Муҳтрам жаноб Расулуллоҳ ҳазратларининг дуоларидан:

Ҳазрати Расулуллоҳ (саллоллоҳу алейҳи ва салам) жаноблари Мусулмонлар қандай дуо қилиш ҳақида жуда кўп ҳадиси шарифларида марҳамат қиладилар. Улардан баъзиларини қуйида келтирамиз: 1. “Эй Аллоҳим! Сенга ва Русулингга итоат қилишимизни ва Расулингнинг билдирганлари  билан амал қилишимизни насиб айла!» 2. “Эй Аллоҳим! Фойдасиз илм олишдан, мақбул бўлмаган ибодат қилишдан ва қабул бўлмаган дуо этишдан узоқ бўлишимизни насиб айла!” 3. “Эй Аллоҳим! Билганимиз ва билмаганимиз барча яхшиликларни бер, билганимиз ва билмаганимиз барча ёмонликлардан бизни қўри!” 4. “Эй Аллоҳим! Ҳар қандай бир ишимизнинг охирини хайрли қил, дунё қийинчиликлари ва охират азобидан бизни қўри!”…

Давоми..

Ифтор дуолари.

Ифтар дуоси қандай ўқилади? Рўза очилаётганда дуо ўқилиши суннатдир. Ҳарбир рўзадор ичида билган зикрини, шукрини ва дуо-ю истак-тилакларини ифода эта олади. Аввалдан анча тарқалган дуолардан бирини ўрнак сифатида бу  ерда келтирамиз: «Аллоҳим! Сенинг ризонгга муносиб бўлиш учун рўза тутдим, Сенинг насиб этганинг ризқ ила рўзамни очдим. Сенга инондим ва суяндим. Эй лутфи ва икроми кенг бўлган Раббим! Мени афв эт.» اَللّهُمَّ لَكَ صُمْتُ وَ بِكَ آمَنْتُ وَ عَلَيْكَ تَوَكَّلْتُ وَ عَلَى رِزْقِكَ أَفْطَرْتُ «Аллаҳумма лака сумту ва лака аманту ва алайка таваккалту ва ола ризқиқа афтарту (ўзбекчада, «Аллоҳим Сенинг ризонгга…

Давоми..

Замзам ичилганида сўзланадиган дуо.

Замзам суви ичишни бошлашдан аввал шу дуо: «Бисмиллоҳир-раҳмонирроҳим Аллоҳумма инний асалука ъилман нафиъан ва рисқан васиан ва  шифаан мин кулли даин (ўзбекча маъноси: Эй Аллоҳим! Сендан фойдали-керакли илм, мўл-кўл ризқ ва барча хасталикларга шифо беришингни сўрайман кабидир)» дуо ўқилади ва қиблага қараб тик турган ҳолда уч ютумда замзам суви ичилади. Меҳмондорлик дастурхонида меҳмоннинг дуоси: «Аллоҳумма борика лаҳум фимо роззоқтаҳум вағфир лаҳум варҳомҳум( ўзбекча маъноси: Аллоҳим! Бу уй(дастурхон) эгаларига берган ризқларда баракат эҳсон айла, уларнинг гуноҳларини кечир ва уларга марҳамат айла)» Ифтар дастурхонида меҳмоннинг дуоси: «Афтара индекумус-саимуна ва акала таомакумул-аброру ва…

Давоми..

Мусҳоф ҳақида …

Кўп ҳурматли дин қардошимиз Профессор Акрам Буғра Акинжи «Туркия»   газетасининг 20.06.2016 сонида Қуръони каримнинг қандай қилиб китоб шаклига келтирилгани ҳақида кўп қимматли тарихий маълумотлар эълон қилди. Биз уни ўзбекчалаштириб ўқувчиларимиз диққатига ҳавола қилишни фойдали топдик. Марҳамат ўқинг, ўрганинг, ўша тарих қуйида эълон қилинаяпти. Қуръони карим қандай қилиб мусҳоф шаклига келтирилди? Муаллиф: Проф. Др. Акрам Буғра Акинжи Ҳазрати Пайғамбарнинг асҳоби(дўстлари) мусулмонларнинг муқаддас китоби келажак насилларга етишрилишида буюк хизматлар қилишдилар. Масалан, Қуръони карим ҳазрати Абу Бакр халифалиги замонидаёқ бир китоб шаклида бир жойга йиғиштирилган эди. Қуръони каримнинг бугунги китоб шаклининг илк…

Давоми..

11 суннат ва уларнинг ҳаётий фойдалари …

Пайғамбаримизнинг 11 суннати ва уларнинг  ҳаётий фойдалари: 1. Таҳажжуд намозига туриш – узлуксиз ухлаш, узун кечаларидаги уйқу, томирларда вазолатсионга сабаб бўлади. Уйқу ўрталарида туриб қўлу юзларни ювишимиз, яъни таҳорат олишимиз, ўзимизни унча ҳам чарчатмасдан ҳаракатлар қилишимиз, яъни таҳажжуд намози ўқишимиз вазолатсионнинг олдини олади ва соғлом бир мусулмон бўлишимизга ёрдамчи бўлади қадрли дўстлар. Бошқа тарафдан ва энг муҳими Расулоллоҳ(соллаллоҳу алейҳи вассаллам) ҳазратларининг суннатига риоя қилган бўламиз. 2. Уйқуга ётишда ўнг елка билан ётиш – Қалбнинг устида, яъни чап елка билан ётилганида қалб сиқилади, оғриши ҳам мумкин ва унинг нормал ишлашига ҳалақит…

Давоми..

Таровиҳ намози дуолари:

Таровиҳ намози дуолари:  А) Таровиҳ намозини бошлашдан олдин шу дуолар ўқилади: Субҳона зил мулки вал-малакут. Субҳона зил-иззати вал азамати вал жалоли вал жамоли вал жабарут. Субҳонал маликил мавжуд. Субҳонал маликил маъбуд. Субҳонал маликил ҳаййиллазий ло яному ва ло ямут. Суббуҳун, қуддусун Раббуно ва Раббул малоикати варруҳ. Б) Рамазоннинг биринчи ўн беш кунларида “Марҳобан, марҳобан, марҳоба ё шаҳри Рамазон. Марҳобан, марҳобан, марҳоба ё шаҳрал – баракати вал гуфрон. Марҳобан, марҳобан, марҳоба ё шаҳрат-асбиҳи ват-таҳлили ваз-зикри ва тиловат – ил Қуръон.  Аввал Ҳу, охир Ҳу, зоҳиру Ҳу, ботину Ҳу ё ман ло…

Давоми..

Закот бериш ва Қурбонлик қилишнинг нисоби

Закот беришни фарз этадиган бойликнинг миқдори ҳақида. Исломиятга кўра,Эр хотиннинг молу мулки алоҳида-алоҳида ҳусобланади. Улардан қайси бири закот бериши лозим бўлган даражада бадавлат бўлса, ўшаси қоидага мувофиқ закотини беради. Савол: Закот беришни фарз этадиган бойликнинг ҳисоби қандай ўлчанади? Жавоб: Закот нисоби, 20 мисқол (замонамиз ҳисобида 96 грамм) олтин ёки шунча олтин миқдоридаги қоғоз пул, ёки тижорат молларидир. Қурбонлик қилиш нисобига эга бўлганлар закот бериши фарз бўлган бой-бадавлатлар ҳисобланади. Бой кишининг закот олиши жоиз бўлмайди. Кишининг бойлиги закот нисобига етишганидан бошлаб бир йил ўтганидан сўнгра закот бериши фарзи бўлади. Кириш қисмида…

Давоми..

Пағамбаримиз (сав) тозалик ҳақидаги тавсиялари :

1. Ислом дини тозаликни (ҳамма нарса ва ишларда) диний шартлардан бири қилиб? тасдиқлагандир. Ҳадиси шарифда, “Тозалик, иймоннинг яримидар”, (Муслим, Таҳорат 1) дея марҳамат қилинади. Шу сабабдан Ислом дини тозаликка ниҳоят жиддий аҳамият беради. Пайғамбар ҳазратлари, мусулмонларни доим тоза табиат бўлишга чақирарди.           2. Ибодатларнинг қабул этилишининг биринчи шарти, моддий ва маънавий тозалик бўлгани сингари, иймон камолатининг шарти ҳам тозаликдир.             3. Таҳорат калимаси (бу сўзнинг ўзбекча маъноси, тозалик демакдир), Қуръони каримда турли хил шаклларда ўттиз бир марта учрайди. Уларнинг яримига яқини…

Давоми..

Муҳим бир саволга жавоб:

Савол : Мусулмон бўлиш учун фақат «Калимаи шаҳодат»ни такрорлаш етарлимидир? Жавоб: Фақат «Калимаи шаҳодат»ни такрорлаш етарли эмасдир. Биринчидан олдин қайси динда бўлса, ундан тамоман воз кечиши ва Аментудаги олтита шартларга тўла инониши лозимдир. Биламизки, Амантунинг биринчи шарти, Оллоҳга иймондир. Фақат «Оллоҳга инондим» деб кўявериши ҳам етарли бўлмайди. Оллоҳга қандай инонилади? Қандай Оллоҳга инонилади? Барча нарсаларни яратган Ягона Оллоҳгами ёки ҳеч бир нарсани билмайдиган, сезмайдиган ҳайкаллар-бутларгами? Бунинг учун эса янги мусулмон бўлаётган киши дарҳол Оллоҳу таолонинг сифати зотиясини [Оллоҳу азийм-уш-шон ҳақида мусулмонларга билиши вожиб этилган бешта сифати зотияси бор: 1. Оллоҳу…

Давоми..

Баъзи диний атамалар ва Намознинг турлари :

Диний китобларимизда учрайдиган баъзи атамалар: Ибодат  –  Оллоҳу таолога қуллик қилиш, итоат этиш, бўйин эгишдир. Ниятга боғли қилиниши савоб бўладиган, Оллоҳу таолога яқинликни ифода этадиган ва дуруст бир шаклда бажариладиган таот ва феъл(ҳаракат)дир. Ибодатлар фақат ва фақат Оллоҳ ризосига эришиш учун қилинади. Фақат ягона У, Ўзи ибодатга лойиқ ва муносибдир! Фарз: Қилиниши Оллоҳу таоло тарафидан очиқча кўрсатилган (Қуръони каримда амр этилган) нарсалар ва ибодатлардир. Вожиб: Қилиниши зарурлиги фарзлардаги сингари очиқ билдирилмаган амрлардир. Масалан. витр намози каби. Суннат: Қилинишини Пайғамбар ҳазратлари мақтаган, ўзлари давомли бажарган, қилинаётганини кўрганларида уни ман этмаган нарсалар ва ибодатлардир. Мустаҳоб: Расулуллоҳ(соллаллоҳу алейҳи…

Давоми..