушунтиришга боғишлангандир. Мактубимни басмала ила бошламоқдаман. [Яъни дунёда барча инсонларга фойдали нарсаларни яратиб, уларга юбориши ила марҳамат қилган ва охиратда Жаҳаннамни ҳақ этган, мўминларни афв буюрган, бутун махлуқотни яратган ва ҳар он борлиқда тўхтатган ва ҳар қандай қўрқув ҳамда даҳшатдан муҳофаза қилган Оллоҳу таолонинг исм-и шарифи билан ушбу…

Давоми..